14
1
Тир подшоҳи Хирам, Довудга уй қуриш учун унинг олдига элчиларни, кедр дарахтларини, тош йўнувчиларни ҳамда дурадгорларни юборди.
2
Довуд Раббий уни Исроил устидан подшоҳ қилиб мустаҳкамлаганини ва Унинг халқи Исроил ҳақи унинг подшоҳлиги баланд кўтарилганини англаб етди.
3
Шунда Довуд Йерусалимда яна кўп хотин олди. Довуддан яна кўп ўғил ва қизлар туғилди.
4
Мана булар ― Йерусалимда ундан туғилган болаларининг исмлари: Шаммуайаҳ, Шобаб, Натан, Сулаймон,
5
Ибҳар, Элишуа, Элифелет,
6
Ногаҳ, Нефег, Йафийаҳ,
7
Элишама, Беэлиада ва Элифалет.
8
Пелиштликлар Довудни бутун Исроил устидан подшоҳликка мойланганини эшитганларида, барча пелиштликлар Довудни излаш учун кўтарилдилар. Довуд бу ҳақида эшитиб, уларга қарши борди.
9
Пелиштликлар келиб, Рафаликлар водийсида жойлашдилар.
10
Довуд Раббийдан сўраб: “Мен пелиштликларга қарши борайми? Сен уларни менинг қўлларимга топширасанми?”- деди. Раббий унга: “Боргин ва Мен уларни сенинг қўлларингга топшираман”,- деди.
11
Шундай қилиб, улар Баал-Перазимга бордилар ва ўша ерда Довуд уларни қириб ташлади. Довуд: “Сув ёриб ўтганидек, Раббий менинг қўлим билан душманларимни синдирди”,- деди. Шунинг учун ҳам улар ўша жойни “Баал-Перазим”, деб номладилар.
12
Пелиштликлар ўша ерда ўз худоларини қолдирдилар, Довуд буйруқ берди ва улар оловда ёндирилди.
13
Пелиштликлар яна келиб, водий бўйлаб жойлашдилар.
14
Довуд Худодан яна сўради ва Худо унга деди: “Уларга тўғри бормагин. Уларни четлаб ўтиб, уларга тутзор томондан боргин.
15
Тутзор тепасида қадам товушларини эшитганингда, ўшанда жангга отлангин, чунки Худо пелиштликларнинг қўшинини қириб ташлаш учун сендан олдинда бораётган бўлади”.
16
Довуд, Худо унга буюрганидек қилди ва улар пелиштликларнинг қўшинини Гибъўндан Газергача қириб ташладилар.
17
Довуднинг номи барча юртлар бўйлаб тарқалди ва Раббий уни барча халқлар учун даҳшатли қилди.