36-боб
1
Мана бу Эсовнинг, яъни Эдўмнинг авлоди:
2
Эсов ўзига хотинларни Канъан қизларидан олди – хетлик Элоннинг қизи Ада, ҳивлик Зибеоннинг ўғли Анаҳнинг қизи Оҳолибама
3
ва Исмоилнинг қизи, Небайотнинг синглиси Босимат.
4
Ада Эсовга Элифазни туғиб берди, Босимат Реҳуэлни туғиб берди,
5
Оҳолибама эса Йеуш, Йалам ва Кўраҳни туғиб берди. Булар Эсовнинг унга Канъан ерида туғилган ўғилларидир.
6
Эсов хотинларини, ўғиллару қизларини, хонадонидаги барча одамларни, подаларини, ҳамма чорвасини, хуллас, Канъан ерида орттирган бор мол-мулкини олиб, укаси Ёқубнинг юзидан ўзга юртга кетди.
7
Чунки уларнинг мол-мулклари шу қадар кўп эдики, улар бирга яшай олмас эдилар. Улар мусофир бўлган ер ҳам уларнинг подалари кўплигидан уларни сиғдира олмас эди.
8
Эсов, яъни Эдўм Сеир тоғида ўрнашди.
9
Мана, бу Сеир тоғидаги эдўмликларнинг отаси Эсовнинг авлоди:
10
Мана, бу Эсовнинг ўғилларининг исмлари: Элифаз – Эсовнинг хотини Аданинг ўғли, Реҳуэл – Эсовнинг хотини Босиматнинг ўғли.
11
Элифазнинг ўғиллари: Теман, Омар, Тсефў, Гатам ва Кеназ.
12
Тимна Эсовнинг ўғли Элифазнинг чўриси эди. У Элифазга Амолеқни туғиб берди. Булар Эсовнинг хотини Аданинг ўғиллари.
13
Мана, булар Реҳуэлнинг ўғиллари: Нахат ва Зераҳ, Шаммаҳ ва Миззаҳ. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг ўғиллари.
14
Мана, Эсов хотини Зибеоннинг ўғли Анаҳнинг қизи Оҳолибаманинг ўғиллари эди. У Эсовга Йеуш, Йалам ва Кўраҳни туғиб берди.
15
Мана, булар Эсов ўғилларидан бўлмиш сардорлар: Эсовнинг тўнғичи Элифазнинг ўғиллари – сардор Теман, сардор Омар, сардор Тсефў, сардор Кеназ,
16
сардор Кўраҳ, сардор Гатам ва сардор Амолеқ. Булар Элифазнинг Эдўм еридаги сардорларидир. Булар Аданинг ўғилларидир.
17
Мана, булар Эсовнинг ўғли Реҳуэлнинг ўғиллари: сардор Нахат, сардор Зераҳ, сардор Шаммаҳ, сардор Миззаҳ. Булар Реҳуэлнинг Эдўм еридаги сардорларидир. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг ўғилларидир.
18
Мана, булар Эсовнинг хотини Оҳолибаманинг ўғиллари: сардор Йеуш, сардор Йалам, сардор Кўраҳ. Булар Эсовнинг хотини Анаҳнинг қизи Оҳолибаманинг сардорларидир.
19
Булар Эсовнинг, яъни Эдўмнинг ўғиллари ҳамда булар сардорлардир.
20
Ўша ерда яшаган хорийлик Сеирнинг ўғиллари эса булардир: Лотан, Шобал, Зибеон ва Анаҳ,
21
Дишон, Эзер ва Дишан. Булар Эдўм еридаги Сеир ўғиллари хорийликларнинг сардорларидир.
22
Лотаннинг ўғиллари: Қори ва Хомам эди. Лотаннинг синглиси Тимна эди.
23
Шобалнинг ўғиллари булар эди: Элвон, Монахат, Эйбал, Шефо ва Ўнам.
24
Мана, булар Зибеоннинг ўғиллари: Айаҳ ва Анаҳ. Анаҳ эса ўз отаси Зибеоннинг эшакларини чўлда боқаётганида, илиқ сувни топган эди.
25
Мана, булар Анаҳнинг фарзандлари: Дишон ҳамда Оҳолибама – Анаҳнинг қизи.
26
Мана, булар Дишоннинг фарзандлари: Ҳемдан ва Эшбан, Итран ва Херан.
27
Мана, булар Эзернинг фарзандлари: Билхан, Зааван, Йакан.
28
Мана, булар Дишаннинг фарзандлари: Уз ва Аран.
29
Мана, булар хорийликларнинг сардорлари: сардор Лотан, сардор Шобал, сардор Зибеон, сардор Анаҳ,
30
сардор Дишон, сардор Эзер, сардор Дишан. Булар Сеир еридаги хорийликларнинг сардорларидир.
31
Мана, булар Исроил фарзандларида подшоҳлар бўлмасдан олдин, Эдўм ерида ҳукмронлик қилган подшоҳлар:
32
Беорнинг ўғли Бела Эдўмда ҳукмронлик қилди. Унинг шаҳрининг номи Динҳабаҳдир.
33
Бела ўлди ва ундан кейин бозраҳлик Зераҳнинг ўғли Йўбоб ҳукмронлик қилди.
34
Йўбоб ўлгач, ундан кейин Теман еридан бўлган Хушом ҳукмронлик қилди.
35
Хушом ўлгач, ундан кейин Бедаднинг ўғли Ҳадад ҳукмронлик қилди. У Мўаб даласида мидианликларни қириб ташлади. Унинг шаҳрининг номи Авитдир.
36
Ҳадад ўлгач, ундан кейин Самлаҳ ҳукмронлик қилди. У Масрекаҳ шаҳридан эди.
37
Самлаҳ ўлгач, ундан кейин Шоул ҳукмронлик қилди. У дарё бўйидаги Реҳобўт шаҳридан эди.
38
Шоул ўлгач, ундан кейин Ахборнинг ўғли Баал-Ханан ҳукмронлик қилди.
39
Ахборнинг ўғли Баал-Ханан ўлгач, ундан кейин Хадар ҳукмронлик қилди. Унинг шаҳрининг номи Паудир. Унинг хотинининг исми эса Мехетабел бўлиб, у Мезахаб ўғли Матреднинг қизи эди.
40
Мана, булар қабилаларига кўра, жойларига кўра ҳамда исмларига кўра Эсовнинг сардорларининг исмлари: сардор Тимна, сардор Алваҳ, сардор Йетет,
41
сардор Оҳолибама, сардор Элаҳ, сардор Пинон,
42
сардор Кеназ, сардор Теман, сардор Мибзар,
43
сардор Магдиэл, сардор Ирам. Булар қўлга киритган ерларида яшаш жойларига кўра Эдўмнинг сардорларидир. Эсов эса эдўмликларнинг отасидир.