1 1 Худонинг иродаси бўйича Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган Повул ва биродарингизТимўтийдан 2 Колоса шаҳридаги Исо Масиҳда бўлган муқаддас ва содиқ биродарларга: 3 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин! Биз доимо сизлар учун ибодат қилиб, Худога – Раббимиз Исо Масиҳнинг Отасига шукрона айтяпмиз, 4 чунки биз Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва барча муқаддасларга кўрсатган севгингиз ҳақида эшитдик. 5 Буларга эса сизлар осмонда сақлаб қўйилганига бўлган умид туфайли эгасизлар. Бу мерос ҳақида сизлар аввал ҳақиқат Сўзида, яъни Хушхабарда эшитган эдингизлар. 6 Ана шу Хушхабар сизларга етиб борганидай, бутун дунё бўйлаб ҳам ёйилмоқда ва Худонинг инояти ҳақидаги ҳақиқатни эшитган ҳамда уни таниб билган кунингиздан бошлаб ҳосил келтириб улғаймоқда. 7 Севикли ҳамкоримиз ва Масиҳнинг сизлар учун содиқ хизматкори бўлган Эпафрасдан сизлар ҳам шундай таълим олгансизлар. 8 У Руҳдаги севгингиз ҳақида бизга хабар қилди. 9 Шунинг учун биз бу ҳақида эшитган кунимиздан бери сизлар учун тўхтамасдан илтижо қиляпмиз ва сизлар ҳар қандай доноликда ҳамда руҳий фаҳм-идрокда Худонинг иродасининг билимига тўлган бўлишингиз учун ибодат қиляпмиз, 10 токи сизлар Раббингизга муносиб яшаб, ҳамма нарсада Уни рози қилинглар ва ҳар қандай эзгу ишда ҳосилдор бўлиб, Худони таниб билишда улғайинглар. 11 Унинг шуҳратининг қудрати бўйича бор қувват билан кучайинглар. Ҳамма нарсага сабр-тоқат ва қувонч билан чидаб, 12 Отамиз Худога миннатдорчилик билдиринглар. Чунки У муқаддасларнинг нурда бўлган меросида қатнашишимиз учун бизга имконият берди. 13 У бизни зулмат ҳукмронлигидан халос қилиб, севимли Ўғлининг Шоҳлигига олиб кирди. 14 Биз Масиҳда Унинг қони билан қайта сотиб олинишга ва гуноҳларимизнинг кечирилишига эгамиз. 15 Исо Масиҳ бутун мавжудотнинг тўнғичи бўлиб, кўринмас Худонинг тасвиридир. 16 Чунки самодаги ва ер юзидаги, кўринадиган ва кўринмайдиган ҳамма нарса У орқали яратилган. Тож-тахтлар, ҳукмронликлар, бошлиқлар, ҳокимиятларнинг ҳаммаси У орқали ва У учун яратилган. 17 Масиҳ ҳамма нарсадан аввал бўлган ва ҳамма нарса У билан турибди. 18 Масиҳ – Жамоат Танасининг бошидир. У – бошланишдир, ўликлардан тўнғичидир, токи ҳамма нарсада биринчиликка эга бўлсин. 19 Худо бор тўла-тўкисликнинг Масиҳда жо бўлишини 20 ва У орқали бутун борлиқни Ўзи билан яраштиришни, яъни хочдаги қон орқали осмондаги ҳамда ер юзидагилар билан сулҳ тузишни хуш кўрди. 21 Сизлар ҳам ёмон ишлар қилишда фикр юритишингиз бўйича бир вақтлар Худога бегона ва душман эдингизлар. 22 Энди эса сизларни Ўз ҳузурида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз ҳолда тақдим қилиш учун Худо Масиҳнинг инсоний танасида, Унинг ўлими орқали сизларни Ўзи билан яраштирди, 23 фақатгина сизлар имонда мустаҳкам ва тебранмас бўлиб турсангизлар ҳамда эшитган Хушхабар орқали келган умидингиздан чекинмасангизлар бас. Мен – Повул осмон остидаги барча тирик жонзодга эълон қилинган бу Хушхабарнинг хизматкори бўлдим. 24 Ҳозир эса мен сизлар учун чекаётган азобларимдан қувонмоқдаман ва Масиҳнинг Ўз Танаси, яъни Жамоати учун тортган қайғуларининг танамда бўлган камчиликларини тўлдирмоқдаман. 25 Шундай қилиб, менга сизлар учун топширилган Худонинг идорачилиги бўйича мен Худонинг Сўзини бажаришим учун Жамоатнинг хизматкори бўлдим. 26 Ана шу Сўз ўтган асрлар ва авлодлардан яширинган сир бўлиб, ҳозир эса Унинг муқаддасларига ошкора бўлди. 27 Худо барча халқлар учун бўлган ушбу сирдаги шуҳратнинг нақадар бойлигини Ўзининг муқаддасларига очиб беришга рози бўлди. Бу сир – шуҳратнинг умиди, Масиҳ сизнинг ичингиздалигидир. 28 Биз Уни воизлик қилмоқдамиз. Ҳар бир одамни Худога Исо Масиҳда баркамол тақдим қилиш учун биз ҳар бир одамга ақл киритиб, барча доноликларга ўргатмоқдамиз. 29 Шунинг учун менда қудрат билан амал қилаётган Унинг бақувват ҳаракати бўйича мен меҳнат қилмоқдаман ва курашмоқдаман.