2
1
Раббий Мусо ва Аҳарўнга сўзлаб деди:
2
”Исроил ўғилларининг ҳар бири ўз чодирини ўз байроғи ёнида, ўз оиласи рамзининг ёнида ўрнатиши керак. Улар ўз қароргоҳини Йиғин Чодири рўпарасида айланасига ўрнатишлари керак.
3
Мана, олд томондан шарққа қаратиб турадиган қароргоҳ Яҳудоникидир. У ўз қўшинлари бўйича у ерда ўз қароргоҳининг байроғини ўрнатади. Яҳудо ўғилларининг бошлиғи Амминадабнинг ўғли Наҳшондир,
4
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса етмиш тўрт минг олти юз кишидир.
5
Ундан кейин Иссохор қабиласи қароргоҳини ўрнатади. Иссохор ўғилларининг бошлиғи Зуар ўғли Натанаэлдир,
6
унинг ҳисобига киритилган унинг қўшини эса эллик тўрт минг тўрт юз кишидир.
7
Ундан кейин Забулун қабиласи ва Забулун ўғилларининг бошлиғи Ҳелон ўғли Элиабдир.
8
Унинг ҳисобига киритилган унинг қўшини эса эллик етти минг тўрт юз кишидир.
9
Яҳудо қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси ― уларнинг қўшинлари бўйича бир юз саксон олти минг тўрт юз кишидир. Улар биринчи бўлиб жўнашлари керак.
10
Рубен қароргоҳининг байроғи унинг қўшинлари бўйича жануб томонда ўрнатилсин. Рубен ўғилларининг бошлиғи Шедеур ўғли Элизурдир,
11
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ олти минг беш юз кишидир.
12
Ундан кейин Шимўн қабиласи қароргоҳини ўрнатади. Шимўн ўғилларининг бошлиғи Зуришаддайнинг ўғли Шелумиэлдир,
13
унинг ҳисобига киритилган қўшини эллик тўққиз минг уч юз кишидир.
14
Кейин Гад қабиласи бўлсин. Гад ўғилларининг бошлиғи Реулнинг ўғли Элиасафдир,
15
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ беш минг олти юз эллик кишидир.
16
Рубен қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси ― уларнинг қўшинлари бўйича бир юз эллик бир минг тўрт юз эллик кишидир. Улар иккинчи бўлиб жўнашлари керак.
17
Шунда Йиғин Чодири бораётганида, Леви қабиласининг қароргоҳи қароргоҳларнинг ўртасида бўлади. Улар қандай турган бўлсалар, худди шундай ҳар бири ўз байроқлари билан ўз ўрнида юришлари керак.
18
Эфрайим қароргоҳининг байроғи унинг қўшинлари бўйича ғарб томонда ўрнатилсин. Эфрайим ўғилларининг бошлиғи Аммиҳуд ўғли Элишамадир,
19
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ минг беш юз кишидир.
20
Унинг ёнида Манашеҳ қабиласи бўлсин. Манашеҳ ўғилларининг бошлиғи Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэлдир,
21
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса ўттиз икки минг икки юз кишидир.
22
Кейин Бенямин қабиласи бўлсин. Бенямин ўғилларининг бошлиғи Гидеонийнинг ўғли Абидандир,
23
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса ўттиз беш минг тўрт юз кишидир.
24
Эфрайим қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси ― уларнинг қўшинлари бўйича бир юз саккиз минг бир юз кишидир. Улар учинчи бўлиб жўнашлари керак.
25
Дан қароргоҳининг байроғи унинг қўшинлари бўйича ғарб томонда ўрнатилсин. Дан ўғилларининг бошлиғи Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзердир,
26
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса олтмиш икки минг етти юз кишидир.
27
Унинг ёнида Ашер қабиласи қароргоҳни ўрнатади. Ашер ўғилларининг бошлиғи Охран ўғли Пагиэлдир,
28
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ бир минг беш юз кишидир.
29
Ундан кейин Нафтали қабиласи бўлсин. Нафтали ўғилларининг бошлиғи Энаннинг ўғли Аҳирадир,
30
унинг ҳисобига киритилган қўшини эса эллик уч минг тўрт юз кишидир.
31
Дан қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси бир юз эллик етти минг олти юз кишидир. Улар ўз байроқлари остида охирги бўлиб жўнашлари керак.
32
Булар ўз оилалари бўйича ҳисобга олинган Исроил ўғилларидир. Қароргоҳларда ҳисобга олинганларнинг барчаси қўшинлари бўйича олти юз уч минг беш юз эллик кишидир.
33
Раббий Мусога амр этганидек, Леви қабиласи Исроил ўғиллари билан бирга ҳисобга киритилмади.
34
Исроил ўғиллари Раббий Мусога амр этган ҳамма нарсани бажардилар: шу тарзда, улар ўз байроқлари ёнида қароргоҳларини ўрнатдилар ва ҳар бирлари ўз қабилалару оилалари бўйича йўлга тушдилар.