9
1
Шундай қилиб, бутун Исроил ўзининг насабномасида қайд қилинган эди. Мана, улар Исроил подшоҳларининг китобида ёзилган. Яҳудийлар эса ўзларининг қонунбузарликлари учун Бобилга кўчириб кетилдилар.
2
Исроил шаҳарларида, ўзларининг эгалик жойларида яшаган биринчи аҳолиси – исроилликлар, руҳонийлар, левитлар ва нетинимлар эдилар.
3
Йерусалимда Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манашеҳ ўғилларидан баъзилари яшар эдилар:
4
Яҳудонинг ўғли Перез ўғилларидан бўлган Бани ўғли, Имри ўғли, Омри ўғли, Аммиҳуднинг ўғли Уфай,
5
Шилўҳ ўғилларидан тўнғич Асаҳийаҳ ва унинг ўғиллари,
6
Зераҳ ўғилларидан Йеуэл ва уларнинг олти юз тўқсон нафар биродари,
7
Бенямин ўғилларидан Сенуйаҳ ўғли, Годавийаҳ ўғли, Мешулламнинг ўғли Саллу,
8
Йерохамнинг ўғли Ибнейаҳ ва Михри ўғли, Ўззийнинг ўғли Элаҳ ва Ибнийаҳ ўғли, Реҳуэл ўғли, Шефатийаҳнинг ўғли Мешуллам
9
ҳамда уларнинг авлодлари бўйича биродарлари, тўққиз юз эллик олти нафар киши Йерусалимда яшар эди. Бу барча кишилар ўз авлодларида наслларининг бошлиқлари эдилар.
10
Руҳонийлардан эса Йедайаҳ, Йеҳоиариб, Йахин,
11
Худонинг уйида бошқарувчи Охитуб ўғли, Мерайот ўғли, Садок ўғли, Мешуллам ўғли, Хилкийаҳнинг ўғли Азарийаҳ ва
12
Малқийаҳ ўғли, Пашур ўғли, Йерохамнинг ўғли Адайаҳ ҳамда Иммер ўғли, Мешиллемет ўғли, Мешуллам ўғли, Йаҳзераҳ ўғли, Адиэлнинг ўғли Маасай,
13
шунингдек, уларнинг биродарлари, ўз наслларининг бошлиқлари, бир минг етти юз олтмиш нафар киши Йерусалимда яшар эди. Улар Худо уйининг хизмат ишларида жуда қобилиятли кишилар эдилар.
14
Левитлардан эса – Мерари ўғилларидан Хашабийаҳ ўғли, Азрикам ўғли, Ҳашшубнинг ўғли Шемайаҳ,
15
Бакбакар, Ҳереш, Галал ва Асаф ўғли, Зихрий ўғли, Миханинг ўғли Маттанийаҳ
16
ҳамда Йедутун ўғли, Галал ўғли, Шемайаҳнинг ўғли Обадийаҳ ва Нетофатдаги қишлоқларда яшовчи Элканаҳ ўғли, Осо ўғли Береқийаҳ Йерусалимда яшар эди.
17
Дарвозабонлардан эса Шаллум, Аккуб, Талмон, Ахиман ва уларнинг биродарлари яшар эди. Шаллум бошлиқ эди.
18
Шарқ томондаги подшоҳнинг дарвозаларида ҳозиргача ушбу дарвозабонлар Левининг ўғилларига тегишли бўлган қоровулликни қиладилар.
19
Кўраҳ ўғли, Абиасаф ўғли, Қоренинг ўғли Шаллум ва унинг авлодидан биродарлари ўзларининг хизмат вазифасига кўра Муқаддас Чодирнинг остонасида қоровулликда турар эдилар. Уларнинг оталари эса, Раббий қароргоҳининг кириш қисмида қоровулликда турар эдилар.
20
Элеазарнинг ўғли Пинеҳас уларнинг устидан бошлиқ эди. Раббий эса у билан бирга эди.
