1 1 Мен ҳақиқатда севадиган, нафақат мен, балки ҳақиқатни билган ҳамма севадиган, Худо томонидан танланган хоним ва унинг фарзандларига мен – қариядан салом! 2 Бизда истиқомат қиладиган ва биз билан бирга то абад бўладиган ҳақиқат ҳақи: 3 Ота Худодан ва Отанинг Ўғли Раббий Исо Масиҳдан ҳақиқат ва севгидаги иноят, раҳм-шафқат ва тинчлик сизлар билан бирга бўлсин! 4 Биз Отадан олган амрга кўра ҳақиқатда юраётган болаларингнинг бир нечтасини топганим учун мен жуда қувондим. 5 Энди эса, эй, хоним, сендан ўтинаманки: сенга гўё янги амрни ёзаётган эмас, балки биз азалдан эга бўлган амр бўйича бир-биримизни севайлик. 6 Севги шундан иборатки, биз Унинг амрлари бўйича ҳаракат қилайлик. Бу – сизлар азалдан эшитган амрдир, токи у бўйича ҳаракат қилинглар. 7 Зеро танада келган Исо Масиҳни тан олмайдиган кўпгина йўлдан оздирувчилар дунёга келдилар. Бундай одам – йўлдан оздирувчи ва Масиҳнинг муҳолифидир. 8 Ўзларингизга эътибор беринглар, токи биз қилган меҳнатимизни йўқотмайлик, балки тўлиқ мукофотни олайлик. 9 Чегарадан ташқарига чиқаётган ва Масиҳнинг таълимотида турмайдиган ҳар бир одам Худога эга эмасдир. Масиҳнинг таълимотида турадиган эса Отага ҳам, Ўғилга ҳам эгадир. 10 Агар кимдир олдингизга келиб, ушбу таълимотни олиб келмаса, ўшани уйга қабул қилманглар ва у билан саломлашманглар, 11 чунки у билан саломлашадиган унинг ёвуз ишларида иштирок этган бўлади. 12 Сизлар учун кўп нарсага эгаман, лекин сиёҳ билан қоғозга ёзишни хоҳламайман, балки олдингизга бориб, юзма-юз суҳбатлашишга умид қиламан, токи қувончингиз баркамол бўлсин. 13 Танланган опангнинг болалари сенга салом йўлламоқдалар. Омин.