11
1
Бутун Исроил Хеброн шаҳрига, Довуднинг олдига йиғилиб, дедилар: “Мана, бизлар сизнинг суягингиз ва танангизмиз.
2
Кечаги ва олдинги кунларда, ҳали Шоул подшоҳ бўлганида, сиз Исроилни киргизиб, чиқарар эдингиз ва Раббий сизнинг Худойингиз сизга: Сен Менинг халқим Исроилни боқасан ва Менинг халқим Исроилга бошлиқ бўласан,- деган эди”.
3
Шунинг учун Исроилнинг барча оқсоқоллари Хебронга, подшоҳнинг олдига келдилар. Довуд эса Хебронда Раббийнинг юзи қаршисида улар билан аҳд тузди. Улар Раббийнинг Шомуил орқали айтган сўзи бўйича Довудни Исроил устидан подшоҳликка мойладилар.
4
Шунда Довуд ва бутун Исроил Йерусалимга, яъни Ябусга борди. У ерда ўша ернинг аҳолиси бўлган ябусликлар яшар эди.
5
Ябус аҳолиси Довудга: “Сен бу шаҳарга кирмайсан”,- дедилар. Лекин Довуд Сион қалъасини қўлга киритди. Бу Довуд шаҳридир.
6
Сўнг Довуд: “Ким ябусликларни биринчи бўлиб қириб ташласа, ўша бошлиқ ва лашкарбоши бўлади”,- деди. Ҳаммадан биринчи Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб кириб борди ва бошлиқ бўлди.
7
Довуд ўша қалъада яшар эди, шунинг учун ҳам уни “Довуд шаҳри”, деб атар эдилар.
8
У Миллодан бошлаб бутун атрофга айлантириб шаҳар қурди, Йўаб эса шаҳарнинг қолган қисмини таъмирлади.
9
Шундай қилиб, Довуд янада ва янада юксалиб борди, чунки Қўшинлар Худованди у билан бирга эди.
10
Мана – Раббийнинг Исроил ҳақидаги сўзи бўйича Давидни подшоҳ қилиш учун бутун Исроил билан бирга ҳаракат қилган ва Довуднинг шоҳлигида кучли бўлган сардорларнинг сони,
11
яъни Довуднинг жасур кишиларининг сони: ўттиз нафар ушбу жасурнинг бошлиғи – Ҳахмоннинг ўғли Йашобеам. У ўз найзасини уч юз кишига қарши улоқтириб, уларни бир зарбада шикастлади.
12
Ундан кейин уч нафар энг жасурдан бири – ахохлик Додонинг ўғли Элеазар.
13
Пелиштликлар урушга йиғилган жойда, Пасдаммимда у Довуд билан бирга эди. Ўша ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Халқ пелиштликлардан қочиб кетди.
14
Аммо улар ўша даланинг ўртасида туриб, уни ҳимоя қилдилар ва пелиштликларни қириб ташладилар. Раббий уларга буюк ғалаба берди.
15
Пелиштликларнинг қўшини Рафаликлар водийсида қароргоҳ қурганида, ўттиз нафар сардорлардан ушбу уч нафар бошлиқ Адуллам ғорига, Довуднинг олдига қояга чиқдилар.
16
Ўша вақтда Довуд мустаҳкамланган жойда бўлиб, пелиштликларнинг қўшини эса Бейт-Леҳемда эди.
17
Довуд ўртанди ва у: “Эҳ, қани эди, кимдир менга Бейт-Леҳем дарвозаси олдидаги қудуқдан сув ичирса эди!”- деди.
18
Шунда бу уччалови пелиштликлар қароргоҳини ёриб ўтдилар ва дарвоза ёнидаги Бейт-Леҳем қудуғидан сув тортиб олиб, Довудга келтирдилар. Аммо Довуд уни ичишни хоҳламади ва уни Раббийнинг шарафига тўкиб ташлади.
19
У: “Мени бундай қилишимдан Худо мени асрасин! Ўз жонларини хавфга қўйган бу кишиларнинг қонини ичаманми? Чунки улар ўз жонларини хавф остига қўйиб, бу сувни олиб келдилар”,- деди. Шунинг учун у сувни ичишни хоҳламади. Мана, бу уч нафар жасур нималар қилдилар.
20
Йўабнинг биродари Абишай эса ушбу уччаласининг ичида бошлиқ эди. У ўз найзаси билан уч юз кишини ўлдирди ва у уччаласининг орасида шуҳратга эга эди.
21
У уччаласининг орасида ҳурматли ва уларнинг бошлиғи бўлди, лекин у ушбу уччаласига тенг келмас эди.
22
Кабзеиллик Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ жасур киши бўлиб, кўп буюк ишлар қилган эди. У мўаблик Ариэлнинг икки нафар ўғлини ўлдирди ва қор пайтида пастга тушиб, ўрадаги шерни ўлдирди.
23
У бўйи беш тирсак бўлган улкан мисрлик кишини ўлдирди. Мисрликнинг қўлида тўқувчининг асбоби каби найзаси бор эди. У эса таёқ билан унга яқин келди ва мисрликнинг қўлидан найзани тортиб олиб, уни ўзининг найзаси билан ўлдирди.
24
Мана, Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ нималар қилди. У ушбу уччала жосур кишининг орасида шуҳратга эга эди.
25
Мана, у ўттиз кишининг орасида шуҳратга эга эди, аммо ушбу уччаласига тенг келмас эди. Довуд уни ўз қўриқчиларининг устидан тайинлади.
26
Жангчилардан жасурлари қуйидагилар эди: Йўабнинг укаси Асаҳел, бейт-леҳемлик Додо ўғли Элҳанан,
27
ҳародлик Шаммаҳ, пелонлик Ҳелез,
28
текойлик Иккеш ўғли Ираҳ, анатотлик Абиэзер,
29
хушатлик Сиббикай, ахохлик Илай,
30
нетофатлик Махарай, нетофатлик Баанаҳ ўғли Ҳелед,
31
Бенямин ўғилларига тегишли бўлган Гибеаҳдаги Рибай ўғли Иттай,
32
Нахле-Гаҳашдаги Ҳурай, арбатлик Абиэл,
33
барҳумлик Азмавет, шаалбонлик Элийаҳба,
34
гизонлик Ҳашемнинг ўғиллари – герарлик Шагенинг ўғли Йўнатан,
35
герарлик Сақарнинг ўғли Аҳиам, Урнинг ўғли Элифал,
36
мехератлик Ҳефер, пелонлик Ахийаҳ,
37
кармеллик Ҳезро, Эзбайнинг ўғли Наарай,
38
Натаннинг биродари Йўэл, Ҳаггернинг ўғли Мибҳар,
39
аммўнлик Зелек, Зеруйаҳ ўғли Йўабнинг қурол ташувчиси бўлган бейеротлик Нахарай,
40
йитрилик Ира, йитрилик Гареб,
41
хетлик Урийаҳ, Аҳлайнинг ўғли Забад,
42
Рубен қабиласининг бошлиғи рубенлик Шизанинг ўғли Адина ва у унинг ўттизта жангчиси,
43
Маақаҳнинг ўғли Ханан, митнилик Йошафат,
44
аштеротлик Ўззийаҳ, ароэрлик Хотамнинг ўғиллари Шама ва Йеҳиэл,
45
Шимрийнинг ўғли Йедиаэл ва унинг биродари тизилик Йоқа,
46
махавлик Элиэл ва Элнаамнинг ўғиллари Йерибай ҳамда Йошавийаҳ, мўаблик Ифмаҳ,
47
Элиэл, Обед ва мезобалик Йасиэл.