2
1
Шундай қилиб, мен олдингизга яна хафагарчилик билан келмасликка қарор қилдим.
2
Чунки агар мен сизларни хафа қилаётган бўлсам, хафа қилганларимдан бошқа ким ҳам мени қувонтира олар эди?
3
Айнан шу ҳақида мен сизларга ёзган эдим, токи ёнингизга келганимда, мени қувонтириши керак бўлган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки мен сизларнинг ҳаммангизга аминманки, менинг қувончим ҳаммангизнинг қувончингиздир.
4
Зеро мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз севгимни билишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтиробидан ҳамда кўп кўз ёшлар билан ёздим.
5
Агар ким мени хафа қилган бўлса, унда мени эмас, балки (ошириб юбормаслик учун айтаман) қисман сизларнинг ҳаммангизни хафа қилган бўлади.
6
Бундай киши учун кўпчиликдан олган шу жазо етарлидир.
7
Энди эса уни ортиқча қайғу ютиб юбормаслиги учун, сизлар уни кечириб, тасалли берсангиз бўлар эди.
8
Шу сабабдан унга севги кўрсатишингизни сизлардан илтимос қиламан.
9
Сизларнинг ҳамма нарсада итоатли эканингизни синаб кўриш учун мен буни сизларга ёздим.
10
Энди сизлар кимни бирор нарсада кечирсангизлар, мен ҳам уни кечираман. Чунки агар мен кимнидир бирор нарсада кечирган бўлсам, уни сизлар ҳақи Масиҳнинг юзидан кечирдим,
11
токи шайтон бизга зарар келтирмасин, зеро биз унинг ниятларидан бехабар эмасмиз!
12
Масиҳнинг Хушхабарини етказиш учун Троас шаҳрига келганимда, менга Раббий томонидан эшик очиб берилган бўлса ҳам,
13
менинг руҳимда тинчлик йўқ эди, чунки биродарим Титусни у ерда топмадим. Шунинг учун улар билан хайрлашиб, мен у ердан Македонияга жўнадим.
14
Лекин Худога шукроналар бўлсинки, У бизни Масиҳда ҳамиша зафарона тантанада олиб юрмоқда ва ҳар жойда Ўзи ҳақидаги билимнинг хушбўй ҳидини биз орқали тарқатмоқда.
15
Зотан нажот топаётганлар учун ҳам, ҳалок бўлаётганлар учун ҳам биз Худога Масиҳнинг хушбўй ҳидимиз:
16
бу баъзиларга ўлим учун ўлим ҳидидир, бошқаларга эса ҳаёт учун ҳаёт ҳидидир. Ким ҳам бунга қодир бўла олар экан?
17
Зеро кўплар қилаётгандай, биз Худонинг сўзини савдо-сотиқ қилмаймиз, лекин Масиҳдаги самимийлик билан Худо ҳузурида гўё Худодан воизлик қиламиз.