1
1
Миср еридан чиққанларининг иккинчи йилида, иккинчи ойнинг биринчи кунида Синай саҳросида, Йиғин Чодирида Раббий Мусога сўзлаб деди:
2
”Исроил ўғилларининг бутун жамоасини авлодлари бўйича, оилалари бўйича, исмларининг сони бўйича, ҳар бир эркак кишини бошма-бош ҳисобланглар.
3
Сен ва Аҳарўн йигирма ёш ҳамда ундан катталарни, Исроил орасида урушга лаёқатлиларнинг барчасини қўшинлари бўйича ҳисобланглар.
4
Ҳар бир қабиладан бир нафар, ўз авлодида бош бўлган одам сизлар билан бирга бўлиши керак.
5
Мана булар ― сизлар билан бирга бўладиган кишиларнинг исмлари: Рубендан ― Шедеурнинг ўғли Элизур;
6
Шимўндан ― Зуришаддайнинг ўғли Шелумиэл;
7
Яҳудодан ― Амминадабнинг ўғли Наҳшон;
8
Иссохордан ― Зуарнинг ўғли Натанаэл;
9
Забулундан ― Ҳелоннинг ўғли Элиаб;
10
Юсуфнинг ўғилларидан: Эфрайимдан ― Аммиҳуднинг ўғли Элишама, Манашеҳдан ― Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэл;
11
Беняминдан ― Гидеонийнинг ўғли Абидан;
12
Дандан ― Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзер;
13
Ашердан ― Охраннинг ўғли Пагиэл;
14
Гаддан ― Деуэлнинг ўғли Элиасаф;
15
Нафталидан ― Энаннинг ўғли Аҳира.
16
Булар ― жамоадан танланган кишилар, ўз оталарининг қабилаларининг бошлиқлари, минглаб исроилликларнинг бошлиқларидир”.
17
Сўнг Мусо ва Аҳарўн номма-ном аталган ушбу кишиларни олиб,
18
иккинчи ойнинг биринчи кунида бутун жамоани йиғдилар. Шунда улар ўз авлодлари бўйича, оилалари бўйича, исмларининг сони бўйича йигирма ёш ва ундан катта бўлганлар бошма-бош ўз насабномаларини эълон қилдилар;
19
буни Раббий Мусога амр этганидек қилдилар. У Синай саҳросида уларни санади.
20
Исроилнинг тўнғичи Рубеннинг ўғилларидан ― уларнинг авлоди, уруғи, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан бошма-бош ―
21
Рубен қабиласидан қирқ олти минг беш юз киши ҳисобга олинди.
22
Шимўн ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан бошма-бош ―
23
Шимўн қабиласидан эллик тўққиз минг уч юз киши ҳисобга олинди.
24
Гад ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
25
Гад қабиласидан қирқ беш минг олти юз эллик киши ҳисобга олинди.
26
Яҳудо ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
27
Яҳудо қабиласидан етмиш тўрт минг олти юз киши ҳисобга олинди.
28
Иссохор ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
29
Иссохор қабиласидан эллик тўрт минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.
30
Забулун ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
31
Забулун қабиласидан эллик етти минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.
32
Юсуф ўғилларидан бўлмиш Эфрайим ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
33
Эфрайим қабиласидан қирқ минг беш юз киши ҳисобга олинди.
34
Манашеҳ ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
35
Манашеҳ қабиласидан ўттиз икки минг икки юз киши ҳисобга олинди.
36
Бенямин ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
37
Бенямин қабиласидан ўттиз беш минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.
38
Дан ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
39
Дан қабиласидан олтмиш икки минг етти юз киши ҳисобга олинди.
40
Ашер ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
41
Ашер қабиласидан қирқ бир минг беш юз киши ҳисобга олинди.
42
Нафтали ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ―
43
Нафтали қабиласидан эллик уч минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.
44
Булар ― Мусо, Аҳарўн ва ҳар бир авлоддан бир кишидан, Исроилнинг бошлиқлари бўлмиш ўн иккита киши ҳисоблаган ҳисобга кирган одамлардир.
45
Исроил ўғилларидан ҳисобга олинган, уларнинг оилаларига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча одамларнинг,
46
яъни барча ҳисобга олинганларнинг сони олти юз уч минг беш юз эллик киши эди.
47
Леви ўғиллари эса оталарининг қабиласи бўйича уларнинг орасида ҳисобга олинмади.
48
Раббий яна Мусога сўзлаб деди:
49
”Фақат Левининг қабиласини ҳисобга киритмагин ва уларни Исроил ўғиллари билан бирга санамагин.
50
Аммо Леви ўғилларига Гувоҳлик Чодирини, унга тегишли бўлган барча нарсалар ва ундаги барча нарсаларни топширгин. Улар Гувоҳлик Чодири ва унинг барча нарсаларини кўтариб юрсинлар, унда хизмат қилсинлар ҳамда ўз қароргоҳларини Гувоҳлик Чодири атрофида ўрнатсинлар.
51
Чодирни кўчириш керак бўлганида, уни левитлар кўтарсинлар. Чодирни ўрнатиш керак бўлганида, уни левитлар ўрнатсинлар. Агар бегона бирор киши унга яқинлашса, ўлимга маҳкум этилиши керак.
52
Исроил ўғилларининг ҳар бири ўз қароргоҳида туриши керак ва ҳар бири ўз қўшини бўйича ўз байроғи остида турсин.
53
Левитлар эса ўз чодирларини Гувоҳлик Чодирининг атрофида ўрнатишлари керак, токи Исроил ўғилларининг жамоасига ғазаб келмасин. Шундай қилиб, улар Гувоҳлик Чодирига соқчиликда турадилар”.
54
Исроил ўғиллари шундай қилдилар. Ҳаммасини Раббий Мусога амр этганидай, худди шундай қилдилар.