23
1
Довуд қариб қолганидан ва ҳаётдан қониққанидан сўнг Исроил устидан ўз ўғли Сулаймонни подшоҳ қилди.
2
У Исроилнинг барча оқсоқолларини, руҳонийлару левитларни йиғди.
3
Ўттиз ва ундан катта ёшдаги левитлар ҳисоблаб чиқилди: бошма-бош саналганда, уларнинг сони ўттиз саккиз минг киши эди.
4
Улардан йигирма тўрт минг нафари Раббийнинг уйидаги ишлар учун тайинланган эдилар. Олти минг нафарини котиб ва қози этиб,
5
тўрт минг нафарини қоровул этиб, тўрт минг нафарини эса Довуд улуғлаш учун ясаган мусиқий асбобларда Раббийни улуғловчи этиб тайинланган эдилар.
6
Довуд уларни Леви ўғиллари: Гершон, Қэҳат ва Мерари орасида бўлимларга бўлди.
7
Гершон авлодидан Лаҳдан ва Шимей эди.
8
Лаҳданнинг уч нафар ўғли – тўнғичи Йехиэл, Зефам ва Йўэл эди.
9
Шимейнинг уч нафар ўғли – Шеломит, Ҳазиэл ва Ҳарон эди. Улар Лаҳдан авлодининг бошлиқлари эдилар.
10
Шимейнинг яна ўғиллари бор эди: Йаҳат, Зизаҳ, Йеуш ва Берийаҳ. Бу тўрталаси Шимейнинг ўғиллари эдилар.
11
Йаҳат тўнғич, иккинчиси Зизаҳ эди. Йеуш ва Берийаҳнинг ўғиллари кўп эмас эди, шунинг учун улар отасининг хонадони билан бир рўйхатда эдилар.
12
Қэҳатнинг тўрт нафар ўғли – Амрам, Изхар, Хеброн ва Узиэл эди.
13
Амрамнинг ўғиллари Аҳарўн ва Мусо эди. Аҳарўн, у ва унинг ўғиллари Раббийнинг юзи қаршисида тутатқи тутатиш учун, Унга хизмат қилиб, Унинг номи билан ҳамиша дуо қилиш учун Муқаддаслар Муқаддасига бағишланишга то абад танланган эдилар.
14
Худонинг кишиси бўлмиш Мусо ва унинг ўғиллари эса Леви қабиласига қўшиб ҳисобланган эдилар.
15
Мусонинг ўғиллари Гершон ва Элиэзер эди.
16
Гершоннинг ўғилларидан тўнғичи Шебуэл эди.
17
Элиэзернинг ўғилларидан Реҳабийаҳ тўнғич эди. Элиэзернинг бошқа ўғиллари йўқ эди, лекин Реҳабийаҳнинг ўғиллари жуда кўп эди.
18
Изхарнинг тўнғич ўғли Шеломит эди.
19
Хеброннинг ўғиллари – тўнғичи Йерийаҳ, иккинчиси Амарийаҳ, учинчиси Йаҳазиэл ва тўртинчиси Йекамам эди.
20
Узиэлнинг ўғиллари тўнғичи Микаҳ ва иккинчиси Ишийаҳ эди.
21
Мерарининг ўғиллари Махли ва Муши эди. Махлининг ўғиллари Элеазар ва Киш эди.
22
Элеазар ўлди, унинг ўғиллари йўқ фақат қизлари бор эди. Уларнинг биродарлари Кишнинг ўғиллари уларни ўзларига хотинликка олдилар.
23
Мушининг ўғиллари уч нафар – Махли, Эдер ва Йеремот эди.
24
Булар авлодларига кўра Левининг ўғиллари эдилар. Улар авлодларининг бошлиқлари бўлиб, йигирма ёш ва ундан катта бўлган, Раббийнинг уйида хизматларни олиб бораётганлар бошма-бош ҳисоблаб чиқилган эдилар.
25
Чунки Довуд деди: “Исроилнинг Раббий Худоси Ўз халқига тинчлик берди ва уни Йерусалимда абадий ўрнатди.
26
Левитлар Чодирни ва ундаги хизмат учун ишлатиладиган ҳар қандай нарсани бошқа кўтариб юришлари керак эмас”.
27
Шунга кўра, Довуднинг охирги буйруғи бўйича йигирма ёш ва ундан катта бўлган левитлар ҳисоблаб чиқилган эди.
28
Улар Раббий уйида хизмат қилиш, ҳовлиларда ва хоналарда, бутун муқаддасгоҳда тозаликни сақлаш ҳамда Худонинг уйида ҳар қандай хизматни амалга ошириш учун,
29
шунингдек, тақдим нонлари ва бағишлов нонларини тайёрлаш учун ишлатиладиган буғдой унини, хамиртурушсиз кулчаларни, пиширилган, қовурилган нарсалар ҳамда ҳар қандай ўлчов идишлари ва тарозини назорат қилиш учун,
30
ҳар тонг, шунингдек, кечқурун ҳам Раббийга миннадорчилик билдириш ва Уни улуғлашга туриш учун,
31
шаббат кунларида, янги ойлар ва байрамларда ҳисоб бўйича Раббийга келтириладиган барча тамоман ёндириш қурбонликларини уларга буюрилган низомга кўра Раббийнинг юзи қаршисида доимо келтириш учун,
32
ваҳий Чодирини, муқаддасгоҳни ҳамда Раббий уйининг хизматидаги ўз биродарлари Аҳарўн ўғилларини қўриқлашга Аҳарўн ўғилларининг ёнида бўлишлари учун ҳисоблаб чиқилган эдилар.