5
1
Зотан биз биламизки, агар бизнинг ердаги уйимиз, шу кулбамиз хароб бўлса, биз осмонда Худодан бинога, яъни қўл билан қурилмаган абадий уйга эгамиз.
2
Биз самовий масканимизга бурканишни хоҳлаб, оҳ-нола чекиб юрибмиз:
3
фақатгина биз кийинган ҳолда ҳам яланғоч бўлиб қолмайлик.
4
Биз бу кулбада бўлиб, машаққат остида оҳ-нола қилмоқдамиз. Чунки биз кийимсиз бўлиб қолишни эмас, балки бурканишни истаймиз, токи ўлимли бўлган нарса ҳаёт томонидан ютиб юборилсин.
5
Зотан Худо бизни айнан шу учун яратди ва бизга Руҳнинг гаровини ато қилди.
6
Шунинг учун биз доимо дадилмиз ва биламизки, биз бу танада истиқомат қилиб, Раббимиздан йироқдамиз –
7
(зеро биз кўриш билан эмас, балки имон билан юрибмиз) –
8
биз дадил бўлиб, бу танадан йироқлашиш ва Раббийда жойлашишни хоҳламоқдамиз.
9
Шундай қилиб, хоҳ жойлашаётган, хоҳ йироқлашаётган бўлсак ҳам, Унга маъқул бўлиш учун жонбозлик қилмоқдамиз.
10
Чунки ҳаммамиз танада яшаган пайтда қилган яхшиликларимизга ёки ёмонликларимизга ярашасини олишимиз учун, Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлишимиз керак.
11
Шунинг учун, Худонинг қўрқувини билиб, биз одамларни ишонтирмоқдамиз. Худога эса биз аёнмиз ва умид қиламанки, сизларнинг виждонингизга ҳам аёнмиз.
12
Ўзимизни сизларга яна тавсия этмаяпмиз. Балки сизларга биз билан мақтаниш имкониятини бермоқдамиз, токи сизлар юраги билан эмас, ташқи қиёфаси билан мақтанаётганларга жавоб бера олинглар.
13
Агар биз ақлимизни йўқотсак, бу Худо учундир. Агар биз соғлом онгда бўлсак, бу сизлар учундир.
14
Чунки Масиҳнинг севгиси бизни қамраб олмоқда! Биз эса шундай фикр юритамиз: агар Биттаси ҳамма учун ўлган бўлса, унда ҳамма ўлгандир.
15
Масиҳ эса ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар ҳақи ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.
16
Шунинг учун энди биз тана изми бўйича ҳеч кимни билмаймиз. Агарда аввал Масиҳни тана изми бўйича билган бўлсак ҳам, энди эса билмаймиз.
17
Шундай қилиб, ким Масиҳда бўлса, у янги ижоддир. Эскиси ўтиб кетди, энди ҳаммаси янгидир.
18
Бунинг ҳаммаси эса Худодандир. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ва бизга яраштириш хизматини берди.
19
Чунки Худо одамларнинг гуноҳларини Масиҳда ҳисобга олмасдан, дунёни Ўзи билан яраштирди ва бизга яраштириш Сўзини топширди.
20
Шундай қилиб, биз Масиҳнинг юзидан бўлган элчилармиз ва гўё Худонинг Ўзи биз орқали инсонлардан ўтиниб сўраяпти. Биз Масиҳнинг юзидан ёлворяпмиз: Худо билан ярашинглар!
21
Чунки биз Масиҳда Худонинг ҳақлиги бўлишимиз учун, Худо гуноҳни билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди.