19
1
Иккинчи қуръа Шимўнга, Шимўн ўғилларининг қабиласига уларнинг авлодларига кўра тушди. Уларнинг улуши Яҳудо ўғилларининг улуши орасида эди.
2
Уларнинг улушида қуйидагилар бор эди: Беир-Шеба, Шеба, Моладаҳ,
3
Ҳазар-Шуал, Балаҳ, Азем,
4
Толад, Бетуэл, Хормаҳ,
5
Зиклаг, Бейт-Маркабот, Ҳазар-Сусаҳ,
6
Бейт-Лебаот ва Шаруҳен – жами ўн тўртта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
7
Аин, Риммон, Этер ва Ашан – жами тўртта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
8
Шунингдек, Баалат-Бейергача (ёки жанубий Рамаҳ) бўлган ушбу шаҳарларнинг атрофида жойлашган барча қишлоқлар. Мана шулар – Шимўн ўғилларининг уларнинг авлодларига кўра улушидир.
9
Яҳудо ўғилларининг қисмидан Шимўн ўғилларининг қабиласига улуш ажратилди, чунки Яҳудо ўғилларининг қисми улар учун ниҳоятда катта эди. Шунинг учун Шимўн ўғиллари уларнинг улуши орасида улуш олдилар.
10
Учинчи қуръа Забулун ўғилларига, уларнинг авлодларига кўра тушди ва уларнинг улуши Саридгача чўзилди.
11
Уларнинг чегараси денгиз томонга ҳамда Маралаҳга кўтарилиб, Даббашетга ҳамда Йокнеам олдидаги дарёга етиб боради.
12
Сариддан шарқ томонга, қуёш чиқиш томонга Хислот-Табўргача қайтиб боради. Бу ердан Дабератга чиқиб кетади ва Йафиага кўтарилади.
13
Бу ердан шарққа Гиттаҳ-Ҳеферга, Иттаҳ-Казинга ўтади ва Риммонга, Метоар ва Неаҳга чиқиб кетади.
14
Чегара шимолдан Ханнатоҳга бурилиб, Йифтаҳ-Эл водийсида тугайди.
15
Сўнг Каттат, Наҳаллал, Шимрон, Идалаҳ ва Бейт-Леҳем – жами ўн иккита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
16
Мана шулар – Забулун ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг улушидир. Мана шулар уларнинг қишлоқлари билан шаҳарлари.
17
Тўртинчи қуръа Иссохорга, Иссохор ўғилларига уларнинг авлодларига кўра тушди.
18
Уларнинг чегараси булар эди: Йезреэл, Хесуллот, Шунем,
19
Ҳафраим, Шилўҳ, Анаҳарат,
20
Раббит, Кишион, Абез,
21
Ремет, Эн-Ганним, Эн-Ҳаддаҳ ва Бейт-Паззез.
22
Чегара Табўрга, Шаҳазимаҳ ва Бейт-Шемешга етиб бориб, уларнинг чегараси Йорданда тугайди – жами ўн олтита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
23
Мана шулар – Иссохор ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг қабиласининг улушидир. Мана шулар уларнинг қишлоқлари билан шаҳарлари.
24
Бешинчи қуръа Ашер ўғилларининг қабиласига, уларнинг авлодларига кўра тушди.
25
Уларнинг чегараси булар эди: Ҳелкат, Хали, Бетен, Оқшоф,
26
Аламелех, Амад ва Мишеал. Чегара ғарб томондан Кармел ва Шиҳор-Либнатга етиб боради.
27
Сўнгра қуёш чиқиш томонга, Бейт-Дагонга қайтиб, Зебулун ҳамда шимол томондан Йифтаҳ-Эл водийсига, Бейт-Эмеқ ҳамда Нейэлга етиб боради ва чап томондан Кабулга кетади.
28
Кейин Ҳебрўн, Реҳоб, Ҳаммон, Канаҳ ва буюк Сидўнгача бориб,
29
сўнгра чегара Рамаҳга, мустаҳкам шаҳар Тирга қайтиб, чегара Ҳосаҳга бурилади ва денгизда Ахзиб соҳилида тугайди.
30
Сўнг Уммаҳ, Офоқ ва Реҳоб – жами йигирма иккита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
31
Мана шулар – Ашер ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг қабиласининг улушидир. Мана шулар уларнинг қишлоқлари билан шаҳарлари.
32
Олтинчи қуръа Нафтали ўғилларининг авлодларига кўра Нафтали ўғилларига тушди.
33
Уларнинг чегараси Ҳелеф ва Аллондан Заананнимга, Адамига, Некебга, Йабнеэлга, Лакумгача боради ва Йордан дарёсида тугайди.
34
Чегара мана шу ердан ғарбга, Азнот-Табўрга қайтиб, ўша ердан Ҳукокка кетади ва жанубдан Забулунга етиб боради, ғарбдан эса Ашерга, қуёш чиқиш томондан Йордан олдида Яҳудога етиб боради.
35
Қалъали шаҳарлар: Тсиддим, Зер, Ҳаммат, Раккат, Киннерет,
36
Адамаҳ, Рамаҳ, Ҳазор,
37
Қедеш, Эдрий, Эн-Ҳазор,
38
Ирон, Мигдал-Эл, Ҳорем, Бейт-Анат ва Бейт-Шемеш – жами ўн тўққизта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
39
Мана шулар – Нафтали ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг қабиласининг улушидир. Мана шулар уларнинг қишлоқлари билан шаҳарлари.
40
Дан ўғилларининг қабиласига, уларнинг авлодларига кўра еттинчи қуръа тушди.
41
Уларнинг улушининг чегараси булар эди: Зораҳ, Эштаол, Ир-Шемеш,
42
Шаалбим, Ойжавлон, Йетлаҳ,
43
Элон, Тимнаҳ, Эқрон,
44
Элтекеҳ, Гиббетон, Баалат,
45
Йеҳуд, Бене-Берак, Гат-Риммон,
46
Майаркон ва Йаффо ёнидаги чегара билан Раккон. Дан ўғилларининг чегараси улар учун жуда ҳам кичик чиқди.
47
Дан ўғиллари Лашемга уруш қилиб бориб, уни қўлга киритдилар ва уни қиличнинг тиғи билан қириб ташладилар. Уни эгаликка олиб, ўша ерга ўрнашдилар ва Лашемни ўз оталари Даннинг исми билан Дан, деб атадилар.
48
Мана шулар – Дан ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг қабиласининг улушидир. Мана шулар уларнинг қишлоқлари билан шаҳарлари.
49
Улар ерни чегараларга бўлиб тақсимлашни тугатганларидан сўнг, Исроил ўғиллари ўзларининг орасидан Нўн ўғли Йешуага улуш бердилар:
50
Раббийнинг сўзига мувофиқ унга ўзи сўраган Эфрайим тоғидаги Тимнат-Қераҳ шаҳрини бердилар. У шаҳар қуриб, ўша ерда яшади.
51
Руҳоний Элеазар, Нўн ўғли Йешуа ва қабилабошилар Исроил ўғилларининг қабилаларига қуръага кўра Шилўҳда, Раббийнинг қаршисида, Йиғин Чодирининг кириш қисмида тақсимлаб берган улушлар мана шулардир. Шундай қилиб, улар ерни тақсимлашни тугатдилар.