7
1
Иссохорнинг ўғиллари тўрт нафар ― Тўло, Пувваҳ, Йашуб ва Шимрон эди.
2
Тўлонинг ўғиллари Ўззий, Рафайаҳ, Йериэл, Йаҳмай, Ибсам ва Шомуил эди. Ўшалар – отаси Тўла хонадонининг бошлиқлари бўлиб, ўз авлодларида жасур одамлар эдилар. Довуднинг кунларида уларнинг сони йигирма икки минг олти юз нафар эди.
3
Ўззийнинг ўғли Йезрахийаҳ эди. Йезрахийаҳнинг ўғиллари беш нафар ― Микаэл, Обадийаҳ, Йўэл ва Ишийаҳ эди. Уларнинг барчаси бошлиқ эди.
4
Уларнинг авлодларига кўра хонадонлари бўйича жангга тайёр бўлган ўттиз олти минг нафар лашкари бор, чунки уларнинг хотин ва ўғиллари кўп эди.
5
Иссохорнинг бутун авлодлари орасида уларнинг биродарлари ― насабнома рўйхатига киритилган саксон етти минг нафар жасур киши эди.
6
Беняминнинг ўғиллари уч нафар ― Бела, Бехер ва Йедиаэл эди.
7
Беланинг ўғиллари беш нафар ― Эзбон, Ўззий, Ўззиэл, Йеримот ва Ири эди. Улар авлодларининг бошлиқлари, жасур кишилар эдилар. Улардан йигирма икки минг ўттиз тўрт нафари насабнома рўйхатига киритилган эди.
8
Бехернинг ўғиллари Земираҳ, Йўаш, Элиэзер, Элиҳоэнай, Омри, Йеримот, Абийаҳ, Анатот ва Алемет эди. Буларнинг барчаси Бехернинг ўғиллари эди.
9
Уларнинг авлодлари бўйича, уларнинг насл бошлиқларига кўра йигирма минг икки юз нафар жасур кишилари насабнома рўйхатига киритилган эди.
10
Йедиаэлнинг ўғли Билхан эди. Билханнинг ўғиллари Йеуш, Бенямин, Эҳуд, Хенаанаҳ, Зетан, Таршиш ва Аҳишехар эди.
11
Йедиаэлнинг бу барча ўғиллари ўз авлодларида бошлиқлар эди. Улар жасур кишилар бўлиб, урушга чиқадиганлари ўн етти минг икки юз киши эди.
12
Шуппим ва Хуппим Ирнинг ўғиллари эдилар. Хушим Аҳернинг ўғли эди.
13
Нафталининг Билхаҳдан бўлган ўғиллари Йаҳзиэл, Гуни, Йезер ва Шаллум эди.
14
Манашеҳнинг орамлик чўрисидан бўлган ўғиллари Асриэл ва Махир эди. Махир Гилъаднинг отаси эди.
15
Махир Хуппим ва Шуппимнинг синглисини хотинликка олди. Унинг исми Маақаҳ эди. Иккинчи ўғлининг исми Зелофеҳад эди. Зелофеҳаднинг фақат қизлари бор эди.
16
Махирнинг хотини Маақаҳ ўғил туғди ва унга Переш, деб исм қўйди, унинг укасига эса Шереш, деб исм қўйди. Унинг ўғиллари Улан ва Раҳам эди.
17
Уламнинг ўғли Бедан эди. Булар Манашеҳ ўғли, Махир ўғли, Гилъаднинг ўғилларидир.
18
Унинг синглиси Молеқет Ишодни, Абиэзер ва Махлаҳни туғди.
19
Шемиданинг ўғиллари Аҳиан, Шехем, Ликҳи ва Аниам эди.
20
Эфрайимнинг ўғиллари Шутелаҳ, унинг ўғли Баред, унинг ўғли Таҳат, унинг ўғли Элеадаҳ, унинг ўғли Таҳат,
21
унинг ўғли Забад, унинг ўғли Шутелаҳ, Эзер ва Элеад эди. Гатнинг аҳолиси, яъни ўша ерда туғилганлар эса уларни ўлдирдилар, чунки булар уларнинг подаларини тортиб олиш учун борган эдилар.
22
Уларнинг отаси Эфрайим улар учун кўп кунлар йиғлади ва унинг биродарлари уни юпатиш учун келар эдилар.
23
Кейин у ўз хотинининг олдига кирганида, у ҳомиладор бўлиб ўғил туғди. У унга Берийаҳ, деб исм қўйди, чунки унинг хонадонига кулфат келган эди.
24
Унинг қизи Шейераҳ бўлиб, у қуйи ва юқори Бейт-Ҳўронни ҳамда Уззен-Шейераҳни қурди.
25
Унинг ўғли Рефаҳ ва Решеф, унинг ўғли Телаҳ, унинг ўғли Таҳан,
26
унинг ўғли Лаҳдан, унинг ўғли Аммиҳуд, унинг ўғли Элишама,
27
унинг ўғли Нўн, унинг ўғли Йешуа эди.
28
Уларнинг эгалик қилган ерлари ва яшаш жойлари – Бейт-Эл ва унинг қишлоқлари, шарқ томондан Нааран шаҳри, ғарб томондан Гезер ва унинг қишлоқлари, Шеқем ва унинг қишлоқлари эди. Уларнинг чегаралари Ғазогача ва унинг қишлоқларигача чўзилган эди.
29
Манашеҳ ўғилларининг чегаралари томонидан эса Бейт-Шеан ва унинг қишлоқлари, Таанаҳ ва унинг қишлоқлари, Мегиддон ва унинг қишлоқлари, Дор ва унинг қишлоқлари эди. Бу ерларда Исроил ўғли Юсуфнинг ўғиллари яшар эдилар.
30
Ашернинг ўғиллари Йимнаҳ, Йишваҳ, Йишвий, Берийаҳ эди. Уларнинг синглиси Сараҳ эди.
31
Берийаҳнинг ўғиллари Хебер ва Малхиэл эди. У Бирзавитнинг отаси эди.
32
Хебердан Йафлет, Шомер, Хотам ва уларнинг синглиси Шуа туғилди.
33
Йафлетнинг ўғиллари Пасах, Бимҳал ва Ашваф эди. Булар Йафлетнинг ўғилларидир.
34
Семернинг ўғиллари Аҳи, Роҳгаҳ, Йеҳуббаҳ ва Орам эди.
35
Унинг биродари Хелемнинг ўғиллари Зофаҳ, Имна, Шелеш ва Амал эди.
36
Зофаҳнинг ўғиллари Суаҳ, Ҳарнефер, Шувол, Бери ва Имраҳ,
37
Безер, Ҳод, Шамма, Шилшаҳ, Итран ва Бейера эди.
38
Йетернинг ўғиллари Йефуннеҳ, Писпаҳ ва Ара эди.
39
Улланинг ўғиллари Арах, Ҳанниэл ва Ритсйаҳ эди.
40
Ашернинг бу барча ўғиллари – авлодларининг бошлиқлари, танланган ва жасур одамлар, бош ҳокимлар эдилар. Уларнинг насабномаси рўйхатларида уруш учун қўшинга йигирма олти минг киши қайд қилинган эди.