12
1
Исроил ўғиллари тор-мор келтирган ва Йорданнинг у томонида, қуёш чиқиш томонида Арнон дарёсидан Ҳермон тоғигача ва шарқ томондаги барча текисликлардан иборат бўлган ерларни мерос қилиб олган ўша ернинг подшоҳлари қуйидагилардир:
2
Ҳешбонда яшаган Амўрлик подшоҳи Сихон. У Арнон дарёси қирғоқлари бўйидаги Ароэрдан ҳамда дарёнинг ўртасидан, Гилъаднинг ярмидан Аммўн ўғилларининг чегарасидаги Йаббоқ дарёсигача,
3
шарқ томондан Киннерет денгизигача бўлган текисликда, текислик денгизи, Туз денгизигача, шарқ томондан Бейт-Йешимотга кетадиган йўл бўйлаб, жануб томонда эса Писгаҳ тоғининг этагидаги жойларда ҳукмронлик қилган эди.
4
Аштарот ва Эдрийда яшаган рафаликларнинг охиргиси бўлмиш Башан подшоҳи Ог унга чегарадош эди.
5
У Ҳермон тоғида, Салкаҳда, то Гешур ва Маақаҳ чегарасигача бутун Башанда ҳамда Гилъаднинг ярмида Ҳешбон подшоҳи Сихоннинг чегарасигача ҳукмронлик қилган эди.
6
Раббийнинг қули Мусо ва Исроил ўғиллари уларни ўлдирдилар. Раббийнинг қули Мусо уни Рубен ва Гад қабилаларига ҳамда Манашеҳ ярим қабиласига улуш қилиб берди.
7
Қуйида эса Йешуа ва Исроил ўғиллари Йорданнинг бу томонида ғарбга қараб, Лебанон водийсидаги Баал-гаддан Сеирга қараб ёйилган Халак тоғигача қириб ташлаган амўрликлар ерининг подшоҳларидир:
8
Йешуа тоғлардаги, водийлардаги, текисликлардаги, тоғ этагидаги, текисликлардаги, саҳродаги ҳамда жануб томондаги уларнинг ерларини тақсимлаб, Исроил қабилаларига улуш қилиб берди. Булар – хетликлар, амўрликлар, канъанликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликлар бўлиб, уларнинг подшоҳлари қуйидагилар эди:
9
Йерихонинг бир подшоҳи, Бейт-Эл яқинидаги Ғайнинг бир подшоҳи;
10
Йерусалимнинг бир подшоҳи, Хеброннинг бир подшоҳи;
11
Йармутнинг бир подшоҳи, Лақишнинг бир подшоҳи;
12
Эглоннинг бир подшоҳи, Гезернинг бир подшоҳи;
13
Дебирнинг бир подшоҳи, Гедернинг бир подшоҳи;
14
Хормаҳнинг бир подшоҳи, Араднинг бир подшоҳи;
15
Либнаҳнинг бир подшоҳи, Адулламнинг бир подшоҳи;
16
Маккедаҳнинг бир подшоҳи, Бейт-Элнинг бир подшоҳи;
17
Таппуаҳнинг бир подшоҳи, Ҳефернинг бир подшоҳи;
18
Офоқнинг бир подшоҳи, Шароннинг бир подшоҳи;
19
Мадоннинг бир подшоҳи, Ҳазорнинг бир подшоҳи;
20
Шимрон-Мероннинг бир подшоҳи, Оқшофнинг бир подшоҳи;
21
Таанаҳнинг бир подшоҳи, Мегиддоннинг бир подшоҳи;
22
Қедешнинг бир подшоҳи, Кармелдаги Йокнеамнинг бир подшоҳи;
23
Новоҳ-Дордаги Дорнинг бир подшоҳи, Гилгалдаги халқларнинг бир подшоҳи;
24
Тирзаҳнинг бир подшоҳи. Ҳаммаси бўлиб ўттиз бир нафар подшоҳдир.