12
1
Довуд Кишнинг ўғли Шоулдан яшириниб юрганида, Довудга жангда ёрдам беришлари учун Зиклагга, унинг олдига жасур кишилар келдилар.
2
Улар камон билан қуролланган, ўнг ва чап қўл билан палақмондан тош улоқтирувчи, камондан ўқ отувчи кишилар бўлиб, Бенямин авлодидан, Шоулнинг қариндошлари эдилар.
3
Уларнинг бошлиғи Аҳиэзер ва ундан кейин Йоаш бўлиб, улар гибеаҳлик Шемааҳнинг ўғиллари эдилар. Кейин Азмаветнинг ўғиллари Йезиэл ва Пелет, анатотлик Беракаҳ ва Йеҳу,
4
яна ўттиз кишининг орасида жасур бўлган ва ўттиз кишининг устидан бошчилик қилган гибъўнлик Ишмайаҳ, гедералик Йермийаҳ, Йаҳазиэл, Йоҳанан ва Йозабад,
5
Элузай, Йеримот, Беалийаҳ, Шемарийаҳ, харуфлик Шефатийаҳ,
6
Кўраҳ авлодидан бўлган Элканаҳ, Ишийаҳ, Азариэл, Йоэзер, Йашобеам,
7
гедорлик Йероҳамнинг ўғиллари Йоэлаҳ ва Зебадийаҳ.
8
Гад қабиласидан бўлган, қалқон ва найзалар билан қуролланган жанговар ва жасур кишилар ҳам Довуднинг олдига, саҳродаги мустаҳкамланган жойга келдилар.
9
Биринчиси Эзер, иккинчиси Обадийаҳ, учинчиси Элиаб,
10
тўртинчиси Мишманнаҳ, бешинчиси Йермийаҳ,
11
олтинчиси Аттай, еттинчиси Элиэл,
12
саккизинчиси Йоҳанан, тўққизинчиси Элзабад,
13
ўнинчиси Йермийаҳ, ўн биринчиси Махбаннай эди.
14
Улар Гаднинг ўғилларидан бўлиб, лашкарбошилар эдилар: кичиги юзбоши, каттаси мингбоши эди.
15
Улар биринчи ойда, Йорданнинг ўз қирғоқларидан тошадиган вақтида уни кечиб ўтдилар ва водийнинг шарқ ҳамда ғарб томонида яшовчиларнинг барчасини қувиб юбордилар.
16
Бенямин ва Яҳудо ўғилларидан баъзилари ҳам Довуднинг олдига мустаҳкамланган жойга келдилар.
17
Довуд уларга пешвоз чиқиб, уларга: “Агар сизлар менга ёрдам бериш учун менинг олдимга тинчлик билан келган бўлсангизлар, унда менинг юрагим сизлар билан бирлашсин. Агар менинг қўлларимда айбим бўлмаса ҳам, сизлар айёрлик билан мени душманларимга топшириш учун келган бўлсангизлар, унда оталаримизнинг Худоси буни кўриб, ҳукм қилсин”,- деди.
18
Шунда Худонинг руҳи ўттиз кишига бошлиқ бўлган Амасайни қамраб олди ва у: “Эй, Довуд, сизга тинчлик бўлсин. Эй, Йишийнинг ўғли, биз сиз томондамиз. Сиз ва сизнинг ёрдамчиларингизга тинчлик бўлсин, чунки Худойингиз сизга ёрдам бермоқда”,- деди. Шунда Довуд уларни қабул қилди ва уларни лашкарбоши қилиб тайинлади.
19
Довуд пелиштликлар билан бирга Шоулга қарши жанг қилиш учун бораётганида, Манассеҳнинг қабиласидан баъзилари у томонга ўтдилар. Лекин Довуд пелиштликларга ёрдам бермади, чунки пелиштликларнинг ҳокимлари маслаҳатлашиб: “У бизнинг бошимизни хавфга қўйиб, ҳукмдори Шоул томонга ўтиб кетади”,- деб уни жўнатиб юбордилар.
20
У Зиклагга қайтаётганида, у томонга Манашеҳ авлодидан, Манашеҳнинг мингбошилари: Аднаҳ, Йозабад, Йедиаэл, Микаэл, Йозабад, Элиҳу ва Зиллетай ўтдилар.
21
Улар рақиб тўдаларига қарши жангда Довудга ёрдам берар эдилар, чунки уларнинг барчаси жасур ва қўшинда бошлиқлар эдилар.
22
Шундай қилиб, ҳар куни Довуднинг олдига ёрдам бериш учун келаверишди, шунда унинг қўшини Худонинг қўшини каби улкан бўлди.
23
Мана, Раббийнинг сўзи бўйича Шоулнинг подшоҳлигини Довудга топшириш учун Хебронга, унинг олдига келган қўшиннинг бошлиқларининг сони:
24
Қалқон ва найза кўтариб юрадиган, жангга тайёр Яҳудо ўғилларидан – олти минг саккиз юз киши,
25
Шимўн ўғилларидан, жасур кишилардан – етти минг бир юз киши,
26
Леви ўғилларидан – тўрт минг олти юз киши,
27
Аҳарўннинг қабиласидан – ҳоким Йеҳойада ва у билан бирга уч минг етти юз киши,
28
жасур йигит Садок ва унинг авлодидан – йигирма икки нафар бошлиқ,
29
Шоулнинг қариндошлари Бенямин ўғилларидан – уч минг киши (лекин беняминликлардан кўпчилиги ҳали Шоул хонадони томонда эдилар),
30
ўз авлодларида таниқли ва жасур бўлган Эфрайим ўғилларидан – йигирма минг саккиз юз киши,
31
Довудни подшоҳ қилишга бориш учун номма-ном чақирилган Манашеҳнинг ярим қабиласидан – ўн саккиз минг киши,
32
Исроил нимани қачон қилиши кераклигини биладиган Иссохорнинг доно ўғилларидан – икки юз нафар бошлиқ (уларнинг барча биродарлари уларнинг сўзларига амал қилар эдилар),
33
ҳар қандай жанговар қуроллар билан қуролланган, сафдаги якдил жангга тайёр бўлган Забулун қабиласидан – эллик минг киши,
34
Нафтали қабиласидан – минг нафар бошлиқ ва улар билан бирга қалқон ва найзалари бўлган ўттиз етти минг киши,
35
урушга тайёр бўлган Дан қабиласидан – йигирма саккиз минг олти юз киши,
36
урушга тайёр бўлган Ашер қабиласидан – қирқ минг жангчи,
37
Йорданнинг нариги томонидан келган, ҳар қандай жанговар қуроллари бўлган Рубен ва Гад қабиласидан, ҳамда Манашеҳнинг ярим қабиласидан – бир юз йигирма минг киши эди.
38
Бу барча саф тортган жангчилар бор қалблари билан Довудни бутун Исроил устидан подшоҳ қилиш учун Хебронга келдилар. Довудни подшоҳ қилиш учун Исроилнинг барча қолган кишилари ҳам якдил эдилар.
39
Ўша ерда улар Довуднинг олдида уч кун бўлдилар, еб-ичдилар, чунки уларнинг биродарлари улар учун ҳаммасини тайёрлаб қўйган эдилар.
40
Бундан ташқари, уларга яқин бўлганлар ҳам, ҳатто Иссохор, Забулун ва Нафтали қабиласигача эшакларда, туяларда, хачирларда, ҳўкизларда барча егуликларни, яъни ун, анжир, узум, шароб, мойни ҳамда кўплаб катта ва кичик қорамолни келтирар эдилар, чунки Исроилда хурсандчилик пайти эди.