8
1
Беняминдан тўнғичи Бела, иккинчиси Ашбел, учинчиси Ахрах,
2
тўртинчиси Ноқаҳ ва бешинчиси Рафа туғилди.
3
Беланинг ўғиллари Аддар, Гера, Абиҳуд,
4
Абишуа, Нааман, Аҳоаҳ,
5
Гера, Шефуфан ва Хурам эди.
6
Мана булар Гибеаҳ аҳолисининг авлод бошлиқлари бўлган ва Манахатга кўчириб кетилган Эҳуднинг ўғиллари –
7
Нааман, Ахийаҳ ва уларни кўчириб кетган Герадир. Герадан Ўззаҳ ва Ахиҳуд туғилди.
8
Шегараим ўз хотинлари Хушим ва Баҳарани қўйиб юборганидан сўнг, ундан Мўаб ерида фарзандлар туғилди.
9
Унинг хотини Ҳодешдан Йўбоб, Зибиа, Меша, Милкўм,
10
Йеуз, Шақийаҳ ва Мирмаҳ туғилди. Ушбу унинг ўғиллари эса авлодларининг бошлиқлари эдилар.
11
Унинг хотини Хушимдан Абитуб ва Элпаал туғилди.
12
Элпаалнинг ўғиллари Эбер, Мишам ва Семер эди. Семер эса Ўно ва Лод шаҳрини ҳамда унинг қишлоқларини қурган эди.
13
Яна Элпаалнинг ўғиллари Берийаҳ ва Шема эди. Улар Ойжавлон аҳолисининг авлод бошлиқлари эдилар. Улар Гат аҳолисини қувиб юбордилар.
14
Аҳийо, Шашақ ва Йеримот,
15
Зебадийаҳ, Арад, Эдер,
16
Микаэл, Испаҳ ва Йоқа – булар Берийаҳнинг ўғилларидир.
17
Зебадийаҳ, Мешуллам, Хизқий, Хебер,
18
Ишмерай, Излийаҳ ва Йўбоб – булар Элпаалнинг ўғилларидир.
19
Йаким, Зихрий, Забди,
20
Элиэнай, Зиллетай, Элиэл,
21
Адайаҳ, Бераийаҳ ва Шимраф – булар Шимейнинг ўғилларидир.
22
Ишпан, Эбер, Элиэл,
23
Абдон, Зихрий, Ханан,
24
Ҳананийаҳ, Элам, Антотийаҳ,
25
Ифдейаҳ ва Пенуэл – булар Шашақнинг ўғилларидир.
26
Шамшерай, Шехарийаҳ, Аталйаҳ,
27
Йаресийаҳ, Элийаҳ ва Зихрий – булар Йерохамнинг ўғилларидир.
28
Булар авлодларнинг бошлиқлари, ўз наслларининг боши бўлган кишилар эдилар. Улар Йерусалимда яшар эдилар.
29
Гибъўнда гибъўнликларнинг отаси яшар эди, унинг хотинининг исми Маақаҳ эди.
30
Унинг тўнғич ўғли Абдон, ундан кейин Зур, Киш, Баал, Надаб,
31
Гедор, Аҳийо, Зақер ва Миклот эди.
32
Миклотдан Шимейаҳ туғилди. Улар ўз биродарлари билан бирга Йерусалимда, биродарларининг ёнида яшар эдилар.
33
Нердан Киш туғилди. Кишдан Шоул туғилди. Шоулдан Йўнатан, Малкишуа, Абинадаб ва Эшбаал туғилди.
34
Йўнатаннинг ўғли Мериб-Баал эди. Мериб-Баалдан Микаҳ туғилди.
35
Микаҳнинг ўғиллари Питон, Мелеқ, Тареа ва Ахаз эди.
36
Ахаздан Йеҳоадаҳ туғилди. Йеҳоадаҳдан Алемет, Азмавет ва Зимри туғилди. Зимридан Мотса туғилди .
37
Мотсадан Бинеа туғилди. Унинг ўғли Рафа, унинг ўғли Эласаҳ, унинг ўғли Азел эди.
38
Азелнинг олти нафар ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Азрикам, Боқру, Исмоил, Шеарийаҳ, Обадийаҳ ва Ханан эди. Уларнинг барчаси Азелнинг ўғиллари эдилар.
39
Унинг биродари Эшеқнинг ўғиллари – унинг тўнғичи Улам, иккинчиси Йеуш, учинчиси Элифелет эди.
40
Уламнинг ўғиллари жасур, камондан отадиган, кўп ўғиллару набираларга эга бўлган кишилар бўлиб, улар бир юз эллик нафар эдилар. Уларнинг барчаси Беняминнинг ўғиллари эдилар.