1
Раббий Мусога сўзлаб деди:
2
“Исроил ўғилларига айтгин ва ҳар бир қабиладан биттадан таёқ олгин, ҳар бир қабилабошидан уларнинг қабиласига кўра ўн иккита таёқ олгин ҳамда ҳар бирининг исмини унинг таёғига ёзиб қўй.
3
Аҳарўннинг исмини Левининг таёғига ёз, зеро улар қабилабошиларидан битта таёқ беришлари керак.
4
Уларни Йиғин Чодирига, Мен сизларга намоён бўладиган гувоҳлик Киботи олдига қўй.
5
Мен кимни танласам, ўшанинг таёғи гуллайди. Мен шу тарзда, Исроил ўғилларининг сизлардан нолиётган нолишларини тўхтатаман”.
6
Мусо буни Исроил ўғилларига айтди ва уларнинг барча қабилабошилари, ҳар бир қабилабошидан биттадан таёқ, қабилалари бўйича ўн иккита таёқ бердилар. Аҳарўннинг таёғи ҳам уларнинг таёқлари орасида эди.
7
Мусо таёқларни Гувоҳлик Чодирида Раббийнинг юзи олдига қўйди.
8
Кейинги куни Мусо Гувоҳлик Чодирига кирди ва, мана, Леви хонадонидан Аҳарўннинг таёғи гуллаган, куртак чиқарган, гул чиқариб, бодом ҳосилини келтирган эди.
9
Мусо барча таёқни Раббийнинг юзи олдидан олиб, Исроилнинг барча ўғилларининг олдига чиқарди. Улар буни кўриб, ҳар бири ўз таёғини олди.
10
Раббий Мусога деди: “Аҳарўннинг таёғини қайтариб олиб келиб, гувоҳлик Киботи олдига, исёнкорлар учун аломат сифатида сақлаб қўй, токи уларнинг Менга қарши нолишлари тўхтасин ва улар ўлмасин”.
11
Мусо шундай қилди. Раббий унга қандай буюрган бўлса, худди шундай қилди.
12
Исроил ўғиллари Мусога сўзлаб дедилар: “Мана, биз ўламиз, ҳалок бўламиз, барчамиз ҳалок бўламиз!
13
Раббийнинг Чодирига яқинлашаётган ҳар бир киши ўлмоқда. Бизнинг барчамиз ўлимдан қирилиб кетмаймизми?”