1 1 Иброҳимнинг ўғли, Довуднинг ўғли Исо Масиҳнинг шажараси: 2 Иброҳимдан Исҳоқ туғилди, Исҳоқдан Ёқуб туғилди, Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилди. 3 Яҳудо ва Тамардан Перез ва Зераҳ туғилди, Перездан Хазрон туғилди, Хазрондан Арам туғилди. 4 Арамдан Амминадаб туғилди, Амминадабдан Наҳшўн туғилди, Наҳшўндан Салмўн туғилди. 5 Салмўн ва Рахабдан Бўаз туғилди, Бўаз ва Рутдан Обед туғилди, Обеддан Иишай туғилди. 6 Иишайдан подшоҳ Довуд туғилди, подшоҳ Довуд ва Урийаҳнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди. 7 Сулаймондан Рехобоам туғилди, Рехобоамдан Абийаҳ туғилди, Абийаҳдан Осо туғилди. 8 Осодан Йеҳошафат туғилди, Йеҳошафатдан Йеҳорам туғилди, Йеҳорамдан Ўззийаҳ туғилди. 9 Ўззийаҳдан Йотам туғилди, Йотамдан Ахаз туғилди, Ахаздан Ҳизкийаҳ туғилди. 10 Ҳизкийаҳдан Манашеҳ туғилди, Манашеҳдан Амон туғилди, Амондан Йошийаҳ туғилди. 11 Йошийаҳдан Йеҳойаким туғилди, Йеҳойакимдан Бобилга кўчирилиш пайтида Йеконийаҳни ва унинг ака-укалари туғилди, 12 Бобилга кўчирилишдан кейин, Йеконийаҳдан Шелтиэл туғилди, Шелтиэлдан Зеруббобил туғилди. 13 Зеруббобилдан Абиҳу туғилди, Абиҳудан Элиаким туғилди, Элиакимдан Азор туғилди. 14 Азордан Садоқ туғилди, Садоқдан Ахим туғилди, Ахимдан Элиуд туғилди. 15 Элиуддан Элеазар туғилди, Элеазардан Маттан туғилди, Маттандан Ёқуб туғилди. 16 Ёқубдан эса Масиҳ, деб аталган Исони туққан Мирйамнинг эри Юсуф туғилди. 17 Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача бор авлод ўн тўрт авлод эди. Довуддан эса Бобилга кўчирилишгача ўн тўрт авлод эди. Бобилга кўчирилишдан Масиҳгача ўн тўрт авлод эди. 18 Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Унинг онаси Мирйам Юсуфга унаштирилганида, уларнинг қўшилишларидан олдин Мирйам Муқаддас Руҳдан ҳомиладор экани маълум бўлди. 19 Унинг эри Юсуф эса ҳақ одам бўлиб, Мирйамни шарманда қилишни истамай, уни яширинча қўйиб юбормоқчи бўлди. 20 Лекин у буни ўйлаб турганида, мана, Раббийнинг фариштаси унга унинг тушида намоён бўлиб деди: “Эй, Довуднинг ўғли Юсуф, Мирйамни ўзингга хотин қилиб олишдан қўрқмагин, чунки унинг ичидаги ҳомиласи Муқаддас Руҳдандир. 21 У Ўғил туғади ва Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳларидан қутқаради”. 22 Буларнинг ҳаммаси Раббийнинг пайғамбарлар орқали айтган қуйидаги сўзлари амалга ошиши учун содир бўлди: 23 “Мана, бокира қиз ҳомиладор бўлиб, Ўғил туғади ва Унга Иммануэл, деб исм қўядилар”. Иммануэл эса – “Худо биз билан” демакдир. 24 Юсуф уйқудан уйғониб, Раббийнинг фариштаси айтганидек қилди ва Мирйамни хотинликка қабул қилди. 25 Мирйам тўнғич ўғлини туққанича, у унга яқинлашмади ва боланинг исмини Исо, деб қўйди.