6
1
Хўш, унда нима деймиз? “Иноят кўпайсин,”- деб гуноҳда қолаверамизми?
2
Йўқ, асло! Биз гуноҳ учун ўлганмиз. Энди қандай қилиб гуноҳда яшайверамиз?
3
Бизнинг ҳаммамиз Исо Масиҳга чўмдирилган бўлиб, Унинг ўлимига чўмдирилганимизни наҳотки билмасангизлар?
4
Шундай қилиб, биз ўлимга чўмдирилишимиз орқали У билан кўмилдик, токи Масиҳ Отасининг шуҳрати билан ўликлардан тирилганидай, худди шундай, биз ҳам ҳаётнинг янгилигида юрайлик.
5
Агар биз У билан Унинг ўлимининг ўхшашлигида бирлашган бўлсак, унда, албатта, Унинг тирилишида ҳам У билан бирлашган бўламиз.
6
Чунки шуни биламизки, бизнинг эски ўзлигимиз У билан хочга михланган, токи энди гуноҳнинг қули бўлмаслигимиз учун гуноҳнинг танаси йўқ қилинсин.
7
Чунки ўлган одам гуноҳдан озоддир.
8
Агарда биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, унда У билан бирга яшашимизга ҳам ишонамиз,
9
чунки биламизки, ўликлардан тирилган Масиҳ бошқа ўлмайди: ўлим Унинг устидан бошқа ҳукмронлик қилмайди.
10
Чунки У ўлиб, гуноҳ учун бир марта ўлди, энди эса яшаётиб, Худо учун яшаяпти.
11
Худди шундай, сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ учун ўлик, аммо Худо учун Раббимиз Исо Масиҳда тирик ҳисобланглар.
12
Шундай экан, гуноҳ ўлимли таналарингизда ҳукмронлик қилмаслиги учун гуноҳга унинг ҳирсларида бўйсунманглар.
13
Шунингдек, аъзоларингизни ҳам ноҳақлик қуроли сифатида гуноҳга топширманглар, лекин ўликлардан тирилганлардай ўзларингизни Худога тақдим этинглар ва аъзоларингизни Худога ҳақлик қуроли сифатида топширинглар.
14
Гуноҳ устингиздан ҳукмронлик қилмасин, чунки сизлар Қонун остида эмас, балки иноят остидасизлар.
15
Нима энди? Биз Қонун остида эмас, лекин иноят остида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверамизми? Йўқ, асло!
16
Билмайсизларми, сизлар бўйсуниш учун ўзларингизни кимга қул қилиб топширсангизлар, кимга итоат қилсангизлар, ўшанинг қули бўласизлар. Сизлар ёки ўлим келтирувчи гуноҳга, ёки ҳақлик келтирувчи итоаткорликка қул бўласизлар.
17
Худога шукурки, сизлар гуноҳга қул эдингизлар, энди эса ўзларингизни бағишлаган шу таълимотнинг турига юракдан бўйсундингизлар.
18
Шунинг учун гуноҳдан озод бўлгач, сизлар ҳақликнинг қули бўлдингизлар.
19
Инсоний заифлигингиз сабабли инсонларча гапиряпман: Сизлар аъзоларингизни қонунбузарлик қилиш учун нопоклик ва қонунбузарликка қул қилиб топширганингиздай, энди худди шундай, аъзоларингизни муқаддаслик учун ҳақликка қул қилиб топширинглар.
20
Чунки сизлар гуноҳнинг қули бўлганингизда, ҳақликдан озод эдингизлар.
21
Ўшанда қандай ҳосилга эга эдингизлар? Ўша ишлардан ҳозир ўзингиз уялмоқдасизлар, чунки уларнинг охири ўлимдир.
22
Аммо ҳозир сизлар гуноҳдан озод бўлгач, Худонинг қуллари бўлдингизлар, сизларнинг ҳосилингиз – муқаддаслик, охири эса – абадий ҳаётдир.
23
Чунки гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса – Раббимиз Исо Масиҳдаги абадий ҳаётдир.