10
1
Раббий Мусога сўзлаб деди:
2
“Ўзингга иккита кумуш карнай ясагин, уларни зарб уриб ишланган қилиб ясагин, токи улар сенга жамоани чақириш ва қароргоҳларни йиғиштириш учун хизмат қилсин.
3
Уларни чалганларида, бутун жамоа Йиғин Чодирининг кириш жойига, сенинг олдингга йиғилади.
4
Битта карнай чалинганида, сенинг олдингга Исроилнинг ҳокиму мингбошилари тўпланадилар.
5
Хавф овози чалганларингда, шарқ томонда ўрнатилган қароргоҳлар кўтарилсинлар.
6
Иккинчи марта хавф овози чалганларингда, жануб томонда ўрнатилган чодирлар кўтарилсинлар. Улар йўлга чиқишлари керак бўлганида, хавф овози чалсинлар.
7
Жамоани йиғиш керак бўлганида эса, чалинглар, бироқ хавф овозини чалманглар.
8
Аҳарўннинг ўғиллари, руҳонийлар карнайни чалишлари керак. Бу сизларнинг авлодларингиз оша сизларга абадий низом бўлсин.
9
Сизларга ҳужум қиладиган душманларингизга қарши ўз ерингизда урушга бораётганингизда, карнайларда хавф овозини чалинглар, шунда Раббий Худойингиз қаршисида ёдга олинасизлар ва душманларингиздан қутқариласизлар.
10
Хурсандчилик кунларингизда ҳам, байрамларингизда ҳам, янги ойларингиз вақтида ҳам, тамоман ёндириш қурбонликлари ва тинчлик қурбонликларини келтирганингизда, карнайларни чалинглар ва бу ― Раббий Худойингиз қаршисида сиз ҳақингизда хотира бўлади. Мен сизларнинг Раббий Худойингизман”.
11
Иккинчи йилнинг иккинчи ойининг йигирманчи кунида булут Гувоҳлик Чодиридан кўтарилди.
12
Исроил ўғиллари эса Синай саҳросидан ўз қароргоҳлари билан жўнадилар. Булут Порон саҳросида тўхтади.
13
Улар биринчи марта Мусо орқали берилган Раббийнинг амри бўйича сафарга чиқдилар.
14
Биринчи бўлиб, Яҳудо ўғиллари ўз қўшинлари бўйича қароргоҳининг байроғини кўтаришди. Уларнинг қўшини устидан бошлиқ Амминадабнинг ўғли Наҳшон эди.
15
Иссохор ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Зуар ўғли Натанаэл эди.
16
Забулун ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Ҳелон ўғли Элиаб эди.
17
Шунда Чодир ечиб олинди ва Чодирни кўтариб юрадиган Гершон ва Мерари ўғиллари йўлга тушдилар.
18
Сўнг Рубен ўз қўшинлари бўйича қароргоҳининг байроғини кўтаришди. Унинг қўшини устидан бошлиқ Шедеур ўғли Элизур эди.
19
Шимўн ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Зуришаддай ўғли Шелумиэл эди.
20
Гад ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Деуэл ўғли Элиасаф эди.
21
Сўнг Муқаддасгоҳни кўтариб юрадиган Қэҳатнинг ўғиллари йўлга тушдилар, Чодир эса улар келганларича кўтариб қўйилган эди.
22
Шундан кейин Эфрайим ўғиллари ўз қўшинлари бўйича қароргоҳининг байроғини кўтаришди. Уларнинг қўшини устидан бошлиқ Аммиҳуд ўғли Элишама эди.
23
Манашеҳ ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэл эди.
24
Бенямин ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Гидеонийнинг ўғли Абидан эди.
25
Барча қароргоҳлардан энг охиргиси бўлиб, Дан ўғиллари ўз қўшинлари бўйича қароргоҳининг байроғини кўтаришди. Уларнинг қўшини устидан бошлиқ Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзер эди.
26
Ашер ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Охраннинг ўғли Пагиэл эди.
27
Нафтали ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Энан ўғли Аҳира эди.
28
Бу ― Исроил ўғилларининг қўшинлари бўйича юришларининг тартиби эди. Шундай қилиб, улар йўлга тушдилар.
29
Шунда Мусо ўз қайнатаси мидианлик Реулнинг ўғли Ҳобабга деди: “Биз эса Раббий: Сизларга бераман, деб айтган ерга бормоқдамиз. Биз билан бирга юр, биз сенга эзгулик кўрсатамиз, чунки Раббий Исроил ҳақида яхшилик айтган”.
30
Аммо у Мусога: “Бормайман, мен ўз еримга, ўз юртимга бораман”,- деди.
31
Мусо эса унга деди: “Бизни тарк этма, чунки сен бизнинг саҳрода қароргоҳларимиз билан қандай жойлашганимизни биласан. Сен бизга қарши кўз бўласан.
32
Агар биз билан бирга борсанг, Раббий бизга қилган эзгуликни биз сенга қиламиз”.
33
Улар Раббий тоғидан уч кунлик йўлга отландилар. Раббийнинг Аҳд Киботи эса уларга тўхташ жойини топиш учун уларнинг олдидан уч кунлик йўлга борди.
34
Улар қароргоҳдан йўлга тушганларида, Раббийнинг булути кундузи уларга соя солар эди.
35
Кибот йўлга отланганида, Мусо шундай дер эди: “Ё, Раббий, кўтарилгин ва душманларинг сочилиб кетади. Сендан нафратланадиганлар Сенинг юзинг олдидан қочиб кетади”.
36
Кибот тўхтаганида эса, у шундай дер эди: “Ё, Раббий, Исроилнинг минглари ва ўн мингларига қайтгин”.