21
Мешелемийаҳнинг ўғли Закарийаҳ Йиғин Чодирининг эшиги олдида дарвозабон эди.
22
Эшикларда дарвозабонликка танланганларнинг барчаси икки юз ўн икки нафар эди. Улар ўзларининг қишлоқлари бўйича насабнома рўйхатига киритилган эдилар. Довуд ва пайғамбар Шомуил уларни содиқликлари учун тайинлаган эди.
23
Улар ва уларнинг ўғиллари Муқаддас Чодир уйининг олдида, яъни Раббий уйининг эшиклари ёнида қоровул эдилар.
24
Қоровуллар тўрттала томонда – шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонларда турар эдилар.
25
Уларнинг биродарлари ўз қишлоқларида яшар эдилар. Уларнинг олдиларига вақти‑вақти билан етти кунга келиб турар эдилар.
26
Дарвозабонларнинг ушбу тўрт нафар бошлиғи, Леви қабиласидан бўлиб, содиқ кишилар эдилар. Улар Худо уйининг хазина ва омборхоналари устидан назорат қилдилар.
27
Улар тунни ҳам Худо уйининг атрофида ўтказар эдилар, чунки қоровуллик қилиш уларга юкланган эди. Улар ҳар эрталаб эшикларни очишлари керак эди.
28
Улардан баъзилари хизмат идишларига масъул қилиб қўйилган эдилар, улар идишларни ҳисоблаб қабул қилишар ва ҳисоблаб топширишар эди.
29
Улардан бошқаларига бошқа идишлар ва барча муқаддас буюмлар: аъло сифатли ун, шароб, мой, ладан ва хушбўй тутатқилар топширилган эди.
30
Руҳоний ўғилларидан баъзи бирлари хушбўй моддалардан хушбўй мой тайёрлар эдилар.
31
Леви қабиласидан Кўраҳ авлодидан Шаллумнинг тўнғичи бўлмиш Маттатийаҳ товаларда тайёрланадиган нарсаларга масъул эди.
32
Қэҳат ўғилларидан бўлган уларнинг биродарларидан баъзиларига ҳар шаббат куни тақдим этиш учун тақдим нонларини тайёрлаш юклатилган эди.
33
Левитларнинг авлодларида бошлиқ бўлган қўшиқчилар эса маъбаднинг хоналаридаги ишлардан озод эдилар, чунки улар туну кун ўзларининг санъатлари билан шуғулланишлари керак эди.
34
Левитларнинг ушбу авлод бошлиқлари ўзларининг наслларида бошлиқлар эдилар. Улар Йерусалимда яшар эдилар.
35
Гибъўнда эса қуйидагилар яшар эдилар: Гибъўннинг отаси Йеҳиэл (унинг хотинининг исми Маақаҳ эди),
36
унинг тўнғич ўғли Абдон, ундан кейин Зур, Киш, Баал, Нер, Надаб,
37
Гедор, Аҳийо, Закарийаҳ ва Миклотдир.
38
Миклот Шимеамни дунёга келтирди. Улар ўз биродарлари билан бирга Йерусалимда биродарлари ёнида яшар эдилар.
39
Нердан Киш туғилди. Кишдан Шоул туғилди. Шоулдан Йўнатан, Малкишуа, Абинадаб ва Эшбаал туғилди.
40
Йўнатаннинг ўғли Мериб-Баал эди. Мериб-Баалдан Микаҳ туғилди.
41
Микаҳнинг ўғиллари Питон, Мелеқ, Тареа ва Ахаз эди.
42
Ахаздан Йараҳ туғилди. Йараҳдан Алемет, Азмавет ва Зимри туғилди. Зимридан Мотса туғилди.
43
Мотсадан Бинеа туғилди. Унинг ўғли Рафа, унинг ўғли Эласаҳ, унинг ўғли Азел эди.
44
Азелнинг олти нафар ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Азрикам, Боқру, Исмоил, Шеарийаҳ, Обадийаҳ ва Ханан эди. Уларнинг барчаси Азелнинг ўғиллари эдилар.