1
Исроил Шиттимда ўрнашди. Халқ эса Мўабнинг қизлари билан зино қила бошлади.
2
Улар Исроил халқини ўз худоларига бағишланган қурбонлик зиёфатларига чақирар эдилар, халқ эса уларнинг қурбонликларидан тановул қилар ва уларнинг худоларига сажда қилар эди.
3
Исроил Баал-Пеҳорга ёпишиб қолди ва Раббийнинг ғазаби Исроилга қарши алангаланди.
4
Раббий Мусога деди: “Халқнинг барча бошлиқларини олиб, уларни Раббийнинг олдида қуёш қаршисида осгин. Шунда Раббий ғазабининг алангаси Исроилдан қайтади”.
5
Мусо Исроилнинг ҳакамларига деди: “Сизларнинг ҳар бирингиз Баал-Пеҳорга ёпишиб қолган одамларингизни ўлдиринглар”.
6
Мана, исроилликлар Йиғин Чодирининг кириш жойи олдида йиғлаётганларида, Исроил ўғилларидан бир киши келиб, Мусо ва Исроил ўғилларининг бутун жамоасининг кўз ўнгида мидианлик аёлни ўзиникига олиб келди.
7
Руҳоний Аҳарўннинг ўғли бўлмиш Элеазарнинг ўғли Пинеҳас буни кўриб, жамоанинг орасидан туриб, қўлига найзани олди.
8
У ўша исроилликнинг ортидан ётоқхонага кириб, уларнинг иккаласига ҳам: исроиллик ва аёлнинг қорнига суқиб олди. Шундай қилиб, Исроил ўғилларининг қирғини тўхтади.
9
Қирғиндан ўлганлар эса йигирма тўрт минг киши эди.
10
Раббий Мусога гапириб деди:
11
“Руҳоний Аҳарўннинг ўғли бўлмиш Элеазарнинг ўғли Пинеҳас Исроил ўғилларининг орасида Менга рашк қилиб, Менинг қаҳримни улардан қайтарди ва Мен Исроил ўғилларини Ўз рашкимда қириб ташламадим.
12
Шунинг учун айтгин: Мана, Мен унга Менинг тинчлик аҳдимни бераман.
13
Бу унга ва ундан кейин келадиган унинг авлодига абадий руҳонийлик аҳди бўлади, чунки у ўз Худосига нисбатан рашкини кўрсатди ва Исроил ўғилларини қоплади”.
14
Ўлдирилган мидианлик аёл билан бирга ўлган исроилликнинг исми Салунинг ўғли Зимри бўлиб, у Шимўн қабиласининг бошлиғи эди.
15
Ўлдирилган мидианлик аёлнинг исми эса Зурнинг қизи Козби эди. Зур Мидиан қабиласидан Оммофнинг бошлиғи эди.
16
Раббий Мусога сўзлаб деди:
17
“Мидианликларга душман бўлинглар ва уларни ўлдиринглар,
18
чунки улар Пеҳор учун бўлган қирғин кунида ўлдирилган Мидиан ҳокимининг қизи Козби ва Пеҳордаги Баал билан сизларни авраб, ўз айёрликларида сизларга душманлик қилдилар”.