18
1
Исроил ўғилларининг бутун жамоаси Шилўҳда йиғилдилар ва ўша ерда Йиғин Чодирини ўрнатдилар, чунки ер улар томонидан забт этилган эди.
2
Исроил ўғилларидан ҳали ўз улушини олмаган еттита қабила қолган эди.
3
Йешуа Исроил ўғилларига деди: “Сизларнинг оталарингизнинг Раббий Худоси сизларга берган ерни бориб эгаликка олишга ҳали узоқ вақт сустлашиб юрасизларми?
4
Орангиздан ҳар бир қабиладан учтадан одам беринглар ва мен уларни юбораман. Улар туриб бориб, ерни айланиб чиқадилар ва уни уларга қандай улушларга бўлиш кераклигини тасвирлаб бериб, менинг олдимга келадилар.
5
Улар уни еттита улушга бўлсинлар. Яҳудо жанубда, ўзининг чегарасида қолсин. Юсуф хонадони эса шимолда, ўзининг чегарасида қолсин.
6
Сизлар эса ерни етти қисмга тақсимлаб, тасвирини менга бу ерга олиб келинглар. Мен сизларга шу ерда бизнинг Раббий Худойимизнинг қаршисида қуръа ташлайман.
7
Бироқ левитларга сизларнинг орангизда қисм йўқдир, чунки Раббийнинг руҳонийлиги уларнинг улушидир. Гад ва Рубен қабилалари ҳамда Манашеҳ ярим қабиласи Раббийнинг қули Мусо уларга берган ўз улушини Йорданнинг нариги томонида, шарқ томонда олдилар”.
8
Бу одамлар туриб, кетдилар. Йешуа ерни тасвирга солиб келувчиларга шундай буйруқ берди: “Бориб, ерни айланиб чиқинглар ва уни тасвирга солиб, менинг олдимга қайтиб келинглар. Мен эса шу ерда, Шилўҳда Раббийнинг қаршисида сизларга қуръа ташлайман”.
9
Улар бориб, ерни айланиб чиқдилар ва уни шаҳарларига кўра еттита улушга бўлиб, тасвирини китобга солдилар ҳамда Йешуанинг олдига, Шилўҳдаги қароргоҳга келдилар.
10
Йешуа улар учун Шилўҳда Раббийнинг қаршисида қуръа ташлади ва Йешуа ўша ерда Исроил ўғилларига ерни уларнинг бўлакларига тақсимлаб берди.
11
Биринчи қуръа Бенямин ўғилларининг қабиласига уларнинг авлоди бўйича чиқди. Уларнинг чегараси қуръага кўра Яҳудо ўғиллари билан Юсуф ўғилларининг орасидан ўтди.
12
Уларнинг чегараси шимол томонда Йордандан бошланиб, ушбу чегара шимолдан Йерихонинг ёнидан ўтади ва ғарбда тоққа кўтарилади ҳамда Бейт-Авен саҳросида тугайди.
13
У ердан чегара Лузга, Лузнинг (бошқачасига Бейт-Элнинг) жанубий томонига кетиб, чегара қуйи Бейт-Хўроннинг жанубий томонидаги тоққа, Атарот-Аддарга тушиб кетади.
14
Сўнгра чегара қайрилиб, жанубда Бейт-Хўроннинг қаршисидаги тоғдан жанубга денгиз томонга бурилади ва Қиръат-Баалда (бошқачасига Қиръат-Йеаримда), Яҳудо ўғилларининг шаҳарларида тугайди. Бу ғарбий томондир.
15
Жануб томондан эса чегара Қиръат-Йеаримдан денгизга кетиб, Нефтоаҳ сув булоғигача етади.
16
Сўнгра чегара Ҳинном ўғилларининг водийси қаршисидаги тоғнинг охирига, шимолга, Рафаликлар водийсига тушади ва Ҳинном водийси бўйлаб Ябусининг жанубий томонига тушиб боради ҳамда Эн-Рогелга кетади.
17
Сўнгра шимолдан бурилиб, Эн-Шемешга кетади ва Адуммим тепалиги қаршисидаги Гелилот томонга кетади ҳамда Рубен ўғли Боханнинг тошига тушади.
18
Сўнгра саҳронинг яқинидан шимолга ўтиб, саҳрога тушади.
19
Бу ердан чегара Бейт-Қоглаҳнинг ёнидан шимолга ўтиб, чегара Йорданнинг жанубий ҳудудидаги Туз денгизининг шимолий қуйилиш жойида тугайди. Мана шу жанубий чегарадир. Шарқ томондан эса чегара вазифасини Йордан ўтайди.
20
Мана шу ― Бенямин ўғилларининг авлодларига кўра ҳамма томондан унинг чегараларининг улушидир.
21
Бенямин ўғилларининг қабиласига, уларнинг авлодларига кўра ушбу шаҳарлар тегишли бўлди: Йерихо, Бейт-Қоглаҳ, Эмеқ-Кезиз,
22
Бейт-Арабаҳ, Земараим, Бейт-Эл,
23
Авим, Фараҳ, Ўфраҳ,
24
Хефар-Аммўнай, Офни ва Гибеаҳ ― жами ўн иккита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
25
Гибъўн, Рамаҳ, Бейерот,
26
Миспаҳ, Қефираҳ, Мозаҳ,
27
Рекем, Ирпеэл, Таралаҳ,
28
Зелаҳ, Элеф, Ябуси (бошқачасига Йерусалим), Гибеат ва Қиръат – жами ўн тўртта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда. Мана шулар – Бенямин ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг улушидир.