1
“Еттинчи ойда, ойнинг биринчи кунида сизларда муқаддас йиғин бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар. Бу кун сизларда карнай овози куни бўлсин.
2
Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида тамоман ёндириш қурбонлигига битта ҳўкиз, битта қўй ва бир ёшли еттита бенуқсон қўзини келтиринглар.
3
Бундан ташқари зайтун мойи аралаштирилган нон бағишлови сифатида ҳар бир ҳўкиз билан бирга эфанинг ўндан уч қисми бўлган буғдой унини, ҳар бир қўй билан бирга эфанинг ўндан икки қисми бўлган буғдой унини,
4
еттита қўзининг ҳар бири билан бирга эфанинг ўндан бир қисми бўлган буғдой унини қурбонликка келтиринглар.
5
Шунингдек, сизларни поклаши учун битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
6
Буни эса низомга кўра янги ойнинг тамоман ёндириш қурбонлиги ва унинг нон бағишловидан ташқари, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги ва унинг нон ҳамда суюқлик бағишловларидан ташқари Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида келтиринглар.
7
Ушбу еттинчи ойнинг ўнинчи кунида сизларда муқаддас йиғин бўлсин. Сизлар ўз жонларингизни бўйсундириб, ҳеч қандай иш қилманглар.
8
Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида тамоман ёндириш қурбонлигига битта ҳўкиз, битта қўй, еттита бир ёшли қўзини келтиринглар. Улар бенуқсон бўлсин.
9
Бундан ташқари зайтун мойи аралаштирилган нон бағишлови сифатида ҳар бир ҳўкиз билан бирга эфанинг ўндан уч қисми бўлган буғдой унини, ҳар бир қўй билан бирга эфанинг ўндан икки қисми бўлган буғдой унини,
10
еттита қўзининг ҳар бири билан бирга эфанинг ўндан бир қисми бўлган буғдой унини қурбонликка келтиринглар.
11
Шунингдек, покланиш кунида келтириладиган гуноҳ учун қурбонликдан ташқари, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
12
Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида сизларда муқаддас йиғин бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар ва Раббийнинг байрамини етти кун нишонланглар.
13
Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида тамоман ёндириш қурбонлигига ўн учта ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли қўзини келтиринглар. Ҳайвонлар бенуқсон бўлсин.
14
Бундан ташқари зайтун мойи аралаштирилган нон бағишлови сифатида ўн учта ҳўкизнинг ҳар бири билан бирга эфанинг ўндан уч қисми бўлган буғдой унини, иккита қўйнинг ҳар бири билан бирга эфанинг ўндан икки қисми бўлган буғдой унини,
15
ўн тўртта қўзининг ҳар бири билан бирга эфанинг ўндан бир қисми бўлган буғдой унини қурбонликка келтиринглар.
16
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
17
Иккинчи куни эса ўн иккита ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли бенуқсон қўзини қурбонликка келтиринглар.
18
Улар билан бирга эса низомга кўра ҳўкизлар, қўй ва қўзиларнинг сони бўйича нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
19
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
20
Учинчи куни ўн битта ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли бенуқсон қўзини қурбонликка келтиринглар.
21
Улар билан бирга эса низомга кўра ҳайвонларнинг сони бўйича нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
22
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
23
Тўртинчи куни ўнта ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли бенуқсон қўзини қурбонликка келтиринглар.
24
Улар билан бирга эса низомга кўра ҳайвонларнинг сони бўйича нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
25
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
26
Бешинчи куни тўққизта ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли бенуқсон қўзини қурбонликка келтиринглар.
27
Улар билан бирга эса низомга кўра ҳайвонларнинг сони бўйича нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
28
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
29
Олтинчи куни саккизта ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли бенуқсон қўзини қурбонликка келтиринглар.
30
Улар билан бирга эса низомга кўра ҳайвонларнинг сони бўйича нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
31
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
32
Еттинчи куни еттита ҳўкиз, иккита қўй, ўн тўртта бир ёшли бенуқсон қўзини қурбон қилинглар.
33
Улар билан бирга эса низомга кўра ҳайвонларнинг сони бўйича нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
34
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар .
35
Саккизинчи куни сизларда байрам йиғини бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар.
36
Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида тамоман ёндириш қурбонлигига битта ҳўкиз, битта қўй ва еттита бир ёшли бенуқсон қўзини қурбонликка келтиринглар,
37
Улар билан бирга ҳайвонларнинг сони бўйича, низомга кўра нон ва суюқлик бағишловларини келтиринглар.
38
Шунингдек, доимий тамоман ёндириш қурбонлиги, унинг нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтиринглар.
3940
Шундай қилиб, назрни бажариш ва жонбозлик кўрсатишнинг қурбонликларидан ташқари, тамоман ёндириш қурбонликларидан ташқари, нон ва суюқлик бағишловларидан ташқари, тинчлик қурбонлигидан ташқари буларни Раббийга қурбонликка келтиринглар”.