7
1
Мусо Чодирни ўрнатганида, уни мойлаб, уни ва унинг барча ашёларини, қурбонгоҳ ва унинг барча ашёларини муқаддаслаганида, яъни у уларни мойлаганида ва муқаддаслаганида,
2
шунда Исроилнинг бошлиқлари, оилаларининг бошлиқлари ва ҳисоблаш учун жавобгар бўлган қабилабошилари келдилар.
3
Улар Раббийнинг олдига ўз бағишловларини: олтита усти ёпиқ аравани, ўн иккита ҳўкизни ― иккита қабилабошидан биттадан арава ва ҳар биридан биттадан ҳўкизни олиб келдилар ва буларни Чодир олдига қўйдилар.
4
Шунда Раббий Мусога сўзлаб деди:
5
”Буларни улардан ол, булар Йиғин Чодиридаги ишларни қилишга ишлатилади. Буларни левитларга, ҳар бирининг хизматига қараб топшир”.
6
Мусо арава ва ҳўкизларни олиб, уларни левитларга топширди.
7
Иккита арава ва тўртта ҳўкизни Гершон ўғилларига хизматларига қараб топширди.
8
Тўртта арава ва саккизта ҳўкизни Мерари ўғилларига руҳоний Аҳарўннинг ўғли Итамарнинг назорати остидаги хизматларига қараб топширди.
9
Қэҳат ўғилларига эса бермади, чунки уларнинг хизматлари Муқаддасгоҳни кўтариб юришдир, улар уни елкаларида кўтариб юришлари керак.
10
Бошлиқлар қурбонгоҳни мойлаш кунида, қурбонгоҳни муқаддаслаш қурбонликлари олиб келдилар ва бошлиқлар ўз қурбонликларини қурбонгоҳ олдига олиб келдилар.
11
Шунда Раббий Мусога: “Қурбонгоҳни муқаддаслаш учун ҳар бир бошлиқ ўзи учун белгиланган кунда бағишловини олиб келсин”,- деди.
12
Биринчи куни Яҳудо қабиласидан Амминадабнинг ўғли Наҳсон ўз бағишловини олиб келди.
13
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
14
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
15
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
16
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
17
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Амминадаб ўғли Наҳшоннинг бағишлови мана шулар эди.
18
Иккинчи куни Иссохор қабиласининг бошлиғи, Зуарнинг ўғли Натанаэл бағишловни олиб келди.
19
У ўзидан қуйидаги бағишловни олиб келди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
20
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
21
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
22
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
23
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Зуарнинг ўғли Натанаэлнинг бағишлови мана шулар эди.
24
Учинчи куни Забулун ўғилларининг бошлиғи, Хелоннинг ўғли Элиаб бағишловни олиб келди.
25
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
26
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
27
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
28
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
29
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Хелоннинг ўғли Элиабнинг бағишлови мана шулар эди.
30
Тўртинчи куни Рубен ўғилларининг бошлиғи, Шедеурнинг ўғли Элизур бағишловни олиб келди.
31
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
32
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
33
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
34
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
35
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Шедеурнинг ўғли Элизурнинг бағишлови мана шулар эди.
36
Бешинчи куни Шимўн ўғилларининг бошлиғи, Зуришаддайнинг ўғли Шелумиэл бағишловни олиб келди.
37
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
38
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
39
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
40
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
41
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Зуришаддайнинг ўғли Шелумиэлнинг бағишлови мана шулар эди.
42
Олтинчи куни Гад ўғилларининг бошлиғи, Деуэлнинг ўғли Элиасаф бағишловни олиб келди.
43
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
44
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
45
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
46
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
47
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Деуэлнинг ўғли Элиасафнинг бағишлови мана шулар эди.
48
Еттинчи куни Эфрайим ўғилларининг бошлиғи, Аммиҳуднинг ўғли Элишама бағишловни олиб келди.
