4
1
Яҳудонинг ўғиллари Перез, Ҳезрон, Карми, Хур ва Шобал эди.
2
Шобалнинг ўғли Реайаҳдан Йаҳат туғилди. Йаҳатдан Ахумай ва Лаҳад туғилди. Булар зораҳликларнинг авлодлари эдилар.
3
Мана булар Этамнинг ўғиллари ― Йезреэл, Ишма ва Идбаш эди. Уларнинг синглиси Ҳазлелпони эди.
4
Гедорнинг отаси Пенуэл ва Хушаҳнинг отаси Эзер эди. Булар Бейт-Леҳемнинг отаси Эфратаҳнинг тўнғичи Хурнинг ўғиллари эдилар.
5
Текойнинг отаси Ашҳурнинг Хелаҳ ва Наарат исмли иккита хотини бор эди.
6
Наарат унга Аҳуззамни, Ҳеферни, Темени ва Ҳахаштарини туғиб берди. Булар Нааратнинг ўғиллари эдилар.
7
Хелаҳнинг ўғиллари Зерет, Зўхар ва Этнан эди.
8
Гаккоздан Ануб, Зобебаҳ ва Ғарум ўғли Аҳархелнинг авлодлари туғилди.
9
Йабез ўз биродарларидан кўра ҳурматлироқ эди. Онаси: “Мен уни азоб билан туғдим”,- деб уни Йабез, деб атади.
10
Йабез Исроилнинг Худосига илтижо қилиб: “Эҳ, қани эди, Сен Ўз баракаларингдан менга баракат берсанг, менинг чегараларимни кенгайтирсанг, мен қайғурмаслигим учун мени ёвузликдан асраб, Сенинг қўлинг мен билан бирга бўлса эди”,- деди. Шунда Худо унинг сўраганларини унга берди.
11
Шуҳаҳнинг биродари Келубдан эса Эштоннинг отаси Меҳир туғилди.
12
Эштондан Бейт-Рафа, Пасейаҳ ва Ийр-Наҳашнинг отаси Техиннаҳ туғилди. Булар Рехабнинг аҳолисидир.
13
Кеназнинг ўғиллари Отниэл ва Серайаҳ эди. Отниэлнинг ўғли Ҳатат эди.
14
Меонотайдан Ўфраҳ туғилди. Серайаҳдан эса дурадгорлар водийсининг отаси Йўаб туғилди, чунки улар дурадгорлар эдилар.
15
Йефуннеҳ ўғли Калебнинг ўғиллари эса Иру, Элаҳ ва Наам эди. Элаҳнинг ўғли Кеназ эди.
16
Йеҳалелиэлнинг ўғиллари Зиф, Зифаҳ, Тириа ва Асариэл эди.
17
Эзранинг ўғиллари Йетер, Меред, Эфер ва Йалон эди. Йетердан Мером, Шаммай ва Эштемоаҳнинг отаси Ишбаҳ туғилди.
18
Мереднинг яҳудолик хотини унга Гедорнинг отаси Йередни, Сўкоҳнинг отаси Хебер ва Заноаҳнинг отаси Йеҳутиэлни туғиб берди. Булар Меред хотинликка олган Паронинг қизи бўлмиш Битийаҳнинг ўғилларидир.
19
Наҳамнинг синглиси бўлмиш унинг бошқа хотини Годийаҳ унга Кейлаҳнинг отаси Гармий ва маақаҳлик Эштемоаҳни туғиб берди.
20
Шимоннинг ўғиллари Амнон, Риннаҳ, Бенҳанан ва Тилон эди. Ишийнинг ўғиллари Зоҳет ва Бензоҳет эди.
21
Яҳудо ўғли Шелаҳнинг ўғиллари эса Лекаҳнинг отаси Эир, Морешаҳнинг отаси Лаадаҳ ва Ашбеа хонадонидан зиғир толали мато тўқувчи авлодлар,
22
яна Йоким ва Хозебанинг аҳолиси, Мўабда ҳукмронлик қилган Йоаш ва Сараф, ҳамда Йашубилеҳем эди. Бироқ булар бурунги воқеалардир.
23
Улар кулол бўлиб, боғ ва девор тўсиқлари ичида яшар эдилар. Улар бу ерда подшоҳнинг иши учун яшар эдилар.
24
Шимўннинг ўғиллари Немуэл, Йамин, Йариб, Зераҳ ва Шоул эди.
25
Шоулнинг ўғли Шаллум, унинг ўғли Мибсом, унинг ўғли Мишмо эди.
26
Мишмонинг ўғиллари – Ҳамуэл, унинг ўғли Заккур, унинг ўғли Шимей эди.
27
Шимейнинг ўн олти нафар ўғли ва олти нафар қизи бор эди. Бироқ унинг биродарларининг ўғиллари кўп эмас эди. Яҳудо ўғилларининг авлодларидан кўра уларнинг барча авлодлари кўп эмас эди.
28
Улар Беир-Шебада, Моладаҳда, Ҳазар-Шуалда,
29
Балаҳда, Эземда, Толадда,
30
Бетуэлда, Хормаҳда, Зиклагда,
31
Бейт-Маркаботда, Ҳазар-Сусаҳда, Бейт-Бирей ва Шарайимда яшар эдилар. Булар Довуднинг ҳукмронлигигача бўлган уларнинг шаҳарлари эди.
32
Уларнинг яна қишлоқлари билан бирга бешта шаҳари – Этам, Аин, Риммон, Тохен ва Ашан бор эди.
33
Шунингдек, ушбу шаҳарларнинг атрофида Баалгача жойлашган уларнинг барча қишлоқлари эди. Булар Шимўн ўғилларининг яшаш жойлари ва уларнинг насабномасидир.
34
Мешобаб, Йамлех ва Амазийаҳнинг ўғли Йосийаҳ,
35
Асиэл ўғли, Серайаҳ ўғли, Йосибиаҳнинг ўғли Йўэл ва Йеҳу,
36
Элиҳоэнай, Йакобаҳ, Йешоҳайаҳ, Асаҳийаҳ, Адиэл, Йесимиэл ва Бенайаҳ,
37
Шемайаҳ ўғли, Шимрий ўғли, Йедайаҳ ўғли, Аллон ўғли, Шифи ўғли Зиза –
38
ушбу номлари айтиб ўтилганлар ўз қабилаларида ҳокимлар эди ва уларнинг оталарининг хонадони кўп бўлакларга бўлинди.
39
Улар ўз подаларига жой излаш учун Гарор ва водийнинг шарқий томонигача келдилар.
40
Улар яхши ва серўт жойни, кенг, тинч ва хавфсиз ерни топдилар, чунки у жойда улардан олдин фақат кам сонли хаумликлар яшар эдилар.
41
Яҳудонинг подшоҳи Ҳизкийаҳнинг кунларида, ушбу исмлари бўйича ёзилганлар келиб, у ерда бўлганларнинг чодирлару масканларни бузиб ташлаб, уларни мутлақо қириб ташладилар ва уларнинг жойларига ўрнашиб олдилар, чунки у жойда уларнинг подалари учун жойлар бор эди.
42
Улардан баъзилари, яъни Шимўн ўғилларидан беш юз киши Сеир тоғига кетдилар. Ишийнинг ўғиллари Пелатийаҳ, Неарйаҳ, Рафайаҳ ва Узиэл уларнинг устидан бошлиқ эдилар.
43
Улар ўша ерда омон қолган амолеқларнинг қолдиғини қириб ташладилар ва ҳозирги кунгача ўша ерда яшамоқдалар.