6
1
Левининг ўғиллари Гершон, Қэҳат ва Мерари эди.
2
Қэҳатнинг ўғиллари Амрам, Изхар, Хеброн ва Узиэл эди.
3
Амрамнинг фарзандлари Аҳарўн, Мусо ва Мирйам эди. Аҳарўннинг ўғиллари Надаб, Абиҳу, Элеазар ва Итамар эди.
4
Элеазардан Пинеҳас туғилди, Пинеҳасдан Абишуа туғилди.
5
Абишуадан Букки туғилди, Буккидан Ўззий туғилди.
6
Ўззийдан Зерахийаҳ туғилди, Зерахийаҳдан Мерайот туғилди.
7
Мерайотдан Амарийаҳ туғилди, Амарийаҳдан Охитуб туғилди.
8
Охитубдан Садок туғилди, Садокдан Охимаас туғилди.
9
Охимаасдан Азарийаҳ туғилди, Азарийаҳдан Йоҳанан туғилди.
10
Йоҳанандан Азарийаҳ туғилди. Азарийаҳ эса Сулаймон Йерусалимда қурган маъбадда руҳонийлик хизматини қилган эди.
11
Азарийаҳдан Амарийаҳ туғили, Амарийаҳдан Охитуб туғилди.
12
Охитубдан Садок туғилди, Садокдан Шаллум туғилди.
13
Шаллумдан Хилкийаҳ туғилди, Хилкийаҳдан Азарийаҳ туғилди.
14
Азарийаҳдан Серайаҳ туғилди, Серайаҳдан Йеҳозадак туғилди.
15
Раббий Набукаднезарнинг қўли билан Яҳудия ва Йерусалимни кўчириб юборганида, Йеҳозадак асирликка олиб кетилди.
16
Шундай қилиб, Левининг ўғиллари Гершон, Қэҳат ва Мерари эди.
17
Мана, Гершон ўғилларининг исмлари Либни ва Шими эди.
18
Қэҳатнинг ўғиллари Амрам, Изхар, Хеброн ва Уззиэл эди.
19
Мерарининг ўғиллари Махли ва Муши эди. Булар Левининг уруғи уларнинг авлодлари бўйичадир.
20
Гершоннинг авлоди эса: унинг ўғли Либни, унинг ўғли Йаҳат, унинг ўғли Зиммаҳ,
21
унинг ўғли Йоаҳ, унинг ўғли Иддо, унинг ўғли Зераҳ, унинг ўғли Йеҳафери эди.
22
Қэҳатнинг авлоди: унинг ўғли Амминадаб, унинг ўғли Кўраҳ, унинг ўғли Ассир,
23
унинг ўғли Элканаҳ, унинг ўғли Абиасаф, унинг ўғли Ассир,
24
унинг ўғли Таҳат, унинг ўғли Уриэл, унинг ўғли Ўззийаҳ ва унинг ўғли Шоул эди.
25
Элканаҳнинг ўғиллари Амасай ва Аҳимоф,
26
унинг ўғли Элканаҳ, унинг ўғли Зуф, унинг ўғли Нахат,
27
унинг ўғли Элиаб, унинг ўғли Йерохам, унинг ўғли Элканаҳ эди.
28
Шомуилнинг ўғиллари тўнғичи Вашни ва иккинчиси Абийаҳ эди.
29
Мерарининг ўғиллари Махли, унинг ўғли Либни, унинг ўғли Шимей, унинг ўғли Ўззаҳ,
30
унинг ўғли Шимма, унинг ўғли Хаггийаҳ, унинг ўғли Асаҳийаҳ эди.
31
Мана булар ― Раббийнинг уйига Аҳд Киботи қўйилган вақтдан бошлаб, Довуд қўшиқчилар устидан бошлиқ қилиб тайинлаган кишилар.
32
Сулаймон Йерусалимда Раббийнинг уйини қурмагунича, улар Йиғин Чодири олдида қўшиқчи бўлиб хизмат қилар эдилар. Улар ўзларининг низомлари бўйича ўз хизматларида турар эдилар.
