1
1
Ахабнинг ўлимидан сўнг Мўаб Исроилга қарши исён қилди.
2
Ахазийаҳ эса Самариядаги болохонасининг панжарасидан йиқилди ва бетоб бўлиб қолди. Шунда у элчиларни юбориб, уларга: “Боринглар, Эқрон худоси Баалзебубдан сўранглар, мен бу касалликдан соғаяманми?”- деди.
3
Шунда Раббийнинг фариштаси тишбиҳлик Элийаҳга деди: “Тур, Самария подшоҳининг элчиларига пешвоз чиқиб, уларга дегин: Исроилда Худо йўқмики, сизлар Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун боряпсизлар?
4
Шунинг учун Раббий шундай дейди: Сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”. Сўнг Элийаҳ қайтиб кетди.
5
Элчилар Ахазийаҳнинг олдига қайтиб келганларида, у уларга: “Нима учун сизлар қайтиб келдингизлар?”- деди.
6
Улар унга: “Бизга бир киши пешвоз чиқиб, бизга деди: Боринглар, сизларни юборган подшоҳнинг олдига қайтинглар ва унга денглар: Раббий шундай дейди: Исроилда Худо йўқмики, сен Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун юбординг? Шунинг учун сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”.
7
У уларга: “Сизларга пешвоз чиқиб, ушбу сўзларни айтган кишининг кўриниши қанақа эди?”- деди.
8
Улар унга: “У сержун ва белига чарм камар боғлаган одам эди”,- деб жавоб бердилар. У эса: “Бу тишбиҳлик Элийаҳ”,- деди.
9
Шунда подшоҳ унинг олдига элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. Элийаҳ тоғнинг тепасида ўтирганида, у унинг олдига чиқди ва унга: “Эй, Худонинг одами, подшоҳ айтмоқда: Туш!”- деди.
10
Элийаҳ элликбошига жавоб бериб: “Агар мен Худонинг одами бўлсам, унда осмондан олов тушиб, сени ва сенинг элликта кишингни ютиб юборсин”,- деди. Шунда осмондан олов тушиб, уни ва унинг элликта кишисини ютиб юборди.
11
Шундан сўнг подшоҳ унинг олдига бошқа элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. У унга: “Эй, Худонинг одами, подшоҳ шундай деди: Тезда туш!”- деди.
12
Элийаҳ унга жавоб бериб: “Агар мен Худонинг одами бўлсам, унда осмондан олов тушиб, сени ва сенинг элликта кишингни ютиб юборсин”,- деди. Шунда осмондан олов тушиб, уни ва унинг элликта кишисини ютиб юборди.
13
Шундан сўнг, у учинчи марта унинг олдига бошқа элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. Бу учинчи элликбоши чиқиб келганида, Элийаҳнинг қаршисида тиз чўкди ва унга илтижо қилиб деди: “Эй, Худонинг одами, ўтинаман, сенинг нигоҳингда менинг жоним ва сенинг бу эллик нафар қулингнинг жони қадрли бўлсин.
14
Мана, осмондан олов тушиб, бундан олдинги икки нафар элликбошини уларнинг элликта кишиси билан бирга ютиб юборди, бироқ энди сенинг нигоҳингда менинг жоним қадрли бўлсин”.
15
Раббийнинг фариштаси Элийаҳга: “У билан бирга бор, ундан қўрқма”,- деди. У турди ва у билан бирга подшоҳнинг олдига борди.
16
Шунда Элийаҳ подшоҳга деди: “Раббий шундай дейди: Худди Исроилда Худо йўқдек, Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун элчиларни юбординг, шунинг учун сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”.
17
У Элийаҳ айтган Раббийнинг сўзи бўйича ўлди. Унинг ўғли бўлмагани учун, унинг ўрнига Йеҳорам подшоҳ бўлди. У Яҳудия подшоҳи Йеҳошафат ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг иккинчи йилида подшоҳ бўлди.
18
Ахазийаҳ қилган унинг бошқа ишлари Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган.