5
1
Ўша куни Дебораҳ ва Абиноам ўғли Барак қуйидаги сўзлар билан куйлашди:
2
“Исроилнинг йўлбошчилари йўл бошладилар, халқ эса ғайрат кўрсатди. Раббийни шарафланглар!
3
Эй, подшоҳлар, қулоқ солинглар! Эй, ҳокимлар, диққат қилинглар! Мен Раббийга куйламоқдаман, Исроилнинг Раббий Худосига куйламоқдаман.
4
Раббий, Сен Сеирдан чиқаётганингда, Эдўм даласидан келаётганингда, ер титрар, самодан ёмғир томчирар, булутлар эса сув ёғдирар эди.
5
Раббийнинг юзидан тоғлар эрир, Исроилнинг Раббий Худосининг юзидан ҳатто мана шу Синай эрир эди.
6
Анат ўғли Шамгарнинг кунларида, Йаэлнинг кунларида йўллар бўш эди. Илгари тўғри йўлдан юрганлар эса энди айланма йўллардан юрар эдилар.
7
Исроилнинг қишлоқларида аҳоли қолмади. Мен, Дебораҳ, кўтарилмагунимча, мен, Исроилдаги она, кўтарилмагунимча аҳоли қолмади.
8
Халқ янги худоларни танлади, шунинг учун дарвозада уруш бўлди. Исроилнинг қирқ мингида қалқон ва найза кўринар эдими?
9
Менинг юрагим сизларга ёйилган, эй Исроилнинг бошлиқлари, эй, халқнинг орасида ғайратли бўлганлар! Раббийни шарафланглар!
10
Эй, оқ эшакларда юрувчилар, гиламларда ўтирувчилар ва йўлда кетаётганлар, қўшиқ куйланглар!
11
Мана, қудуқ атрофида подаларни йиғаётганларнинг овозлари! Улар Раббийнинг ҳақлиги учун мадҳлар айтар, Исроилдаги Унинг ҳақлиги учун сардорларни шарафлар эдилар! Ўшанда Раббийнинг халқи дарвозага чиқди.
12
Уйғон, уйғон, эй, Дебораҳ! Уйғон, уйғон! Қўшиқ куйла! Тур, Барак! Ўз асирларингни бошқаргин, эй, Абиноам ўғли!
13
Ўшанда кучлиларнинг камига У халқни бўйсундирди. Раббий менга жасурларни бўйсундирди.
14
Амолеқнинг ерида ўрнашган одамлар Эфрайимдан келдилар. Эй, Бенямин, сенинг ортингдан, сенинг халқинг орасида Махирдан ҳокимлар ҳам, Зебулундан котибнинг қаламига эга бўлганлар ҳам келдилар.
15
Дебораҳ билан Иссохорнинг ҳокимлари ва Барак билан Иссохорнинг ўзи водийга пиёда тушди. Рубен авлодларининг юрагида эса катта тебраниш бор.
16
Нима учун подаларнинг маърашини тинглаб, қўраларнинг орасида ўтирибсан? Рубен авлодларининг юрагида катта тебраниш бор.
17
Гилъад Йорданнинг нариги томонида тинч яшамоқда, Дан кемалар билан нимадан қўрқади? Ашер дарёнинг қирғоғида ўтирибди ва ўзининг бандаргоҳларида тинч яшамоқда.
18
Забулун – ўз жонини ўлимга маҳкум қилган халқ! Нафтали ҳам даланинг тепаликларидадир!
19
Подшоҳлар келиб, жанг қилдилар. Ўшанда Канъан подшоҳлари ҳам Мегиддонинг сувлари ёнидаги Таанаҳда жанг қилдилар, аммо ҳеч қанча кумушни ўлжа қилиб олмадилар.
20
Юлдузлар самодан, ўз йўлларида Сисаро билан курашдилар.
21
Кишон оқими уларни оқириб кетди! Эй, кўҳна оқим, Кишон оқими! Эй, менинг жоним, кучни топтагин!
22
Ўшанда отларнинг туёғи қочишдан синдилар, унинг кучлиларининг қочишидан синдилар.
23
Мерозни лаънатланглар,- дейди Раббийнинг фариштаси,- лаънатланглар! Раббийнинг ёрдамига келмаганлари, жасурлар билан Раббийнинг ёрдамига келмаганлари учун унинг аҳолисини лаънатланглар.
24
Қайнлик Хебернинг хотини Йаэл аёллар орасида баракатли бўлсин, чодирларда аёллар орасида баракатли бўлсин!
25
У сув сўради, Йаэл сут берди, амалдорларнинг косасида энг яхши сутни келтирди.
26
Чап қўлини қозиққа, ўнг қўлини эса ишчиларнинг болғасига чўзди. Сисарони урди, унинг бошини шикастлади, уни ёрди ва чаккасини тешди.
27
Унинг оёқларига эгилди, қулаб тушиб ётди. Унинг оёқларига эгилди ва қулади. Қаерда эгилган бўлса, ўша ерда ўлик қулади.
28
Сисаронинг онаси панжара ортидан ойнага қараб, фарёд қилмоқда. Нима учун унинг араваси шунча узоқ вақтдан буён қайтмаяпти, нима учун унинг араваларининг ғилдираклари бунча имиллаяпти?
29
Уларнинг аёлларидан донолари унга жавоб бермоқдалар, унинг ўзи ҳам ўзининг сўзларига жавоб бермоқда:
30
"Аниқ, улар топганлар, ўлжани тақсимлаяптилар, ҳар бир жангчига битта ёки иккитадан қиз бўлди. Ўлжа олинган ранг-баранг кўйлак, асирнинг елкасидан ечиб олинган, иккала томонига нақш урилган, ўлжа олинган ранг-баранг кўйлак Сисарога бўлди".
31
Худди шундай, ё, Раббий, Сенинг барча душманларинг ҳалок бўлсин! Раббийни севадиганлар эса бор кучида кўтариладиган қуёш каби бўлсинлар”. Бу воқеадан сўнг ер қирқ йил ором олди.