33
Мана булар ― ўз ўғиллари билан хизматда турганлар: Қэҳат ўғилларидан қўшиқчи Ҳеман бўлиб, у Йўэлнинг ўғли, Шомуилнинг ўғли,
34
Элканаҳнинг ўғли, Йерохамнинг ўғли, Элиэлнинг ўғли, Тоаҳнинг ўғли,
35
Зуфнинг ўғли, Элканаҳнинг ўғли, Маҳатнинг ўғли, Амасайнинг ўғли,
36
Элканаҳнинг ўғли, Йўэлнинг ўғли, Азарийаҳнинг ўғли, Зефанийаҳнинг ўғли,
37
Таҳатнинг ўғли, Ассирнинг ўғли, Абиасафнинг ўғли, Кўраҳнинг ўғли,
38
Изхарнинг ўғли, Қэҳатнинг ўғли, Левининг ўғли, Исроилнинг ўғли эди.
39
Унинг биродари Асаф, яъни унинг ўнг томонида турувчи Асаф бўлиб, у Береқийаҳнинг ўғли, Шимманинг ўғли,
40
Микаэлнинг ўғли, Баасейаҳнинг ўғли, Малқийаҳнинг ўғли,
41
Этнининг ўғли, Зераҳнинг ўғли, Адайаҳнинг ўғли,
42
Этаннинг ўғли, Зиммаҳнинг ўғли, Шимейнинг ўғли,
43
Йаҳатнинг ўғли, Гершоннинг ўғли, Левининг ўғли эди.
44
Чап томонда уларнинг биродарлари Мерарининг ўғиллари турар эдилар. Бу ― Этан бўлиб, у Кишнинг ўғли, Абдининг ўғли, Маллуқнинг ўғли,
45
Хашабийаҳнинг ўғли, Амазийаҳнинг ўғли, Хилкийаҳнинг ўғли,
46
Амзининг ўғли, Банининг ўғли, Шамернинг ўғли,
47
Махлининг ўғли, Мушининг ўғли, Мерарининг ўғли, Левининг ўғли эди.
48
Уларнинг биродарлари левитлар Худо Уйининг Чодиридаги ҳар қандай хизматларга тайинланган эдилар.
49
Аҳарўн ва унинг ўғиллари эса, тамоман ёндириш қурбонгоҳида ва тутатқи тутатиш қурбонгоҳида қурбонликлар келтирар эдилар. Улар Муқаддаслар-Муқаддасидаги барча хизматларни амалга ошириш ва Худонинг қули Мусо амр этган ҳамма нарсаларда Исроилни поклаш қурбонлиги келтиришга тайинланган эдилар.
50
Мана булар ― Аҳарўннинг ўғиллари: унинг ўғли Элеазар, унинг ўғли Пинеҳас, унинг ўғли Абишуа,
51
унинг ўғли Букки, унинг ўғли Ўззий, унинг ўғли Зерахийаҳ,
52
унинг ўғли Мерайот, унинг ўғли Амарийаҳ, унинг ўғли Охитуб,
53
унинг ўғли Садок, унинг ўғли Охимаас эди.
54
Мана бу эса уларнинг чегараларидаги қароргоҳлари бўйича уларнинг яшаш жойлари: Қэҳат қабиласидан Аҳарўннинг ўғилларига тушган қуръага кўра
55
Яҳудия еридаги Хеброн ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
56
Аммо ушбу шаҳарнинг далалари ва унинг қишлоқларини Йефуннеҳнинг ўғли Калебга бердилар.
57
Шунингдек, паноҳ шаҳарлари бўлишлари учун Аҳарўннинг ўғилларига Хеброн ҳамда Либнаҳ ва уларнинг атрофларидаги жойлар, Йатир ҳамда Эштемоаҳ ва уларнинг атрофидаги жойлар,
58
Ҳилен ва унинг атрофидаги жойлар ҳамда Дебир ва унинг атрофидаги жойлар,
59
Ашан ва унинг атрофидаги жойлар ҳамда Бейт-Шемеш ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
60
Бенямин қабиласидан эса паноҳ шаҳарлари бўлишлари учун Қэҳат ўғилларига Гибеаҳ ва унинг атрофидаги жойлар ҳамда Алемет ва унинг атрофидаги жойлар, Анатот ва унинг атрофидаги жойлар берилди. Уларга берилган барча шаҳарлар ўн учта шаҳар эди.
61
Манашеҳнинг ярим қабиласидан Қэҳатнинг қолган ўғилларига қуръа бўйича ўнта шаҳар берилди.
62
Иссохор қабиласидан, Ашер қабиласидан, Нафтали қабиласидан ҳамда Башандаги Манашеҳ қабиласидан Гершон ўғилларига, уларнинг авлодларига кўра ўн учта шаҳар берилди.
63
Рубен қабиласидан, Гад қабиласидан, Забулун қабиласидан Мерари ўғилларига, уларнинг авлодларига кўра қуръа бўйича ўн иккита шаҳар берилди.
64
Шундай қилиб, Исроил ўғиллари левитларга шу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги жойлар берилди,
65
яъни Яҳудо ўғилларининг қабиласидан, Шимўн ўғилларининг қабиласидан ҳамда Бенямин ўғилларининг қабиласидан юқорида номланган шаҳарлар уларга берилди.
66
Қэҳат ўғилларидан баъзиларига Эфрайим қабиласидан шаҳарлар берилди.
67
Шундай қилиб, паноҳ шаҳарлари бўлишлари учун уларга Эфрайим тоғидаги Шеқем ва унинг атрофидаги жойлар, Гезер ва унинг атрофидаги жойлар,
68
Йокмеҳам ва унинг атрофидаги жойлар, Бейт-Хўрон ва унинг атрофидаги жойлар,
69
Ойжавлон ва унинг атрофидаги жойлар, Гат-Риммон ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
70
Манашеҳнинг ярим қабиласидан эса уларга Онер ва унинг атрофидаги жойлар, Билеам ва унинг атрофидаги жойлар берилди. Булар Қэҳа ўғилларининг қолган авлодига берилди.
71
Гершоннинг ўғилларига эса Манашеҳнинг ярим қабиласидан Башандаги Голан ва унинг атрофидаги жойлар, Аштарот ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
72
Иссохор қабиласидан уларга Қедеш ва унинг атрофидаги жойлар, Даберат ва унинг атрофидаги жойлар,
73
Рамўт ва унинг атрофидаги жойлар, Анем ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
74
Ашер қабиласидан уларга Мишеал ва унинг атрофидаги жойлар, Абдон ва унинг атрофидаги жойлар,
75
Ҳукок ва унинг атрофидаги жойлар, Реҳоб ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
76
Нафтали қабиласидан уларга Галиледаги Қедеш ва унинг атрофидаги жойлар, Ҳаммон ва унинг атрофидаги жойлар, Қиръатаим ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
77
Мерарининг қолган ўғилларига эса Забулун қабиласидан Риммон ва унинг атрофидаги жойлар, Табор ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
78
Йорданнинг нариги томонида турадиган Рубен қабиласидан уларга Йерихо рўпарасида, Йорданнинг шарқий томонида саҳродаги Безер ва унинг атрофидаги жойлар, Йаҳаза ва унинг атрофидаги жойлар,
79
Кедемот ва унинг атрофидаги жойлар, Мефаат ва унинг атрофидаги жойлар берилди.
80
Гад қабиласидан уларга Гилъаддаги Рамўт ва унинг атрофидаги жойлар, Маханайим ва унинг атрофидаги жойлар,
81
Ҳешбон ва унинг атрофидаги жойлар, Йазер ва унинг атрофидаги жойлар берилди.