15
1
Яҳудо ўғилларининг қабиласига, уларнинг авлодларига кўра қуръа шундай тушди: Жануб томонда, энг чекка жанубий чегараси Эдўм билан чегарадош бўлган Зин саҳроси эди.
2
Уларнинг жанубий чегараси ― Туз денгизининг қирғоғи, унинг жанубга қараб чўзилган қўлтиғидан бошланар эди.
3
У жануб томонда Акраббим тепалиги томонга кетади; Зиннинг ёнидан ўтиб, жануб томондан Қадеш-Барнеаҳга кўтарилади; Ҳезроннинг ёнидан ўтиб, Аддарга кўтарилади ва Каркаага қайрилади.
4
Сўнгра, у ердан Азмон томонга ўтиб, Миср дарёсига кетади; унинг ҳудудининг охири денгиздир. Бу сизларнинг жанубий чегарангиз бўлади.
5
Шарқ томондаги чегара ― Туз денгизи, Йорданнинг этагигачадир. Шимол томондаги чегара эса Йорданнинг этагидаги денгиз кўрфазидан бошланади.
6
Бу ердан чегара Бейт-Қоглаҳга қараб кўтарилади ва шимол томондан Бейт-Арабаҳга ўтади. Чегара юқорига Рубен ўғли Боханнинг тошигача кўтарилади.
7
Сўнгра чегара Ахор водийсидан Дебир томонга кўтарилади ва шимолда, дарёнинг жанубий томонидаги Адуммим баландлиги қаршисидаги Гилгалга қараб қайрилади. Бу ердан чегара Эн-Шемеш сувлари томонга ўтиб, Эн-Рогелда тугайди.
8
Бу ердан чегара юқорига, Ябуснинг, яъни Йерусалимнинг жанубий томонидан Ҳинном ўғлининг водийсига кетади ва ғарб томондаги Ҳинном водийси қаршисидаги тоғнинг чўққисига кўтарилади, (бу тоғнинг шимол томонида Рафаликлар водийсининг ниҳояси эди).
9
Тоғнинг чўққисидан чегара Нефтоаҳ сув булоғига қайрилади ва Эфрон тоғининг шаҳарларига чиқиб кетиб, Қиръат-Йеарим бўлган Баалаҳга қайрилади.
10
Сўнгра чегара Баалаҳдан денгизга, Сеир тоғига бурилиб, Кесалон бўлмиш Йеарим тоғининг шимолий томонидан кетади ва Бейт-Шемешга тушиб бориб, Тимнаҳдан ўтади.
11
Бу ердан чегара Эқроннинг шимол томонидан бориб, чегара Шикронга қайрилади ва Баалаҳ тоғидан ўтиб, Йабнеэлгача етиб боради ҳамда чегара денгизда тугайди. Ғарбий чегара буюк денгизни ташкил этади.
12
Мана шу – Яҳудо ўғилларининг, уларнинг авлодларига кўра ҳамма томондан чегараларидир.
13
Раббий Йешуага буюрганидек, Йешуа Яҳудо ўғилларининг орасида Йефуннеҳнинг ўғли Калебга қисм берди. Анакнинг отасининг шаҳрини, яъни Хеброн шаҳрини берди.
14
Калеб у ердан учта Анакнинг ўғилларини: Анакнинг болалари Шешайни, Аҳиман ва Талмайни қувиб юборди.
15
Бу ердан Дебир аҳолиси томонга кетди (Дебирнинг номи аввал Қиръат-Сефер эди).
16
Калеб: “Ким Қиръат-Сеферни тор-мор қилса ва уни қўлга киритса, ўшанга қизим Ахсаҳни хотинликка бераман,”- деди.
17
Уни Калебнинг биродари Кеназнинг ўғли Отниэл қўлга киритди ва у қизи Ахсаҳни унга хотинликка берди.
18
Қиз кетиши керак бўлганида, уни отасидан ер сўрашга ундадилар. Шундай қилиб, у эшакдан тушди. Калеб унга: “Сенга нима керак?”- деди.
