9
1
Мен Масиҳда ҳақиқатни айтяпман ва ёлғон гапирмаяпман, менинг виждоним ҳам Муқаддас Руҳда менга гувоҳлик беряптики,
2
менинг улкан ғамим ва юрагимда тинмайдиган дардим бор.
3
Менинг биродарларим ҳақи, яъни жисман қариндошларим бўлган исроилликлар ҳақи Менинг ўзим Масиҳдан ажралиб лаънати бўлишни хоҳлар эдим.
4
Зеро ўғилликка олиниш ва шуҳрат, аҳдлар ва Қонуншунослик, Худога хизмат ва ваъдалар уларга тегишли бўлган.
5
Оталар ҳам улардан бўлган, Масиҳ ҳам жисман улардан келиб чиққан. У эса – ҳамма нарсанинг устида бўлган то абад муборак Худодир. Омин!
6
Аммо бу Худонинг сўзи бекор бўлди, дегани эмас, чунки Исроилдан бўлганларнинг ҳаммаси ҳам исроилликлар эмасдир.
7
Иброҳимнинг уруғидан бўлганларнинг ҳаммаси ҳам унинг фарзандлари эмас, аммо: “Сенинг уруғинг Исҳоқда номланади,”- деб айтилган.
8
Яъни тана бўйича бўлган фарзандлар Худонинг фарзандлари эмас, балки ваъда бўйича бўлган фарзандлар уруғ, деб ҳисобланадилар.
9
Чунки ваъданинг сўзи шундай эди: “Мана шу вақтда келаман ва Соронинг ўғли бўлади”.
10
Фақатгина шу эмас, балки Ривқо ҳам отамиз Исҳоқдан эгиз ўғилларга ҳомиладор бўлган эди.
11
Чунки улар ҳали туғилмаган ва бирор яхши ёки ёмон иш қилмаган вақтда, Худонинг мурод-мақсади савоб ишлар орқали эмас, балки даъват Қилувчининг танлаши орқали бўлиши учун
12
Худо Ривқога: “Каттаси кичигига қул бўлади,”- деган эди.
13
Худди ёзилганидек: “Мен Ёқубни севдим, аммо Эсовдан нафратландим”.
14
Хўш, унда нима деймиз? Худо ноҳақми? – Йўқ, асло!
15
Чунки У Мусога демоқда: “Кимга шафқат қилсам, шафқат қиламан, кимга раҳм қилсам, раҳм қиламан”.
16
Шундай қилиб, бу хоҳлаётганга ёки интилаётганга эмас, балки шафқат кўрсатувчи Худога боғлиқдир.
17
Чунки Ёзув фиръавнга демоқда: “Айнан шунинг учун Мен сени юксалтирдимки, сенинг устингдан Ўзимнинг қудратимни кўрсатай, токи Менинг номим бутун ер юзи бўйлаб воизлик қилинсин”.
18
Шундай қилиб, Худо истаганига шафқат қилади ва истаганини тошбағир қилади.
19
Унда сен менга айтарсан: “Шундай экан, У нима учун айбламоқда? Ахир ким Унинг иродасига қарши чиқади?”
20
Эй, инсон, сен кимсанки, Худога гап қайтарасан? Бирор буюм уни ясаганга: “Нега мени бундай ясадинг?”- дейдими?
21
Кулолнинг худди ўша гил қоришмасидан бир идишни иззатли нарса учун, бошқа идишни эса иззатсиз нарса учун ясашига ҳаққи йўқми?
22
Агар Худо ғазабини кўрсатмоқчи ва Ўзининг қудратини намоён қилмоқчи бўлиб, ҳалокатга тайёрлаб қўйган ғазаб идишларига кўп сабр билан чидаган бўлса, нима бўпти?
23
Агарда Худо шуҳратга ҳозирлаган шафқат идишларига Ўз шуҳратининг бойлигини намоён қилиш учун бундай қилган бўлса, нима бўпти?
24
Шу шафқат идишлари нафақат яҳудийлардан, балки мажусийлардан ҳам даъват этилганлар – бизмиз.
25
Худди Ҳўшея китобида айтилганидек: “Менинг халқим бўлмаганни – Менинг халқим, севиклим бўлмаганни эса – севиклим, деб атайман.
26
Шунингдек, “сизлар – Менинг халқим эмассизлар” дейилган жойда, улар барҳаёт Худонинг ўғиллари, деб аталадилар”.
27
Йешайаҳ ҳам Исроил ҳақида шундай хитоб қилмоқда: “Исроил ўғилларининг сони худди денгиз қумидек саноқсиз бўлса ҳам, фақат қолдиғи нажот топади.
28
Зеро Раббий Ўз сўзини шиддат билан бажаради ва У ер юзида Ўз ишини шиддат билан амалга оширади”.
29
Яна Йешайаҳ башорат қилганидек: “Агар Қўшинлар Худованди бизга уруғ қолдирмаганида эди, биз Садўм шаҳридек бўлар ва Ғамўрага ўхшаб қолар эдик”.
30
Хўш, унда нима деймиз? Ҳақликка интилмаган мажусийлар ҳақликка, яъни имондан бўлган ҳақликка эришдилар.
31
Ҳақлик Қонунига интилган Исроил эса ҳақлик Қонунига эришмади.
32
Нега? Чунки улар буни имон орқали эмас, балки Қонун ишлари орқали изладилар. Шунинг учун улар қоқиниш тошига қоқиниб кетдилар.
33
Худди ёзилганидек: “Мана, Мен Сионда қоқиниш тоши ҳамда тузоқ тошини қўяман. Унга имон келтирган ҳар бир одам эса уятда қолмайди”.