10
1
Пелиштликлар Исроилга қарши уруш қилдилар, исроилликлар пелиштликлардан қочиб кетдилар ва Гилбоаҳ тоғида қуладилар.
2
Пелиштликлар Шоул ва унинг ўғиллари ортидан таъқиб қилиб, Шоулнинг ўғиллари Йўнатанни, Абинадабни, Малхкишуани ўлдирдилар.
3
Шоулга қарши бўлган уруш кучайди, камончилар унга ташландилар ва уни камончилар яраладилар.
4
Шунда Шоул ўзининг қурол ташувчисига: “Ўз қиличингни яланғочлагин. Бу хатна қилинмаганлар келиб, мени ҳақоратламасликлари учун қиличингни менга санчгин”,- деди. Аммо қурол ташувчининг бундай қилишга ҳадди сиғмади, чунки у жуда қўрқиб қолган эди. Шунда Шоул қилични олиб, унинг устига йиқилди.
5
Унинг қурол ташувчиси Шоулнинг ўлганини кўрганида, ўзи ҳам қилич устига йиқилди ва ўлди.
6
Шундай қилиб, Шоул ва унинг уч нафар ўғли ҳам ўлди. У билан бирга унинг бутун хонадони ҳалок бўлди.
7
Водийда бўлган исроилликлар ҳамманинг қочиб кетаётганини, Шоул ва унинг ўғиллари ўлганини кўрганларида, ўз шаҳарларини қолдириб, қочиб кетдилар. Пелиштликлар эса келиб, уларга жойлашдилар.
8
Пелиштликлар эртаси куни ўлдирилганларни талон-тарож қилиш учун келганларида, Гилбоаҳ тоғида қулаган Шоулни ҳамда унинг ўғилларини топдилар.
9
Улар уни ечинтириб, бошини ва унинг қуролини олдилар. Бу ҳақида бутлари қаршисида ва халқ олдида эълон қилиш учун Пелишт ери бўйлаб элчиларни юбордилар.
10
Улар унинг қуролини ўз худоларининг уйига жойлаштирдилар ва унинг бошини Дагон бутхонасига санчиб қўйдилар.
11
Гилъаддаги бутун Йобешнинг аҳолиси пелиштликлар Шоулни нима қилганларининг барчасини эшитди.
12
Шунда барча жасур кишилар кўтарилиб, Шоул ва унинг ўғилларининг таналарини олдилар, уларни Йобешга келтирдилар. Шунда уларнинг суякларини Йобешдаги эман дарахти остига кўмиб, етти кун рўза тутдилар.
13
Шундай қилиб, Шоул Раббий қаршисида қилган ўзининг қонунбузарлиги туфайли ўлди, чунки у Раббийнинг сўзларига амал қилмай, ўликларнинг руҳини чақирувчига саволлар билан мурожат қилди,
14
Раббийдан эса сўрамади. Шунинг учун ҳам У уни ўлдирди ва шоҳликни Йишийнинг ўғли Довудга топширди.