17
1
Довуд ўз уйида яшаётганида, у пайғамбар Натанга: “Мана, мен кедрдан ясалган уйда яшаяпман, Раббийнинг Аҳд Киботи эса чодир остида”,- деди.
2
Шунда Натан Довудга: “Юрагингда нимаики бўлса, барчасини бажаргин, чунки Худо сен билан”,- деди.
3
Лекин ўша тундаёқ Натанга Худонинг сўзи келди:
4
“Бориб, Менинг қулим Довудга айтгин: Раббий шундай демоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга қурадиган сен эмассан,
5
чунки Мен Исроил ўғилларини олиб чиққан кундан ҳозирги кунга қадар уйда яшаган эмасман, аммо чодирдан чодирга ва бир жойдан бошқа жойга кўчиб юрганман.
6
Мен бутун Исроил билан қаерда юрсам ҳам, Мен халқимни боқишни буюрган Исроилнинг судъяларидан бирортасига: Нима учун Менга кедрли уй қурмаяпсизлар? - деб бирор оғиз гап айтдимми?
7
Энди эса Менинг қулим Довудга шундай дегин: Қўшинлар Худованди шундай демоқда: Сен Менинг халқим Исроилга бошлиқ бўлишинг учун Мен сени қўйлар подасидан олдим.
8
Сен қаерга бормагин, ҳамма ерда Мен сен билан бирга эдим. Мен сенинг барча душманларингни юзинг қаршисида қириб ташладим ва сенинг исмингни ердаги буюкларнинг исми каби қилдим.
9
Мен Ўз халқим Исроил учун жой тайёрлаб бердим ва уни ўтқаздим. Улар ўз жойларида хотиржам яшайдилар ва бошқа безовта қилинмайдилар. Бетавфиқлар эса аввалгидек,
10
яъни Мен Ўз халқим Исроил устидан ҳакамларни тайинлаган кунларимдагидек уларни бошқа эзмайдилар. Мана, Мен сенинг барча душманларингни бўйсундирдим. Бундан ташқари, Мен сенга шуни эълон қиламанки, Раббий сен учун уй барпо этади.
11
Сенинг кунларинг ниҳоясига етганида ва оталарингнинг олдига кетганингда, Мен сендан кейин сенинг ўғилларингдан бўладиган сенинг уруғингни кўтараман ва унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман.
12
У менга уй қуради ва Мен унинг тахтини абадий мустаҳкамлайман.
13
Мен унинг Отаси бўламан ва у Менинг ўғлим бўлади. Мен Ўз шафқатимни Шоулдан олганим каби ундан тортиб олмайман.
14
Мен уни Ўз уйимга ҳамда Ўз шоҳлигимга абадий қўяман. Унинг тахти абадий мустаҳкам бўлади”.
15
Натан бу барча ваҳий сўзларни Довудга аниқ айтиб берди.
16
Подшоҳ Довуд келиб, Раббийнинг юзи қаршисида турди ва деди: “Ё, Раббий Худо, мен кимманки ва менинг уйим нима эдики, Сен мени бунчалар юксалтирдинг?!
17
Ё, Худо, Сенинг нигоҳинг қаршисида бу ҳам кам кўринди, чунки Сен Ўз қулингнинг келажакдаги хонадони ҳақида ҳам эълон қилмоқдасан. Ё, Раббий Худо, менга буюк одамга қарагандек қарамоқдасан!
18
Сенинг олдингда қулингнинг улуғланиши учун Довуд яна нима қўшимча қила олиши мумкин? Зеро Сен Ўз қулингни биласан!
19
Ё, Раббий, Сен ҳар қандай буюкликни намоён этиш учун юрагингнинг нияти бўйича Ўз қулингга бу барча буюк ишларни қилмоқдасан.
20
Ё, Раббий, Сенга ўхшаши йўқдир! Биз ўз қулоқларимиз билан эшитганларимизнинг барчаси бўйича Сендан ўзга Худо йўқдир!
21
Қайси бир халқ Сенинг яккаю ягона халқинг Исроилга ўхшаш? Сен уни Ўзингга халқ қилиб, уни сотиб олиш учун унинг олдига келдинг. Мисрдан қутқарган сенинг халқингнинг юзи қаршисидан халқларни қувиб юбориб, Сен Ўзингнинг номингни буюк ва даҳшатли қилдинг.
22
Сен Ўз халқинг Исроилни Ўзингнинг абадий шахсий халқинг қилдинг ва Сен унинг Раббий Худоси бўлдинг.
23
Энди эса, ё Раббий, Сен Ўз қулинг ва унинг хонадони ҳақида айтган Сўзингни абадий мустаҳкамлагин ҳамда Ўзинг айтганингдек қилгин.
24
Сенинг номинг абадий турсин ва юксалсин, токи бошқа халқлар: “Исроилнинг Худоси, Қўшинлар Худованди ― Исроил устидан бўлган Худодир”,- десинлар. Сенинг қулинг Довуднинг хонадони Сенинг юзинг қаршисида мустаҳкам бўлсин.
25
Чунки Сен, эй, менинг Худойим, Ўз қулингга қандай қилиб унинг уйини барпо қилишингни очдинг, шунинг учун ҳам Сенинг қулинг Сенинг юзинг қаршисида ибодат қилишга жасорат қилди.
26
Эндиликда, ё, Раббий Худойим, Сен Ўз қулинг ҳақида шундай эзгуликни айтдинг.
27
Сенинг қулингнинг хонадонини дуо қилишни бошлагин, токи у Сенинг юзинг қаршисида абадий турсин. Чунки агар Сен, ё, Раббий, барака ато этсанг, шунда у абадий баракали бўлади”.