19
У: “Менга баракат беринг. Сиз менга жанубий ерни бердингиз, менга сув булоқларини ҳам беринг,”- деди. Калеб унга юқори булоқларни ва пастки булоқларни берди.
20
Мана бу – Яҳудо ўғилларининг авлодларига кўра уларнинг улуши:
21
Яҳудо ўғилларининг қабиласи ҳудудидаги шаҳарлар жануб томонда Эдўм юрти билан чегарада қуйидаги шаҳарлар эди: Кабзеил, Эдер, Йагур,
22
Кинаҳ, Димонаҳ, Ададаҳ,
23
Қедеш, Ҳазор, Итнан,
24
Зиф, Телем, Беалот,
25
Ҳазор-Ҳадаттаҳ, Қиръат, Ҳезрон, бошқачасига Ҳазор,
26
Амам, Шема, Моладаҳ,
27
Ҳазар-Гаддаҳ, Ҳешмон, Бейт-Пелет,
28
Ҳазар-Шуал, Беир-Шеба, Бизъотйаҳ,
29
Баалаҳ, Ийем, Азем,
30
Элтолад, Кесил, Хормаҳ,
31
Зиклаг, Мадманнаҳ, Сансаннаҳ,
32
Лебаот, Шилҳим, Аин ва Риммон ― жами йигирма тўққизта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
33
Водийда: Эштаол, Зораҳ, Ашнаҳ,
34
Заноаҳ, Эн-Ганним, Таппуаҳ, Энайим,
35
Йармут, Адуллам, Сўкоҳ, Азекаҳ,
36
Шарайим, Адитайим, Гедераҳ ёки Гедеротайим ― ўн тўртта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
37
Зенан, Хадашаҳ, Мигдол-Гад,
38
Дилеан, Миспаҳ, Йоктеил,
39
Лақиш, Бозкат, Эглон,
40
Қаббон, Лаҳмам, Китлиш,
41
Гедерот, Бейт-Дагон, Наамаҳ ва Маккедаҳ ― ўн олтита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
42
Либнаҳ, Этер, Ашан,
43
Йифтаҳ, Ашнаҳ, Незиб,
44
Кейлаҳ, Ахзиб ва Морешаҳ ― тўққизта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
45
Эқрон ва унинг шаҳарлару қишлоқлари,
46
Эқрондан денгизгача Ашдоднинг ёнидаги уларнинг барча қишлоқлари,
47
Ашдод ва унинг шаҳарлару қишлоқлари, Ғазо ва унинг шаҳарлару қишлоқлари Миср дарёсигача ҳамда чегара бўлмиш буюк денгизгача.
48
Тоғларда: Шамир, Йатир, Сўкоҳ,
49
Даннаҳ, Қиръат-Сефер, бошқачасига Дебир,
50
Анаб, Эштемоаҳ, Аним,
51
Гошен, Холон ва Гилоҳ ― ўн битта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
52
Араб, Думаҳ, Эшеан,
53
Йанум, Бейт-Таппуаҳ, Афекаҳ,
54
Хумтаҳ, Қиръат-Арба, бошқачасига Хеброн ва Зиор ― тўққизта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
55
Моўн, Кармел, Зиф, Юттаҳ,
56
Йезреэл, Йокдеам, Заноаҳ,
57
Қайн, Гибеаҳ ва Тимнаҳ ― ўнта шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
58
Халҳул, Бейт-Зур, Гедор,
59
Маарат, Бейт-Анот ва Элтекон ― олтита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
60
Қиръат-Баал, бошқачасига Қиръат-Йеарим ва Раббаҳ ― иккита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
61
Саҳрода: Бейт-Арабаҳ, Миддин, Секакаҳ,
62
Нибшан, Ир-Ҳаммелах ва Эн-Гийде ― олтита шаҳар уларнинг қишлоқлари билан биргаликда.
63
Бироқ Йерусалим аҳолиси бўлмиш ябусликларни Яҳудо ўғиллари қувиб юбора олмадилар, шунинг учун ябусликлар ҳозирги кунгача Йерусалимда Яҳудо ўғиллари билан яшамоқдалар.