7 1 Сулаймон ўз уйини эса ўн уч йил қурди ва бутунлай уйини битказди. 2 У ўз уйини ҳам Лебанон дарахтидан қурди. Унинг узунлиги юз тирсак, эни эллик тирсак, баландлиги ўттиз тирсак бўлиб, тўрт қатор кедрли устунларда қурилган ва устунларга кедр ёғочлари қўйилган эди. 3 Ҳар қаторда ўн бештадан қўйилган қирқ бешта устун устидаги ёғочлар кедр билан қопланган эди. 4 Дераза ромлари уч қатор ва деразалар уч қатор бўлиб, бир-бирига қарама-қарши жойлашган эди. 5 Барча эшик ва эшик ромлари тўртбурчак эди. Уларнинг ҳам деразалари бир-бирига қарама‑қарши жойлашган бўлиб, уч қатордан иборат эди. 6 У устунлардан уйнинг даҳлизини ясади: унинг узунлиги эллик тирсак, эни ўттиз тирсакдан иборат бўлиб, унинг олд қисмида равоқ бор эди, унинг олдида эса устунлар ҳамда бўсаға қилди. 7 Яна тахт ўрнатилган даҳлиз, ҳукм қилиш учун ҳукм қилиш даҳлизи қилди ва унинг тагини тўлиқ кедр билан қоплади. 8 У яшайдиган уйда, даҳлизнинг ортидаги бошқа ҳовли худди шундай услубда эди. Сулаймон ўзига хотинликка олган фиръавн қизининг уйида ҳам худди шундай даҳлиз қурди. 9 Буларнинг барчаси пойдеворидан бўртиқларигача ва ташқи томонидан катта ҳовлигача ўлчами бўйича йўнилган, ички ва ташқи томонидан арра билан кесилган қимматбаҳо тошлардан қилинган эди. 10 Уйнинг пойдевори қимматбаҳо тошлардан, катта тошлардан: ўн тирсак ва саккиз тирсак тошлардан бўлиб, 11 уларнинг устидан ўлчами бўйича йўнилган қимматбаҳо тошлар ва кедр қўйилган эди. 12 Катта ҳовли айланасига уч қатор йўнилган тошлар ва бир қатор кедр ёғочлари билан ўралган эди. Раббий маъбадининг ички ҳовлиси ва маъбаднинг даҳлизи ҳам худди шундай эди. 13 Подшоҳ Сулаймон одам юбориб, Тирдан Хирам, деб аталган одамни келтирди. 14 У Нафтали қабиласидаги бир беванинг ўғли бўлиб, унинг ўлган отаси тирлик мисгар эди. Хирам мисдан ҳар хил нарсалар ясаш учун қобилиятга, маҳоратга ва тажрибага эга эди. У подшоҳ Сулаймоннинг олдига келиб, унинг ҳамма ишларини қилиб берди. 15 У иккита мис устун ясади, уларнинг ҳар бирининг баландлиги ўн саккиз тирсак эди. Ўн икки тирсакли тасма бу иккала устунни айланасига ўраб турар эди. 16 У устунларнинг устига қўйиш учун мисдан иккита қуйма тож ясади. Бир тожнинг баландлиги беш тирсак ва бошқа тожнинг баландлиги ҳам беш тирсак эди. 17 Устунларнинг устидаги тож учун тўқима тўр ва занжирчалар шаклида тасмачалар ясади: улар бир тожда еттита ва бошқа тожда ҳам еттита эди. 18 Шундай қилиб, у устунлар ва устунларнинг устидаги тожларни қоплаб туриш учун тўрнинг атрофига икки қатор анор нақшини солди. Бошқа тож учун ҳам худди шундай қилди. 19 Даҳлизнинг устунлари тепасида тожлар лолагул шаклида қилинган бўлиб, бўйи тўрт тирсак эди. 20 Иккала устуннинг устидаги тожларда, тўрнинг ёнидаги бўртиқ устида анорлар шакли ўйилган эди. Бошқа тожда ҳам айланасига қатор қилиб, икки юзта анор шакли ўйилган эди. 21 У устунларни маъбаднинг даҳлизига ўрнатди. У бир устунни ўнг томонга ўрнатиб, унга Йахин, деб ном берди ва бошқа устунни чап томонга қўйиб, унга Бўаз, деб ном берди. 22 Устунларнинг устига лолагулга ўхшаш қилиб ясалган тожларни қўйди. Шу тарзда, устунларни ясаш иши якунига етди. 23 Сўнг мисдан қуйма денгиз ясади. У бир четидан бошқа четигача ўн тирсак бўлиб, у тўлиқ юмалоқ эди. Унинг баландлиги беш тирсак эди. Ўттиз тирсакли тасма уни айланасига ўраб турар эди. 24 Унинг чеккаларининг остидан уни ғунча шакли ўраб турар эди. Улар бир тирсакда ўнтадан бўлиб, денгизни ҳамма томонидан икки қават бўлиб ўраб турар эди. Ғунча шакли денгиз билан бир қилиб қуйилган эди. 25 У ўн иккита ҳўкизнинг устида турар эди: улардан учтаси шимол томонга қараб турар, учтаси ғарб томонга қараб турар, учтаси жануб томонга қараб турар ва учтаси шарқ томонга қараб турар