49
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
50
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
51
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
52
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
53
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Аммиҳуднинг ўғли Элишаманинг бағишлови мана шулар эди.
54
Саккизинчи куни Манашеҳ ўғилларининг бошлиғи, Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэл бағишловни олиб келди.
55
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
56
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
57
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
58
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
59
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэлнинг бағишлови мана шулар эди.
60
Тўққизинчи куни Бенямин ўғилларининг бошлиғи, Гидеонийнинг ўғли Абидан бағишловни олиб келди.
61
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
62
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
63
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
64
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
65
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Гидеонийнинг ўғли Абиданнинг бағишлови мана шулар эди
66
Ўнинчи куни Дан ўғилларининг бошлиғи, Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзер бағишловни олиб келди.
67
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
68
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
69
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
70
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
71
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Аммишадайнинг ўғли Аҳиэзернинг бағишлови мана шулар эди.
72
Ўн биринчи куни Ашер ўғилларининг бошлиғи, Охраннинг ўғли Пагиэл бағишлов олиб келди.
73
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
74
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
75
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
76
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
77
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Охраннинг ўғли Пагиэлнинг бағишлови мана шулар эди.
78
Ўн иккинчи куни Нафтали ўғилларининг бошлиғи, Энаннинг ўғли Аҳира бағишловни олиб келди.
79
Унинг бағишлови қуйидагилар эди: вазни бир юз ўттиз шеқел бўлган битта кумуш лаган ва вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича етмиш шеқел бўлган битта кумуш коса (буларнинг иккалови ҳам нон бағишлови учун мой аралаштирилган буғдой уни билан тўлдирилган эди),
80
тутатқилар билан тўлдирилган, вазни ўн шеқел бўлган олтин тутатқидон,
81
тамоман ёндириш қурбонлиги учун битта бузоқ, битта қўй, битта бир ёшли қўзи,
82
гуноҳ учун қурбонликка битта така,
83
шунингдек, тинчлик қурбонлиги учун иккита ҳўкиз, бешта қўй, бешта эчки, бешта бир ёшли қўзи. Энаннинг ўғли Аҳиранинг бағишлови мана шулар эди.
84
Мана булар ― қурбонгоҳни муқаддаслаш пайтида, уни мойлаш кунида олиб келган Исроил бошлиқларининг бағишловларидир ― ўн иккита кумуш лаган, ўн иккита кумуш коса, ўн иккита олтин тутатқидон.
85
Ҳар бир лаганнинг вазни бир юз ўттиз шеқел кумуш ва ҳар бир косанинг вазни етмиш шеқел кумуш эди. Шундай қилиб, ушбу идишлардаги барча кумушнинг вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича икки минг тўрт юз шеқел эди.
86
Тутатқилар билан тўлдирилган олтин тутатқидонлар ўн иккита эди. Ҳар бир тутатқидоннинг вазни муқаддасгоҳ шеқели бўйича ўн шеқел эди. Тутатқидонлардаги барча олтиннинг вазни бир юз йигирма шеқел эди.
87
Шунингдек, тамоман ёндириш қурбонлиги учун катта қорамоллардан барчаси бўлиб, ўн иккита бузоқ, ўн иккита қўй, ўн иккита бир ёшли қўзи ва улар билан бирга нон бағишловлари ҳамда гуноҳ учун қурбонликка ўн иккита така;
88
тинчлик қурбонлиги учун катта қорамоллардан барчаси бўлиб, йигирма тўртта бузоқ, олтмишта қўй, олтмишта эчки, олтмишта бир ёшли қўзи эди. Мана шулар ― қурбонгоҳ мойланганида, уни муқаддаслаш пайтидаги бағишловлар эди.
89
Мусо Раббий билан суҳбатлашиш учун Йиғин Чодирига кирганида, гувоҳлик Киботи устидаги, иккита керуб оралиғидаги Киботнинг қопқоғидан сўзлаётган овозни эшитар эди. Шундай қилиб, Раббий унга гапирар эди.