12
1
Мусо хотинликка олган ҳабашистонлик хотини учун Аҳарўн ва Мирйам унга қарши гапирдилар, чунки у ўзига хотинликка ҳабашистонлик аёлни олган эди.
2
Улар: “Раббий фақат Мусога гапирдими? У бизга ҳам гапирган эмасми?”- дедилар. Раббий буни эшитди.
3
Мусо эса ер юзидаги барча одамлар орасида энг камтарини эди.
4
Раббий қўққисдан Мусо, Аҳарўн ва Мирйамга: “Сиз учалангиз Йиғин Чодирига чиқинглар!”- деди. Уларнинг учаласи чиқдилар.
5
Шунда Раббий булут устунида тушиб келди ва Чодирнинг кириш жойида туриб, Аҳарўн ва Мирйамни чақирди. Уларнинг иккаласи чиқишди.
6
Раббий деди: “Менинг сўзларимга қулоқ солинглар! Агар сизларнинг орангизда пайғамбар бўлса, Мен унга ваҳийда намоён бўламан. Мен у билан тушида гаплашаман.
7
Лекин Менинг қулим Мусо билан бундай эмас. У Менинг уйимда ҳамма нарсага содиқдир.
8
Мен у билан оғизма-оғиз гаплашаман, жумбоқлар билан эмас, аниқ гаплашаман. У Раббийнинг қиёфасини кўради. Сизлар қандай қилиб, Менинг хизматчим Мусога қарши гапиришга қўрқмадингизлар?”
9
Раббийнинг ғазаби уларга алангаланди ва У узоқлашди.
10
Булут Чодирдан кўтарилганида, мана, Мирйамни қор каби мохов қоплади. Аҳарўн Мирйамга қараганида, мана, у мохов эди.
11
Шунда Аҳарўн Мусога деди: “Эй, хўжайиним менинг, биз аҳмоқларча иш қилдик. Ёлвораман, гуноҳ қилганимизни бизга гуноҳга йўймагин. 12Унинг онасининг бачадонидан чиққанида, ярим танаси емирилиб кетган ўлик туғилган гўдак каби бўлиб қолишига йўл қўймагин”.
13
Мусо Раббийга фарёд қилиб: “Ё, Худо, ўтиниб сўрайман, уни шифолагин!”- деди.
14
Раббий эса Мусога: “Агар унинг отаси унинг юзига тупурганида, у етти кун уялиши керак эмасмиди? Шундай қилиб, уни қароргоҳнинг ташқарисида етти кунга қамаб қўйинглар, кейин яна қайтиб келсин”,- деди.
15
Мирйам қароргоҳдан ташқарида етти кун қамалиб турди. Мирйам қайтиб келмагунича, халқ йўлга отланмади.