эди. Денгиз уларнинг устида турар ва уларнинг орқа томони унинг ичкари томонига қаратилган эди. 26 Унинг қалинлиги бир қарич бўлиб, унинг четлари косанинг четига, очилаётган гулсафсарга ўхшаш қилинган эди. У икки минг бат сиғимига эга эди. 27 Сўнг у мисдан ўнта таглик қилди. Ҳар бир тагликнинг узунлиги тўрт тирсак, эни тўрт тирсак ва баландлиги уч тирсак эди. 28 Тагликларнинг кўриниши қуйидагича: уларнинг чегаралари ромлар орасида эди. 29 Ромлар орасидаги чегараларда шерлар, ҳўкизлар ва керублар тасвирланган эди. Шунингдек, ромларда, шерлар ва ҳўкизлардан юқорида ҳамда пастда сершох гулчамбар қилинган эди. 30 Ҳар бир тагликнинг тўрттадан мис ғилдираги ва мис ғилдирак ўқи бор эди. Унинг тўрттала бурчагида елка каби бўртиқ бўлиб, бу қуйма бўртиқлар пастда, коса остида, ҳар бир гулчамбарнинг ёнида эди. 31 Ички гулчамбардан юқоригача бўлган тешик бир тирсак эди. Унинг тешиги юмалоқ, устунларнинг супачаси каби бир ярим тирсак бўлиб, унинг тешиги атрофига нақшлар урилган эди. Лекин ён деворлари юмалоқ эмас, тўртбурчак эди. 32 Чегараларнинг остида тўртта ғилдирак ва тагликларда ғилдиракларнинг ўқлари бор эди. Ҳар бир ғилдиракнинг баландлиги бир ярим тирсак эди. 33 Ғилдиракларнинг тузилиши худди араваларнинг ғилдираклари каби эди. Уларнинг ўқлари, тўғинлари, кегайлари ва гупчакларининг ҳаммаси қуйма эди. 34 Ҳар бир тагликнинг тўрттала бурчагида тўртта бўртиқ бор эди. Тагликнинг бўртиқлари унинг ўзи билан бир бутун эди. 35 Тагликнинг устида ярим тирсак баландликда юмалоқ гумбазча бор эди. Тагликнинг устидаги унинг дастаси ва чегаралари унинг ўзи билан бир бутун эди. 36 У унинг дастасининг юзасига ва унинг деворларига, қаерда бўш жой бўлса, керубларнинг, шерлар ва палмаларнинг нақшини солди. Уларнинг атрофига эса сершох гулчамбарлар нақшини солди. 37 У ўнта шунақа устун қилди. Уларнинг барчаси бир хил қуйилган, бир хил ўлчамга ва бир хил шаклга эга эди. 38 У мисдан ўнта ювингич ясади. Ҳар бир ювингичга қирқ бат сув сиғар эди. Ҳар бир ювингич тўрт тирсак ва ҳар бир ювингич ўнта тагликнинг бирининг устида турар эди. 39 Сўнгра у тагликларнинг бештасини маъбаднинг ўнг томонига ва бештасини маъбаднинг чап томонига қўйди, денгизни эса маъбаднинг ўнг томонига, шарқий‑жануб томонига қўйди. 40 Хирам ювингичлар, кураклар ва косаларни ясади. Шундай қилиб, Хирам Раббийнинг маъбади учун подшоҳ Сулаймонга қилиб берган барча ишларни якунлади. Булар қуйидагилар эди: 41 Иккита устун, устунларнинг тепасидаги тожларнинг косачалари, бу косачаларини қоплаш учун иккита тўр, 42 иккита тўр устида икки қатор тўрт юзта анор, 43 ўнта таглик ва тагликлар устида ўнта ювингич, 44 битта денгиз ва денгиз остида ўн иккита ҳўкиз, 45 тоғоралар, кураклар ҳамда косалар. Хирам Раббийнинг маъбади учун подшоҳ Сулаймонга ясаган барча нарсалар сайқалланган мисдан эди. 46 Подшоҳ уларни Йордан атрофида, Суккот ва Заретан орасидаги лой ерда қуйди. 47 Сулаймон ушбу барча нарсаларни ўз жойига қўйди. Уларнинг ҳаддан зиёд кўплиги сабабли мисларнинг вазни аниқланмади. 48 Сулаймон Раббийнинг маъбадидаги барча нарсаларни ясади: олтин қурбонгоҳни, тақдим нонлари турадиган олтин хонтахтани, 49 Муқаддасгоҳнинг олдида, яъни бештаси унинг ўнг томонида ва бештаси унинг чап томонида турадиган олтин чироқпояни, олтин гулларини, чироқлари ва қисқичларини, 50 шунингдек, олтин идишларни, пичоқларни, косаларни, оташкуракларни, тутатқидонларни, Муқаддаслар-Муқаддасидаги ички маъбаднинг эшигидаги ва маъбаднинг эшигидаги олтин илгакларни ясади. 51 Шундай қилиб, подшоҳ Сулаймон Раббийнинг маъбади учун қилган барча ишлар тугалланди. Сулаймон отаси Довуд Худога бағишлаган нарсаларни келтирди: кумуш, олтин ва бошқа нарсаларни Раббий маъбадининг хазинасига топширди.