13
1
Мана, мен олдингизга учинчи маротаба бормоқдаман. Ҳар қандай сўз икки ёки уч гувоҳнинг оғзидан қатъий бўлади.
2
Сизларнинг олдингизда иккинчи маротаба бўлганимда, огоҳлантирганимдек, энди эса орангизда бўлмасдан, мен аввал гуноҳ қилган одамларни ва бошқаларнинг ҳаммасини огоҳлантираман: яна ёнингизга борганимда, аямайман.
3
Масиҳ мен орқали сўзлаётганининг исботини излаяпсизларми? Мана, Масиҳ сизлар учун заиф эмас, лекин сизларда кучлидир.
4
У заифликда хочга михланган бўлса ҳам, Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Биз ҳам Масиҳда заиф эканмиз, бироқ сизлардаги Худонинг қудрати туфайли Масиҳ билан тирикмиз.
5
Ўз-ўзингизни текширинглар: сизлар имондасизларми? Ўзингизни синаб кўринглар. Сизлар ўзингизни билмаяпсизларми, Исо Масиҳ сизларнинг ичингизда-ку? Фақатгина сизлар ярамас бўлмасангизлар.
6
Биз эса ярамас эмаслигимизни билиб оласизлар, деб умид қиламан.
7
Биз яроқли бўлиб кўринишимиз учун эмас, балки ярамас кўринсак ҳам, сизлар яхши ишлар қилишингиз учун ҳеч қандай ёвузлик қилманглар, деб Худога ибодат қилмоқдамиз.
8
Чунки биз ҳақиқатга қарши эмас, балки ҳақиқат учун кучлимиз.
9
Биз заиф, сизлар эса кучли бўлганингиздан қувонмоқдамиз. Биз айнан шу – сизлар баркамол бўлишингиз учун ибодат қилмоқдамиз.
10
Шунинг учун мен буларни орангизда йўқлигимда ёзяпман, токи келганимда Раббий менга барбод қилиш учун эмас, барпо қилиш учун берган ҳокимият билан сизларга қарши жиддий чоралар қўлламайин.
11
Ниҳоят, биродарларим, қувонинглар, камолотга интилинглар, бир-бирингизни юпатинглар, ўзаро ҳамфикр ва тинч-тотув бўлинглар, шунда севги ва тинчлик Худоси сизлар билан бирга бўлади.
12
Бир бирингиз билан муқаддас ўпич билан саломлашинглар. Барча муқаддаслар сизларга салом йўллаяптилар.
13
Раббий Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг мулоқоти сизларнинг ҳаммангиз биландир. Омин.