15
1
Раббий яна Мусо билан Аҳарўнга сўзлаб деди:
2
“Исроил ўғилларига эълон қилиб айтинглар: Агар кимнингдир танасидан суюқлик оқса, у оқмаси туфайли нопок бўлади.
3
Мана бу – унинг оқмаси туфайли нопоклигининг кўрсаткичи: унинг танасидан унинг оқмаси оққанида ёки унинг оқмаси танасида ушланиб турганида, бу унинг нопоклигидир.
4
Оқмага эга бўлган одам ётган ҳар қандай тўшак нопок ва у ўтирган ҳар қандай буюм нопокдир.
5
Ким унинг тўшагига тегинса, ўша одам кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
6
Кимки оқмаси бўлган одам ўтирган бирор-бир буюмга ўтирса, ўша одам кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
7
Кимки оқмаси бўлган одамнинг танасига тегинса, ўша одам кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
8
Агар оқмаси бўлган одам пок одамга тупурса, ўша одам кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
9
Оқмаси бўлган одам ўтирган ҳар қандай арава нопок бўлади.
10
Унинг остида бўлган бирор буюмга тегинган ҳар ким кечгача нопок бўлади. Кимки бу буюмларни кўтарса, ўша одам кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
11
Оқмаси бўлган одам қўлини сувда ювмасдан бирор кишига тегинса, ўша одам кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
12
Оқмаси бўлган одам тегинган сопол идишни синдириб ташлаш керак. Ҳар қандай ёғоч идишни эса сув билан ювиш керак.
13
Оқмаси бўлган одам ўз оқмасидан қутулганидан сўнг, у покланиши учун ўзига етти кунни ҳисоблаши керак. Сўнг кийимларини ювиб, танасини тирик сув билан ювиши керак ва у пок бўлади.
14
Саккизинчи куни эса у ўзига иккита мусича ёки иккита ёш кабутарни олиб, Йиғин Чодирининг кириш жойига, Раббийнинг юзи қаршисига келиб, уларни руҳонийга берсин.
15
Руҳоний бу қушлардан бирини гуноҳ қурбонлигига, иккинчисини эса тамоман ёндириш қурбонлигига келтиради. Шунда руҳоний уни оқмасидан Раббийнинг қаршисида поклайди.
16
Агар бирор эркакда уруғ оқиши рўй берса, унда у бутун танасини сув билан ювиши керак ва у кечгача нопок бўлади.
17
Уруғ теккан ҳар қандай кийим ва ҳар қандай чарм сувда ювилиши керак ва кечгача нопок бўлади.
18
Агар эркак аёл билан ётса, унинг уруғи эса оқса, унда улар сувда ювинишлари керак ва кечгача нопок бўладилар.
19
Агар аёлда танасидан чиқаётган қон оқиши бўлса, унда ҳайз кўриши учун у етти кун алоҳида бўлиши керак. Унга тегинган ҳар кимса кечгача нопок бўлади.
20
Ҳайз кўриши давомида у ниманинг устида ётса ва у ниманинг устида ўтирса, шуларнинг барчаси нопок бўлади.
21
Унинг тўшагига тегинган ҳар ким ўз кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
22
У ўтирган ҳар қандай буюмга тегинган ҳар ким кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
23
Ким унинг тўшаги ёки у ўтирган буюмга тегинса, у кечгача нопок бўлади.
24
Агар эри у билан қовушса, унда аёлнинг нопоклиги эрига ҳам ўтади, у етти кун нопок бўлади, у ётган ҳар қандай тўшак ҳам нопок бўлади.
25
Агарда аёлда ҳайз бўлмаган кўп кунлар давомида қон кетса, ёки одатдаги ҳайз кунларидан унда узоқроқ қон кетса, унда нопоклиги оқаётган барча кунлари давомида, худди ҳайз кунлари давомидагидек, у нопокдир.
26
Ҳайз кунлари давомидаги тўшаги сингари, у ётадиган ҳар қандай тўшак қон оқаётган барча кунларда нопок бўлади. Ҳайз кунларида нопок бўлаётгани сингари, у ўтирадиган ҳар қандай буюм нопок бўлади.
27
Буларга тегинган ҳар ким нопок бўлади. У кийимларини ювиб, сув билан ювиниши керак ва у кечгача нопок бўлади.
28
Аёл ўз қон оқишидан қутулганидан сўнг, у ўзига етти кунни ҳисоблаши керак ва шундан сўнг пок бўлади.
29
Саккизинчи куни эса у ўзига иккита мусича ёки иккита ёш кабутарни олиб, уларни руҳонийга, Йиғин Чодирининг кириш жойига келтиради.
30
Руҳоний қушлардан бирини гуноҳ қурбонлигига, бошқасини эса тамоман ёндириш қурбонлигига келтириб, уни ҳайз қони оқишидан Раббийнинг қаршисида поклайди.
31
Шу тарзда, Исроил ўғилларини уларнинг нопокликларидан сақланглар, токи улар, уларнинг орасида бўлган Менинг Чодиримни булғаб, ўзларининг нопокликларида ҳалок бўлмасинлар”.
32
Бу – оқмаси бўлган одам ҳақидаги ва уруғи оқиб, шу орқали нопок бўладиган одам ҳақидаги,
33
ҳайз кетишидан қийналаётган аёл ҳақидаги ва оқмаси бўлган эркак ёки аёл ҳамда нопок аёл билан ётадиган эркак ҳақидаги қонундир.