5
1
Раббий яна Мусога сўзлаб деди:
2
“Исроил ўғилларига буюр: Қароргоҳдан барча моховларни, барча танасидан қон ёки йиринг оқаётганларни, барча мурдадан булғанганларни чиқариб юборишсин.
3
Шундай эркакларни ҳам, аёлларни ҳам чиқариб юборинглар, уларни қароргоҳдан ташқарига чиқариб юборинглар, токи Мен ораларида яшаётган қароргоҳларини улар булғамасинлар”.
4
Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар ва уларни қароргоҳдан ташқарига чиқариб юбордилар. Раббий Мусога айтганидек, Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар.
5
Раббий яна Мусога сўзлаб деди:
6
“Исроил ўғилларига айтгин: Агар эркак ёки аёл бирор одамга қарши қандайдир гуноҳ қилиб, бу орқали Раббийга қарши жиноят қилса ва ўша жон айбдор бўлса,
7
унда улар қилган гуноҳини эътироф этиб, нимада айбдор бўлсалар, шуни тўлиқ қайтарсинлар ва бунга беш қисм қўшиб, кимга қарши гуноҳ қилган бўлсалар, ўшанга берсинлар.
8
Агар айб учун қаримта тўлашга унинг меросхўри бўлмаса, унда буни Раббийга бағишлашсин: бу руҳонийга тегишлидир. Руҳоний уни поклайдиган товондор қўчқордан ташқари буни олади.
9
Исроил ўғилларининг руҳонийга олиб келадиган барча муқаддасворликлардан келтирган ҳар қандай бағишлови руҳонийга тегишлидир.
10
Ҳар кимнинг бағишланган нарсаси унга тегишлидир ― кимнингдир руҳонийга берадиган ҳамма нарсаси унга тегишлидир”.
11
Раббий яна Мусога сўзлаб деди:
12
“Исроил ўғилларига эълон қилиб, уларга дегин: Агар кимнингдир хотини хиёнат қилса ва унга қарши зино қилса,
13
кимдир у билан ётиб, унга уруғини тўкса, бу эса унинг эрининг нигоҳидан яширин бўлиб, у яширинча булғанган бўлса ва унга қарши гувоҳлар бўлмаса, у ушлаб олинган бўлмаса,
14
эрида эса рашк руҳи уйғониб, хотини булғанганидан унга рашк қилса ёки унда рашк руҳи уйғониб, хотинини булғанмаганидан унга рашк қилса,
15
унда эр ўз хотинини руҳонийнинг олдига олиб келсин ва хотини учун бир эфа арпа унининг ўндан бир қисмини қурбонликка олиб келсин, лекин унинг устига мой қуймасин ҳамда ладан қўймасин, чунки бу рашк қилиш бағишловидир, қонунбузарликни эслатиб турадиган хотира бағишловидир.
16
Руҳоний эса аёлни олиб келиб, Раббийнинг юзи олдига қўйсин.
17
Сўнг руҳоний сопол идишдаги муқаддас сувни олсин, шунингдек, руҳоний Чодирнинг еридан тупроқ олиб, сувга солсин.
18
Сўнг руҳоний аёлни Раббийнинг юзи олдига қўйиб, аёлнинг бошини очсин ва унинг қўлига хотира бағишловини берсин, бу ― рашк қилиш бағишловидир. Руҳонийнинг қўлида эса лаънат келтирадиган аччиқ сув бўлсин.
19
Руҳоний аёлга қасам ичтириб, унга десин: “Агар сен билан ҳеч ким ётмаган бўлса, сен булғанмаган бўлиб, ўз эрингга хиёнат қилмаган бўлсанг, унда лаънат келтирадиган ушбу аччиқ сувдан зарар кўрмайсан.
20
Лекин агар сен ўз эрингга хиёнат қилиб булғанган бўлсанг ва сен билан эрингдан бўлак кимдир ётган бўлса, ―
21
унда руҳоний аёлга лаънат келтирадиган қасам ичириб, аёлга десин ― “Раббий сени халқинг орасида лаънати ва қасам урган қилсин, Раббий сенинг сонингни қуритсин ва қорнингни шиширсин.
22
Лаънат келтирадиган ушбу сув ичингга кириб, қорнинг шишиб кетсин ва сонинг қурисин”. Шунда хотин: Омин, омин,- десин.
23
Руҳоний ушбу лаънат сўзларини ўрама қоғозга ёзсин ва уларни аччиқ сувда ювсин.
24
Сўнгра у лаънат келтирадиган аччиқ сувни аёлга ичишга берсин; шунда лаънат келтирадиган сув унинг зарарига унинг ичига киради.
25
Руҳоний аёлнинг қўлидан рашк нон бағишловини олиб, ушбу бағишловни Раббийнинг олдига силкитиб олиб келсин ва уни қурбонгоҳга олиб борсин.
26
Руҳоний нон бағишловидан хотира учун бир ҳовуч олсин ва уни қурбонгоҳда куйдирсин, кейин эса хотинга сувни ичишга берсин.
27
Унга сувни ичирганидан сўнг, агар у нопок бўлса, ўз эрига қарши гуноҳ қилган бўлса, унда лаънат келтирадиган аччиқ сув унинг ичига унинг зарари учун киради ва унинг қорни шишади, сони эса қурийди. Бу аёл ўз халқи орасида лаънати бўлади.
28
Агар аёл булғанмаган ва пок бўлса, зарар кўрмайди ва уруғ қабул қила олади.
29
Бу ― рашкка оид қонундир. Хотин ўз эрига хиёнат қилса ва булғанса,
30
ёки эрида рашк руҳи уйғонса ва у ўз хотинига рашк қилса, унда у ўз хотинини Раббийнинг юзи олдига қўйсин ва руҳоний у билан ушбу қонун бўйича ҳамма амалларни бажарсин.
31
Шунда эр гуноҳдан пок бўлади, хотин эса ўз гуноҳини ўз гарданига олади”.