1 1 Исо Масиҳнинг маҳбуси Повул ва биродаримиз Тимўтийдан бизнинг ҳамкоримиз ва севиклигимиз Филимонга, 2 севимли синглимиз Апфиага, бизнинг сафдошимиз Архипп ва сенинг уй Жамоатингга: 3 сизларга Отамиз Худодан ҳамда Раббий Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин! 4 Мен ҳар доим сени ўз ибодатларимда ёдга олиб, Худойимга миннатдорчилик билдираман, 5 чунки мен сенинг барча муқаддасларга ва Раббий Исога бўлган севгинг ва имонинг ҳақида эшитяпман. 6 Исо Масиҳда биз эга бўлган ҳар қандай эзгуликни таниб билишингда имонингнинг мулоқоти маҳсулдор бўлсин, деб ибодат қиламан. 7 Зеро биз сенинг севгингда буюк қувонч ва юпанчга эгамиз, чунки муқаддасларнинг юраги, эй, биродар, сен томондан тинчлантирилган. 8 Шу сабабли, мен сенга зарур нарсаларни буюришга Масиҳда буюк дадилликка эга бўлсам ҳам, 9 яхшиси севги ҳақи мен – қария Повул, эндиликда эса Исо Масиҳнинг маҳбуси, сендан илтимос қиламан. 10 Мен кишанбандлигимда туққан ўғлим Ўнисим ҳақида сендан илтимос қиламан. 11 У қачонлардир сен учун яроқсиз эди, энди эса сенга ҳам, менга ҳам яроқлидир. 12 Мен уни сенга қайтариб юборяпман, сен эса уни менинг юрагим каби қабул қилгин. 13 Мен уни ўзимнинг олдимда ушлаб қолишни хоҳлар эдим, токи менинг хушхабар учун бўлган кишанбандлигимда у сенинг ўрнингда менга хизмат қилсин. 14 Лекин сенинг розилигингсиз ҳеч нарса қилишни хоҳламадим, токи сенинг эзгулигинг мажбурий эмас, балки ихтиёрий равишда бўлсин. 15 Зеро сен уни умрбод қабул қилгин, деб балки у сендан айнан шу учун вақтинча ажралган эди. 16 Энди эса сен учун у қул сифатида эмас, лекин қулдан юқори – танада ҳам, Раббийда ҳам биродар сифатидадир. У айниқса менга, мендан ҳам кўра сенга севимли биродардир! 17 Шундай қилиб, агар сен мен билан мулоқотга эга бўлсанг, унда уни мен каби қабул қилгин. 18 Агарда у сени нимададир хафа қилган бўлса ёки сендан қарздор бўлса, буни менинг бўйнимга ҳисоблагин. 19 Мен, Повул ўз қўлим билан буни ёздим: мен тўлайман. Ҳолбуки, сен ўзинг билан менга қарздор эканлигингни сенга айтмаяпман. 20 Ҳа, биродарим, Раббийда сендан фойдаланишга менга рухсат бериб, менинг юрагимни Раббийда тинчлантиргин. 21 Мен сенга айтганимдан кўра ортиқроғи билан бажаришингни билиб, сенинг итоатингга амин бўлиб, сенга ёздим. 22 Шу билан бирга, мен учун жой тайёрлагин, чунки ибодатларингизга биноан мен сизларга инъом этилишимга умид қиламан. 23 Исо Масиҳ учун мен билан бирга кишанбанд бўлган Эпафрас сенга салом йўлламоқда. 24 Менинг ҳамкорларим Марк, Аристарх, Димас ва Луқо ҳам салом йўлламоқдалар. 25 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларнинг руҳингиз билан биргадир. Омин