1
Мусо Раббий унга буюрган барча нарсаларни Исроил ўғилларига айтиб берди.
2
Мусо Исроил ўғилларининг қабила бошлиқларига сўзлаб деди: “Мана, Раббий нимани буюрди:
3
Агар бирор киши Раббийга ваъда берса ёки ўз жони ҳақи онт ичиб, Раббийга қасам ичса, у ўз сўзини бузмаслиги керак, аммо унинг оғзидан чиққан барча нарсани бажариши керак.
4
Агар аёл киши Раббийга ваъда берса, ёшлигида ўз отасининг уйида ўзи ҳақи онт ичса,
5
отаси унинг ваъдасини ҳамда ўз жони ҳақи ичган онтини эшитса ва унинг отаси бу ҳақида гапирмаса, унда унинг барча ваъдалари амалга ошади ва ўз жони ҳақи ичган ҳар қандай онти амалга ошади.
6
Бироқ агар унинг отаси эшитиб, унга тақиқласа, унда унинг барча ваъдалари ва ўз жони ҳақи ичган онтлари амалга ошмайди ҳамда Раббий уни кечиради, чунки отаси унга тақиқлади.
7
Агар у ўзини боғлаган қасам ёки оғзидан чиққан сўз унинг бўйнида бўлганида, эрга тегса
8
ва унинг эри буни эшитса, эшитиб, индамаса, унда унинг ваъдалари амалга ошади ҳамда у ўз жони ҳақи ичган онтлари амалга ошади.
9
Агар унинг эри эшитиб, унга тақиқласа ва унинг бўйнида бўлган ваъдаси ҳамда у ўзини боғлаган оғзининг сўзини рад этса, унда улар амалга ошмайди ва Раббий уни кечиради.
10
Бироқ бева ва ажрашганнинг ҳар қандай ваъдаси, улар ўз жонлари ҳаққи қандай онт ичмасинлар амалга ошади.
11
Агар аёл ўз эрининг уйида ваъда берган ёки ўз жони ҳақи онт ичиб сўз берган бўлса,
12
ва унинг эри буни эшитиб, бу ҳақида индамаса ҳамда унга тақиқламаса, унда унинг барча ваъдалари амалга ошади ва у ўз жони ҳақи ичган ҳар қандай онти амалга ошади.
13
Агар унинг эри эшитиб, уларни рад этган бўлса, унда унинг оғзидан чиққан барча унинг ваъдалари ва унинг жони ҳақи онтлари амалга ошмайди. Унинг эри уларни йўқ қилиб ташлади ва Раббий уни кечиради.
14
Жонни бўйсундириш учун бериладиган ҳар қандай ваъда ва ҳар қандай қасамли онтни унинг эри тасдиқлаши ва рад этиши мумкин.
15
Агар унинг эри кундан кунга бу ҳақида индамаса, унда у бу билан унинг барча ваъдаларини тасдиқлаган бўлади. У хотинининг бўйнида бўлган барча онтларини тасдиқлаган бўлади, чунки у бу ҳақида эшитиб, индамади.
16
Бироқ агар у эшитганидан сўнг, уларни рад этса, унда у унинг гуноҳини ўзига олган бўлади”.
17
Булар ― Раббий Мусога эр ва унинг хотини ўртасидаги, ота ва ёшлигида ўз отасининг уйида бўлган унинг қизи ўртасидаги муносабатлар ҳақида буюрган низомлардир.