3
1
Довуднинг Хебронда туғилган ўғиллари – йезреэллик Охиноамдан тўнғичи Амнон, кармеллик Обигайлдан иккинчи ўғли Даниэл,
2
Гешур подшоҳи Талмайнинг қизи Маақаҳдан учинчиси Абишалом, Ҳаггифдан тўртинчиси Адонийаҳ,
3
Абиталдан бешинчиси Шефатийаҳ, унинг хотини Эглаҳдан олтинчиси Йитреам эди.
4
Унинг бу олти нафар ўғли Хебронда туғилди. У бу ерда етти йилу олти ой ҳукмронлик қилди, Йерусалимда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди.
5
Унинг ушбу ўғиллари эса Йерусалимда туғилди: Аммиэлнинг қизи Батшебадан тўрт нафари – Шимма, Шобаб, Натан ва Сулаймон,
6
бошқа тўққиз нафари – Ибҳар, Элишама, Элифелет,
7
Ногаҳ, Нефег, Йафиаҳ,
8
Элишама, Элиада ва Элифелет эди.
9
Булар – чўриларнинг ўғилларидан ташқари Довуднинг барча ўғилларидир. Яна уларнинг синглиси Тамар ҳам бор эди.
10
Сулаймоннинг ўғли Реҳобоам бўлиб, унинг ўғли Абийаҳ, унинг ўғли Осо, унинг ўғли Йеҳошафат,
11
унинг ўғли Йорам, унинг ўғли Ахазийаҳ, унинг ўғли Йоаш,
12
унинг ўғли Амазийаҳ, унинг ўғли Азарийаҳ, унинг ўғли Йотам,
13
унинг ўғли Ахаз, унинг ўғли Ҳизкийаҳ, унинг ўғли Манашеҳ,
14
унинг ўғли Амон, унинг ўғли Йошийаҳ эди.
15
Йошийаҳнинг ўғиллари тўнғичи Йоҳанан, иккинчиси Йеҳойаким, учинчиси Сидқийаҳ, тўртинчиси Шаллум эди.
16
Йеҳойакимнинг ўғиллари ― унинг ўғли Йехонийаҳ ва унинг ўғли Сидқийаҳ эди.
17
Йехонийаҳнинг ўғиллари Ассир ва Шелтиэл,
18
Малхирам, Педайаҳ, Шеназар, Йекамийаҳ, Хошама ва Недабийаҳ эди.
19
Педайаҳнинг ўғиллари Зеруббобил ва Шимей эди. Зеруббобилнинг ўғиллари Мешуллам ва Ҳананийаҳ (уларнинг синглиси Шеломит),
20
ва яна беш нафари – Хашубаҳ, Огел, Береқийаҳ, Хасадийаҳ ва Йушаб‑Хесед эди.
21
Ҳананийаҳнинг ўғиллари Пелатийаҳ ва Йешайаҳ, унинг ўғли эса Рафайаҳ, унинг ўғли Арнан, унинг ўғли Обадийаҳ, унинг ўғли Шеқанийаҳ эди.
22
Шеқанийаҳнинг ўғли Шемайаҳ эди. Шемайаҳнинг ўғиллари олти нафар – Хаттуш, Игал, Барйаҳ, Неарйаҳ ва Шафат эди.
23
Неарйаҳнинг ўғиллари уч нафар – Элиҳоэнай, Ҳизкийаҳ ва Азрикам эди.
24
Элиҳоэнайнинг ўғиллари етти нафар – Годайаҳ, Элиашиб, Пелайаҳ, Аккуб, Йоҳанан, Делайаҳ ва Анани эди.