14
1
Имонда заиф бўлган одамни унинг фикрлари ҳақида баҳслашмай қабул қилинглар.
2
Кимдир ҳамма нарсани ейиш мумкинлигига ишонади, заиф эса фақат сабзавот ейди.
3
Ким еса, емайдиганни камситмасин; ким емайдиган бўлса, ейдиганни ҳукм қилмасин: чунки Худо уни қабул қилган.
4
Сен кимсанки, бировнинг қулини ҳукм қиласан? У ўз хўжайини олдида турадими ёки йиқиладими, аммо у қайта тикланади, чунки Раббий уни турғизишга қодир.
5
Бир одам бир кунни бошқа кундан фарқлайди, бошқаси эса ҳамма кунларни бир хил ҳисоблайди. Ҳар бир одам ўз англашида қатъий турсин.
6
Ким кунга эътибор қилса, Раббий учун эътибор қилади. Ким еса, Раббий учун ейди, чунки Худога миннатдорчилик билдиради. Ким емаса, Раббий учун емайди ва Худога миннатдорчилик билдиради.
7
Чунки биздан ҳеч ким ўзи учун яшамайди ва ҳеч ким ўзи учун ўлмайди.
8
Яшаётган бўлсак – Раббий учун яшамоқдамиз, ўлсак ҳам – Раббий учун ўлмоқдамиз. Шунинг учун яшаймизми ёки ўламизми – биз Раббийникимиз.
9
Чунки ўликларнинг ҳам, тирикларнинг ҳам Раббийси бўлиш учун Масиҳ ўлди, тирилди ва жонланди.
10
Аммо сен нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Ёки сен нима учун биродарингни камситяпсан? Зеро ҳаммамиз ҳам Худонинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўламиз-ку.
11
Чунки: “Мен яшайман,- дейди Раббий,- ҳар ким Менинг олдимда тиз чўкади ва ҳар бир тил Худони эътироф этади,”- деб ёзилган.
12
Шундай қилиб, бизнинг ҳар биримиз Худога ўзи учун ҳисобот беради.
13
Энди бир-биримизни бошқа ҳукм қилмайлик, яхшиси, биродарингизга васваса ёки тўсиқ қўймаслик ҳақида мулоҳаза қилинглар.
14
Мен шуни биламан ва Раббий Исода аминманки – ҳеч бир нарса ўз-ўзича нопок эмасдир. Аммо бирон нарсани нопок ҳисоблаган одам учун у нопокдир.
15
Агарда биродаринг сенинг овқатинг туфайли ранжиса, унда сен севги бўйича ҳаракат қилмаётган бўласан. Сен уни овқатинг билан ҳалок қилма, чунки Масиҳ у одам учун ўлган.
16
Шундай қилиб, яхшилигингиз ҳақорат қилинмасин.
17
Чунки Худонинг Шоҳлиги ейиш ва ичиш эмас, балки Муқаддас Руҳдаги қувонч, ҳақлик ва тинчликдир.
18
Ким булар билан Масиҳга хизмат қилса, у Худога маъқул бўлади ва одамлар томонидан тан олинади.
19
Шунинг учун тинчликка ва бир-бирини барпо қилишга хизмат қиладиган нарсаларга интилайлик.
20
Овқат учун Худонинг ишини бузма! Ҳамма нарса покдир, аммо одамнинг васваса учун ейиши ёмондир.
21
Агар сенинг биродаринг булардан қоқинса, унда гўшт ҳам емаслик, шароб ҳам ичмаслик ва бунга ўхшайдиган бирон иш ҳам қилмаслик яхшироқдир.
22
Сен имонга эгамисан? Имонинг Худо олдида, ўзинг учун бўлсин. Танлаган нарсасида ўзини маҳкум қилмайдиган одам бахтлидир!
23
Лекин агар бирор кимса шубҳаланиб еса – маҳкум бўлади, чунки бу имон бўйича эмас. Имон бўйича бўлмаган ҳар бир иш эса – гуноҳдир.
24
Менинг Хушхабарим ва Исо Масиҳнинг воизлигига биноан сизларни мустаҳкамлашга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин! Ушбу воизлик – қадим даврлардан бери яширин қолган, ҳозирги вақтда эса намоён қилинган сирнинг ваҳийсидир.
25
Энди бу сир мангу Худонинг буйруғи бўйича пайғамбарларнинг ёзувлари орқали барча мажусийларга уларнинг имонга бўйсунишлари учун маълум қилинган.
26
Ягона доно бўлган Худога Исо Масиҳ орқали то абад шон-шуҳрат бўлсин! Омин.