34-боб

1 Раббий Мусога сўзлаб деди: 2 “Исроил ўғилларига буюриб, уларга айтгин: Канъан ерига кирганларингизда, сизларга мерос қилиб бериладиган ер мана шу ― Канъан ери ва унинг чегараларидир. 3 Сизларнинг жануб томонингиз Эдўм ёнидаги Син саҳросидан бўлади ва сизнинг жанубий чегараларингиз Туз денгизининг чекка қирғоғининг шарқий томонидан ўтиб, 4 чегараларингиз жануб томонга Акраббим тепаликларига йўналади ва Син орқали ўтади. Унинг бўртиқлари жануб томонда Қадеш-Барнеаҳга кетади, у ердан Ҳазар-аддар томонга кетади ва Азмон орқали ўтади. 5 Чегара Азмондан Миср дарёси томонга кетади ва унинг бўртиқлари денгиз томонга йўналган бўлади. 6 Сизларнинг ғарбий чегарангиз буюк денгиз бўлади. Бу сизнинг ғарбий чегарангиз бўлади. 7 Шимолий чегарангиз бундай бўлади: уни буюк денгиздан Ҳор тоғигача ўтказинглар. 8 Ҳор тоғидан Ҳаматнинг кириш қисмигача ўтказинглар, чегаранинг бўртиқлари Зедаднинг чегараси бўлади. 9 Чегара у ердан Зифрон томонга кетади ва унинг бўртиқлари Ҳазар-енан томонда бўлади. Бу сизларнинг шимолий чегарангиз бўлади. 10 Ўзингизга шарқий чегарани Ҳазар-енандан Шефамга ўтказинглар, 11 чегара Шефамдан Аиннинг шарқий томонидан Риблаҳга кетади. Сўнгра чегара шарқий томондан Киннерет денгизи қирғоқларига тегиб туради. 12 Сўнг чегара Йордан томонга кетади ва унинг бўртиқлари Туз денгизи томонда бўлади. Мана шу ҳар томондан чегаралари билан сизларнинг ерингиз бўлади”. 13 Мусо Исроил ўғилларига буюриб деди: “Мана шу ― Раббий тўққизта қабилага ҳамда бир қабиланинг ярмига беришни амр қилган ва сизлар қуръага кўра улушларга тақсимлайдиган ер. 14 Чунки авлодига кўра Рубен ўғиллари ва авлодига кўра Гад ўғиллари ҳамда Манашеҳ қабиласининг ярми ўз улушларини олган эдилар: 15 иккита қабила ва ярим қабила Йорданнинг бу томонидан, Йериходан шарққа қараб ўз улушларини олдилар”. 16 Раббий Мусога сўзлаб деди: 17 “Сизларга ерни тақсимлаб берадиган эркакларнинг исмлари мана булар: руҳоний Элеазар ва Нўн ўғли Йешуа. 18 Ҳар бир қабиладан биттадан ҳокимни ерни тақсимлаш учун олинглар. 19 Мана, ушбу эркакларнинг исмлари: Яҳудонинг қабиласи учун Йефуннеҳ ўғли Калеб. 20 Шимўн ўғилларининг қабиласи учун Аммиҳуд ўғли Шомуил. 21 Беняминнинг қабиласи учун Кислон ўғли Элидад. 22 Дан ўғилларининг қабиласи учун Йоглининг ўғли ҳоким Букки. 23 Юсуф ўғиллари ва Манашеҳ ўғилларининг қабиласи учун Эфоднинг ўғли ҳоким Ҳанниэл. 24 Эфрайим ўғилларининг қабиласи учун Шифтаннинг ўғли ҳоким Кемуэл. 25 Забулун ўғилларининг қабиласи учун Парнаҳнинг ўғли ҳоким Элизафан. 26 Иссохор ўғилларининг қабиласи учун Аззаннинг ўғли ҳоким Палтиэл. 27 Ашер ўғилларининг қабиласи учун Шеломенинг ўғли ҳоким Аҳиҳуд. 28 Нафтали ўғилларининг қабиласи учун Аммиҳуднинг ўғли ҳоким Педаҳел”. 29 Мана шулар – Раббий Исроил ўғилларига Канъан ерида улушларни тақсимлаб беришни буюрган одамлар.