20
1
Бир йилдан сўнг, подшоҳлар жангга чиқадиган вақтда, Йўаб қўшинни чиқариб, аммўнликларнинг ерини вайрон қила бошлади ва келиб, Раббаҳни қамал қилди. Довуд эса Йерусалимда қолган эди. Йўаб Раббаҳни қўлга киритиб, уни вайрон қилди.
2
Довуд уларнинг подшоҳининг тожини унинг бошидан олди, унда бир талант оғирлигидаги олтин бор бўлиб, устида қимматбаҳо тошлар ҳам бор эди. У Довуднинг бошига қўйилди. У яна шаҳардан жуда кўп ўлжани олиб чиқди.
3
У унда бўлган халқни олиб чиқиб, уларни арра, темир босқон ва болталар билан чопиб ташлади. Довуд аммўнликларнинг барча шаҳарларини шундай қилди. Сўнг Довуд ва бутун халқ Йерусалимга қайтди.
4
Шундан сўнг, Гезерда пелиштликлар билан уруш бошланди. Шунда хушатлик Сиббекай рафаликлар авлодидан бўлган Сафайни ўлдирди ва улар бўйсундилар.
5
Пелиштликлар билан яна уруш бўлди. Шунда Йаирнинг ўғли Элҳанан найзасининг дастаси тўқувчининг асбоби каби бўлган гатлик Голийатнинг биродари Лаҳмини ўлдирди.
6
Гатда яна жанг бўлди. У ерда олтитадан бармоғи бор, жами йигирма тўртта бармоғи бўлган баҳайбат одам бор эди. У ҳам рафаликлар авлодидан эди.
7
У Исроилни ҳақоратлар эди, аммо Довуднинг биродари Шимейнинг ўғли Йўнатан уни ўлдирди.
8
Улар Гатда рафаликлардан туғилган эдилар. Улар Довуд ва унинг хизматкорларининг қўлидан қуладилар.