4
1
Хўш, унда нима деймиз? Бизнинг отамиз Иброҳим тана измидаги ҳаракат билан нима орттирди?
2
Агар Иброҳим ишлари билан оқланганида эди, у мақтовга эга бўлар эди, фақат Худонинг олдида эмас.
3
Энди Ёзув нима дейди? – “Иброҳим Худога ишонди, бу эса унга ҳақлик, деб ҳисобланди”.
4
Иш қилаётганга мукофот иноят юзасидан эмас, балки бурч юзасидан ҳисобланади.
5
Иш қилмаётган, лекин бетавфиқни оқловчи Худога ишонаётган одамга эса унинг имони ҳақлик, деб ҳисобланади.
6
Мана, ишлардан қатъий назар, Худо ҳақ деб ҳисоблайдиган одамни Довуд ҳам бахтли, деб атайди:
7
“Қонунсизликлари кечирилган ва гуноҳлари қопланган бахтлидир.
8
Раббий кимнинг гуноҳини ҳисобга олмаса, ўша одам бахтлидир”.
9
Бундай бахтиёрлик хатнага тааллуқлими ёки хатнасизликками? Зеро айтганимиздек, имон Иброҳимга ҳақлик, деб ҳисобланди.
10
Қачон ҳақлик, деб ҳисобланди? Хатнадами ёки хатнасизликдами? – Йўқ, хатнада эмас, аммо хатнасизликда.
11
Зотан Иброҳим хатнасиз бўлганида, имони орқали ҳақлик муҳрини, яъни хатна белгисини олди. Шундай қилиб, у хатнасиз бўлган барча имонлиларнинг отаси бўлди, токи имон уларга ҳам ҳақлик, деб ҳисоблансин.
12
У хатна қилинганларнинг, яъни нафақат хатнани қабул қилганларнинг, балки отамиз Иброҳимнинг хатнасизлигида бўлган имони изидан юрадиганларнинг ҳам отаси бўлди.
13
Чунки Иброҳимга ёки унинг уруғига – дунёнинг меросхўри бўлиш ҳақидаги ваъда Қонун орқали эмас, балки имон ҳақлиги орқали берилган эди.
14
(Зеро агар Қонунга асосланганлар меросхўр бўлганларида эди, унда имон беҳуда, ваъда ҳам ҳаракатсиз бўлар эди.
15
Негаки Қонун ғазабни келтиради, чунки Қонун бўлмаган жойда жиноят ҳам йўқ).
16
Шундай қилиб, ваъда иноят орқали имон бўйича амалга ошади, токи нафақат Қонун бўйича, балки имон бўйича бўлган Иброҳимнинг барча уруғи учун ҳам ўша ваъда қатъий бўлсин. Иброҳим эса Худонинг олдида ҳаммамизнинг отамиздир,
17
худди ёзилганидек: “Мен сени кўп халқларнинг отаси қилиб қўйдим”. Чунки Иброҳим ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаганларни мавжуд, деб атовчи Худога ишонган эди.
18
Умидга жой бўлмаганида ҳам, у умид билан ишонди, токи “Сенинг уруғинг сон-саноқсиз бўлади”, деб айтилгани бўйича кўп халқларнинг отаси бўла олсин.
19
Шундай экан, имонда заифлашмасдан, у юз ёшга яқинлашган бўлса ҳам, ўзининг танаси ўликдай бўлгани ва Соронинг бачадони ўлгани ҳақида ўйламади,
20
имонсизлик билан Худонинг ваъдасидан ҳам шубҳаланмади, лекин Худони улуғлаб, имонида кучлироқ бўлди,
21
ҳамда Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир эканлигига тўлиқ амин эди.
22
Шунинг учун бу унга ҳақлик, деб ҳисобланди.
23
Бироқ “унга ҳақлик, деб ҳисобланди”, дейилгани биргина Иброҳимга нисбатан эмас,
24
балки бизга нисбатан ҳам ёзилган. Раббимиз Исони ўликлардан тирилтирган Худога ишонган бизга ҳам ҳақлик, деб ҳисобланади,
25
чунки Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилди.