5
1
Исроилнинг тўнғичи Рубен эди, лекин у ўз отасининг тўшагини ҳаром қилганида, унинг тўнғичлиги Исроилнинг ўғли Юсуфнинг ўғилларига берилди. Бироқ насабномада бу авлоднинг тўнғичлиги ёзилмайди.
2
Чунки Яҳудо ўз биродарларидан устун келди ва бошлиқ ундан келиб чиқди, лекин тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфдадир.
3
Исроилнинг тўнғичи Рубеннинг ўғиллари Энўх, Паллув, Ҳезрон ва Карми эди.
4
Йўэлнинг ўғиллари Шемайаҳ, унинг ўғли Гўг, унинг ўғли Шимей,
5
унинг ўғли Микаҳ, унинг ўғли Реайаҳ, унинг ўғли Баал ва
6
унинг ўғли Беэраҳ эди. Ашурнинг подшоҳи Тиглатпилазар Беэраҳни асирликка олиб кетди. Беэраҳ рубенликларнинг ҳокими эди.
7
Мана, унинг биродарлари ― уларнинг оилалари бўйича, уларнинг авлодларининг насабномасига кўра энг каттаси Йеҳиэл, ундан кейин Закарийаҳ
8
ва Йўэлнинг ўғли, Шеманинг ўғли, Азазнинг ўғли Бела эди. Рубен авлоди Ароэрда, Небо ва Баал-Меонгача истиқомат қилар эди.
9
Шарқда улар Фурот дарёсидан саҳронинг кириш қисмигача жойлашган эдилар, чунки уларнинг подалари Гилъад ерида кўп эди.
10
Шоулнинг кунларида улар ҳожарликлар билан жанг қилдилар ва ҳожарликлар уларнинг қўлларидан қуладилар. Улар эса Гилъаднинг бутун шарқий томонида чодирларда яшай бошладилар.
11
Гаднинг ўғиллари уларнинг рўпарасидаги Башан еридан Салкаҳгача яшар эдилар.
12
Башанда Йўэл бошлиқ эди, кейингиси Шапҳам, кейин Янай ва Шафат эди.
13
Уларнинг биродарлари оилалари билан етти нафар бўлиб, Микаэл, Мешуллам, Шеба, Йорай, Йахан, Зиа ва Эбер эдилар.
14
Булар – Бузнинг ўғли, Йаҳдонинг ўғли, Йешишайнинг ўғли, Микаэлнинг ўғли, Гилъаднинг ўғли, Йароаҳнинг ўғли, Ҳури ўғли бўлмиш Абиҳайилнинг ўғиллари эдилар.
15
Гунининг ўғли, Абдиэл ўғли Аҳи ўз авлодининг бошлиғи эди.
16
Улар чиқиб кетгунларича Гилъадда, Башанда, унинг шаҳарчаларида ҳамда Шароннинг бутун атрофида яшар эдилар.
17
Уларнинг барчаси Яҳудонинг подшоҳи Йотам кунларида ҳамда Исроил подшоҳи Йеробоамнинг кунларида насабнома рўйхатига киритилган эдилар.
18
Рубен ва Гад авлодида ҳамда Манашеҳнинг ярим қабиласида қалқон ва қилич кўтариб юрадиган, камондан ўқ отадиган, жангга ўргатилган ҳамда урушга чиқадиган жанговор одамлар қирқ тўрт минг етти юз олтмиш нафар эди.
19
Улар ҳожарликлар, Йетур, Нафиш ва Нодаб билан жанг қилдилар.
20
Буларга қарши жангда уларга ёрдам берилди. Ҳожарликлар ва уларнинг барча нарсалари уларнинг қўлларига топширилди, чунки исроилликлар жанг вақтида Худога фарёд қилдилар. У эса улар Унга умид қилганлари учун уларни эшитди.
21
Улар ҳожарликларнинг подаларини, яъни эллик мингта туяни, икки юз эллик мингта кичик қорамолни, икки мингта эшак ҳамда бир юз минг жон одамни қўлга киритдилар.
22
Бу жанг Худоники бўлганлиги учун ҳожарликлардан кўплари ўлиб қуладилар. Шундай қилиб, исроилликлар асирликка олиб кетилгунларича, уларнинг жойларида яшадилар.
23
Манашеҳнинг ярим қабиласининг авлодлари ўша ерда Башандан то Баал‑Ҳермон, Шенир ва Ҳермон тоғигача яшар эдилар. Улар кўпчилик эдилар.
24
Мана ― уларнинг қабиларининг бошлиқлари: Эфер, Иший, Элиэл, Азриэл, Йермийаҳ, Годавийаҳ ва Йаҳдиэл. Улар ўз авлодларининг бошлиғи, жасоратли эркаклар, таниқли кишилар эдилар.
25
Лекин улар ўз оталарининг Худосига қарши гуноҳ қилдилар. Худо уларнинг қаршисидан қириб ташлаган ўша ернинг халқларининг худолари ортидан улар ҳирс билан эргашдилар.
26
Шунда Исроилнинг Худоси Ашур подшоҳи Пулнинг руҳини, Ашур подшоҳи Тиглатпилазарнинг руҳини қўзғатди. Шунда Тиглатпилазар рубенликларни, гадликларни, Манашеҳ қабиласининг ярмини кўчириб кетиб, уларни Халаҳга, Хаборга, Ҳара ва Гозан дарёсига олиб борди. Улар ҳозирги кунгача ўша ердадирлар.