1
1
Одам-Ато, Шит, Энўш,
2
Қенан, Махалалил, Йоред,
3
Энох, Метушелаҳ, Ламех,
4
Нуҳ, Шем, Хаум ва Йафет.
5
Йафетнинг ўғиллари: Гўмер, Магўг, Модай, Юнон, Тубал, Мешех ва Тирос.
6
Гўмернинг ўғиллари: Ашкеназ, Рифат ва Тўгармаҳ.
7
Юноннинг ўғиллари: Элишаҳ, Таршиш, Киттим ва Дўданим.
8
Хаумнинг ўғиллари: Куш, Миср, Пут ва Канъан.
9
Кушнинг ўғиллари: Себа, Хавилаҳ, Сабтаҳ, Раамаҳ ва Сабтеха. Раамаҳнинг ўғиллари: Шеба ва Дедон.
10
Кушдан Нимрўд туғилди, у ер юзида қудратли одам эди.
11
Мисрдан туғилганлар: Луди, Анамим, Леҳабим, Наптуҳим,
12
Патрўсий, Каслуҳим (ундан Пелишт халқи келиб чиққан) ва Кафтўрий.
13
Канъандан туғилганлар: унинг тўнғичи Сидўн, Хет,
14
Ябус, Амўр, Гиргош,
15
Ҳив, Арқий, Синий,
16
Арвад, Тсемар ва Ҳамотий.
17
Шемнинг ўғиллари: Элам, Ашур, Арпахшод, Луд, Арам, Уз, Ҳул, Гетер, Мешех.
18
Арпахшоддан Шелаҳ туғилди, Шелаҳдан эса Эбер туғилди.
19
Эбердан икки ўғил туғилди: биринчисининг исми Пелеқ, чунки унинг кунларида ер бўлинди, унинг укасининг исми эса Йоқтон эди.
20
Йоқтондан Алмодад, Шелеф, Хатсармавет, Йераҳ,
21
Ҳадорам, Узол, Диклаҳ,
22
Обал, Абимаэл, Шеба,
23
Офир, Хавилаҳ ва Йўбаб туғилди. Буларнинг барчаси Йоқтоннинг ўғиллари эди.
24
Шем, Арпахшод, Шелаҳ,
25
Эбер, Пелеқ, Раҳу
26
Саруғ, Нахўр, Тераҳ,
27
Ибром, яъни Иброҳим.
28
Иброҳимнинг ўғиллари: Исҳоқ ва Исмоил.
29
Мана бу ― уларнинг насабномаси: Исмоилнинг тўнғичи Небайот эди, ундан кейин Кедар, Адбеэл, Мибсом,
30
Мишмо, Думаҳ, Массо, Ҳадар, Тема,
31
Йетур, Нафиш ва Қедемаҳ. Булар Исмоилнинг ўғиллари эди.
32
Иброҳимнинг чўриси Қетуронинг ўғиллари Зимрон, Йоқшон, Медон, Мидиан, Йишбоқ ва Шувах эди. Йоқшоннинг ўғиллари Шеба ва Дедан эди.
33
Мидианнинг ўғиллари Эфаҳ, Эфер, Энўх, Абидо ва Элдах эди. Буларнинг барчаси Қетуронинг ўғилларидир.
34
Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқнинг ўғиллари Эсов ва Исроил эди.
35
Эсовнинг ўғиллари Элифаз, Реҳуэл, Йеуш, Йалам ва Кўраҳ эди.
36
Элифазнинг ўғиллари Теман, Омар, Тсефў, Гатам, Кеназ, Тимна ва Амолеқ эди.
37
Реҳуэлнинг ўғиллари Нахат, Зераҳ, Шаммаҳ ва Миззаҳ эди.
38
Сеирнинг ўғиллари Лотан, Шобал, Зибеон, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан эди.
39
Лотаннинг ўғиллари Қори ва Хомам эди. Лотаннинг синглиси Тимна эди.
40
Шобалнинг ўғиллари Элвон, Монахат, Эйбал, Шефо ва Ўнам эди. Зибеоннинг ўғиллари Айаҳ ва Анаҳ эди.
41
Анаҳнинг ўғли Дишон эди. Дишоннинг ўғиллари Ҳемдан, Эшбан, Итран ва Херан эди.
42
Эзернинг ўғиллари Билхан, Заван ва Йакан эди. Дишаннинг ўғиллари Уз ва Аран эди.
43
Исроил ўғиллари устидан подшоҳ ҳукмронлик қилишидан олдин Эдўм ерида ҳукмронлик қилган подшоҳлар қуйидагилардир: Беорнинг ўғли Бела, унинг шаҳрининг номи Динҳабаҳ эди.
44
Бела ўлганида, ундан кейин бозраҳлик Зераҳнинг ўғли Йўбоб ҳукмронлик қилди.
45
Йўбоб ўлганида, ундан кейин Теман еридан бўлган Хушом ҳукмронлик қилди.
46
Хушом ўлганида, ундан кейин Бедаднинг ўғли Ҳадад ҳукмронлик қилди. У Мўаб даласида мидианликларни қириб ташлади. Унинг шаҳрининг номи Авитдир.
47
Ҳадад ўлганида, ундан кейин Масрекаҳ шаҳридан бўлган Самлаҳ ҳукмронлик қилди.
48
Самлаҳ ўлганида, ундан кейин дарё бўйидаги Реҳобўт шаҳридан бўлган Шоул ҳукмронлик қилди.
49
Шоул ўлганида, ундан кейин Ахборнинг ўғли Баал‑Ханан ҳукмронлик қилди.
50
Баал-Ханан ўлганида, ундан кейин Хадар ҳукмронлик қилди. Унинг шаҳрининг номи Паудир. Унинг хотининг исми Мехетабел бўлиб, у Мезахабнинг қизи, Матреднинг қизи эди.
51
Хадар ўлди. Эдўмнинг оқсоқоллари қуйидагилар эди: оқсоқол Тимна, оқсоқол Алваҳ, оқсоқол Йетет,
52
оқсоқол Оҳолибама, оқсоқол Элаҳ, оқсоқол Пинон,
53
оқсоқол Кеназ, оқсоқол Теман, оқсоқол Мибзар,
54
оқсоқол Магдиэл, оқсоқол Ирам. Булар Эдўмнинг оқсоқоллари эди.